2001 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 28 январдаги 47-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 9 июлдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур норматив ҳужжатларнинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 351-сонли «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ҳақида» 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 10-модда) 2-бандида «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 35-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Учувчилар ва синовчи-учувчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсия тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибининг 7-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
1) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси органлари томонидан берилган маълумотномалар бўйича» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 4-банднинг биринчи хатбошида «Пенсия жамғармаси» сўзлари «ижтимоий таъминот органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5) 19-банднинг олтинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси» сўзларидан кейин «2001 йил 1 январдан кейин эса — ижтимоий таъминот органлари томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича» сўзлари қўшилсин;
биринчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги кўчманчи меҳнатчилар ишлари бўйича республика агентлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7) 24-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ижтимоий таъминот | ||
_______________№_________ | ||
МАЪЛУМОТНОМА | ||
_____________________________________________________________________________________________ | ||
(фамилияси, исми ва отасининг исми) | ||
шу ҳақда берилдики, у____________________дан________________________________гача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган. | ||
Ижтимоий суғурта туман (шаҳар) бўлими раҳбари |
| |
М.Ў.» |
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошида «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси» сўзларидан кейин «2001 йил 1 январдан кейин эса — ижтимоий таъминот органлари томонидан» сўзлари қўшилсин;
2) 20-банднинг иккинчи хатбошида, 24-банднинг учинчи хатбошида, 26-банднинг иккинчи хатбошида, 31-банднинг иккинчи хатбошида ва 32-бандда «Ижтимоий таъминот» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ «Пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби»да:
1) 1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 2-банддаги «Пенсия жамғармасининг ваколатли» сўзлари «давлат солиқ хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 4 ва 5-бандлардаги «Пенсия жамғармасига» сўзлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи ва ўн бешинчи хатбошидаги «Ижтимоий суғурта жамғармасига» сўзлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «(шакли илова қилинмоқда)» сўзлари чиқариб ташлансин, «Ижтимоий суғурта жамғармасининг ваколатли вакили томонидан» сўзлари «солиқ органлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин, шунингдек мазкур хатбоши «Зарур бўлганда ушбу ишга туманлар (шаҳарлар) ижтимоий таъминот бўлимлари ходимлари жалб этилиши мумкин» жумласи билан тўлдирилсин;
5) 7-банддаги «Пенсия жамғармаси» ва «жамғарма» сўзлари «давлат солиқ хизмати» сўзлари билан, «Меҳнат вазирлигининг» сўзлари эса «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6) 8-банддаги «Пенсия жамғармасининг ваколатли бўлимларига» сўзлари «давлат солиқ хизмати органларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7) 9-банддаги «Пенсия жамғармасининг ваколатли ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8) 10-банддаги «Пенсия жамғармаси» сўзлари «ижтимоий таъминот органлари тақдимномасига кўра давлат солиқ хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
9) 11-банддаги «Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня» сўзлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб ўтказилиши лозим бўлган сумманинг қонунчилик билан белгиланган миқдорида пеня» сўзлари билан алмаштирилсин;
11) 13-банддаги «ва Пенсия жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин, «Жамғарма» сўзи «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг 2 ва 3-қисмларига мувофиқ «Пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби»га шакл чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарорида:
1) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги, 3 ва 4-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) ҳамда меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги туфайли тайинланган пенсияларни бошқа давлатларга ўтказиш тартиби тўғрисида» 1994 йил 23 июндаги 317-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 6-сон, 32-модда):
1) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994й., 6-сон, 33-модда):
1) 2-банддаги «Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3) 1-илованинг 16-бандидаги ва 2-илованинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4) 2-илованинг 6-бандидаги «Никоҳ ва оила тўғрисида»ги кодексга кўра» сўзлари «Оила кодекси»га кўра» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 октябрдаги 477-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 201-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адвокатлик бирлашмаларида адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 15 июлдаги 250-сон қарори 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1997 йил, 2-сон, 5-модда):
1) муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ташкил этилиши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 162-модда)