«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонунига мувофиқ, валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Белгилаб қўйилсинки, валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.