03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2759
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2759
Кучга кириш санаси
08.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2019
Ҳужжат 08.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда уяли алоқа компаниялари деб юритилади) рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқаради.
2. Рентабеллик Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-сон шакл (кейинги ўринларда Ҳисобот деб юритилади) кўрсаткичларидан келиб чиқиб қуйидаги формула бўйича аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур Қоидаларнинг 2-бандига мувофиқ ҳисобланган рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси 20 фоиздан ошмаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг 7,5 фоизлик ставкаси солиқ солинадиган базанинг бутун суммасига қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Кўрсаткичлар

Сатр коди

1-мисол

2-мисол

Сумма

Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи
(«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» — 2-сон шаклнинг 020-сатри)

010

77 000,0

80 000,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлагунга қадар фойда (зарар)
(«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» — 2-сон шаклнинг 240-сатри)

020

20 000,0

12 000,0

Рентабелликнинг ҳақиқатдаги даражаси, %да
(020-сатр / 010-сатр ×
100%)

030

26,0%

15,0%

Солиқ солиш базаси
(Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобининг 150-сатри)

040

25 000,0

17 000,0

Солиқ солиш базаси, шу жумладан:

050

×

×

рентабеллик даражасининг 20 фоизигача тўғри келадиган солиқ солиш базаси
[040-сатр ×
((20% / 030-сатр) × 100%), бироқ 040-сатрдан кўп бўлмаган миқдорда]

051

19 250,0

17 000,0

рентабеллик даражасининг 20 фоизидан юқори қисмига тўғри келадиган солиқ солиш базаси
(040-сатр — 051-сатр)

052

5 750,0

0,0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкалари:

060

×

×

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда

061

7,5%

7,5%

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда

062

50%

50%

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси — жами
(071-сатр + 072-сатр), шу жумладан:

070

4 318,8

1 275,0

рентабеллик даражаси 20 фоизгача бўлганда
(051-сатр ×
061-сатр)

071

1 443,8

1 275,0

рентабеллик даражаси 20 фоиздан юқори бўлганда
(052-сатр ×
062-сатр)

072

2 875,0

0,0

Кейинги таҳрирга қаранг.