Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 7.3-бандининг биринчи хатбошисига мувофиқ давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қабул қилиш тўғрисидаги ажримда, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ажримда илтимосномани қаноатлантириш ёхуд уни қаноатлантиришни рад этиш асослари кўрсатилиши керак.
Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 9-бандига кўра давлат божи ишда иштирок этмаётган шахс томонидан тўланиши мумкин эмас. Агар давлат божи даъвогар (аризачи) ёки апелляция ёхуд кассация шикояти берувчи шахс ўрнига бошқа шахс томонидан тўланган бўлса (корхона учун унинг раҳбари ёки таъсисчиси томонидан давлат божи тўланган ҳоллар бундан мустасно), давлат божи ҳақиқатда тўланмаганлигидан келиб чиқиш ҳамда шундай экан, даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикояти тегишинча ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-банди, 162-моддаси биринчи қисмининг 3-банди ва 180-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан қайтарилиши лозим.
3. Адлия органлари Солиқ кодекси 330-моддасининг 23-бандига асосан хўжалик судларига фақат давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб даъво аризалари (аризалари)ни берганда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли улар ўзларининг манфаатлари юзасидан берган даъво аризалари учун давлат божини умумий тартиб ва миқдорда тўлайдилар. Акс ҳолда, уларнинг бундай даъво аризалари ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан қайтарилади.
Солиқ кодекси 330-моддасининг 23-бандига кўра адлия органлари - давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда берилган аризалар юзасидан хўжалик судларида давлат божини тўлашдан озод қилинадилар. Шундай экан, адлия органлари хўжалик шартномалари бўйича ўзларининг манфаатлари юзасидан судга берган даъво аризалари учун давлат божини умумий тартибда тўлашлари лозим.
ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунингдек, суд харажатларини тақсимлашда суд ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига ҳавола қилган бўлсада, номаълум сабабларга кўра дастлабки даъво қаноатлантирилганлигига қарамасдан, дастлабки даъво бўйича суд харажатлари лизинг олувчи зиммасида қолдирган.
Шу билан бирга, лизинг берувчининг ҳисоб-рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли, қарши даъвони давлат божини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қабул қилишни сўраган бўлсада, қарши даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда лизинг берувчининг илтимосномаси қаноатлантрилганлиги кўрсатилмаган. Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 7.3-бандига кўра давлат божи тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қабул қилиш тўғрисидаги ажримда, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида даъво аризаси (ариза), апелляция ёки кассация шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
6. Неустойка миқдори хўжалик суди томонидан ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогар томонидан олдиндан тўланган давлат божи бўйича харажатлар неустойкани камайтирмасдан ундирилиши мумкин бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддасига асосан сўралган пеня миқдорини 4 000 000 сўмгача камайтириш ҳақида ҳам хулосага келган.
Суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини ФКнинг 326-моддасига асосан камайтирган бўлсада, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 411 050 сўм давлат божи ундириб, 150 000 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдирган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўлашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 17-бандида неустойка миқдори хўжалик суди томонидан асосли равишда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан камайтирилганда, даъвогарнинг давлат божи бўйича харажатлари, неустойкани камайтирмасдан ундирилиши мумкин бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан қопланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «а» кичик бандига биноан, хўжалик судларига бериладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Суд ижара марказининг аризасини қаноатлантириб, ХПКнинг 86-моддаси 6-бандига асосан иш юритишни тугатган ва ижара маркази СК кодексининг 330-моддасига асосан давлат божидан озод этилган деб ҳисоблаб, ундан давлат божини ундирмаган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 14-бандида умумий қоида бўйича ишни кўриш иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажрим чиқариш билан якунланганида давлат божи қайтарилмайди, тўланмаган давлат божи эса даъвогардан ундирилади.
Даъво аризасида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли Фармони ва СК 330-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан давлат божи тўловидан озод этишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сонли Фармонининг 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари этиб Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси негизида ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари негизида ташкил этилаётган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари белгиланган.
СК 330-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан хўжалик судларида давлат божини тўлашдан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан озод қилинган.
Шундай экан биринчи инстанция судининг даъвогар СК 330-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан давлат божини тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги хулосаси нотўғри ҳисобланади. Шу сабабли кассация инстанция суди биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириб, ижара марказидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 961 050 сўм давлат божини республика бюджетига ундириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси СК 330-моддасининг 6-бандига асосан давлат божи тўлашдан озод этилган. Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 29-бандига кўра, агар қонун бўйича хўжалик судига давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек юридик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг манфаатларида прокурор, давлат ва бошқа орган томонидан берилган даъво рад этилганда (иш юритиш тугатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилганда), манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.
СК 330-моддасининг 3-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари хўжалик судларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинган.
СК 337-моддасининг ўнинчи қисми ва ХПК 95-моддасининг иккинчи қисмига асосан даъвогар давлат божини тўлашдан озод этилган тақдирда даъво қаноатлантирилса, давлат божи жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига белгиланган даъво суммасига мувофиқ ундирилади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз ва пеня ундириш талабларини асосли деб ҳисоблаб, пеня миқдорини ФКнинг 326-моддасига асосан 6 257 460 сўмга камайтиришни лозим топган. Даъво талабининг жарима ундириш қисми асоссиз бўлганлиги сабабли, уни қаноатлантириш рад этилган.
Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 26-бандида кичик бизнес субъектларининг мақоми даъво аризасига илова қилинадиган статистика органининг маълумотномаси билан тасдиқланиши лозимлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 26-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар хўжалик судига мурожаат қилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланган бўлиб даъво талаблари қаноатлантирилганда, ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан ундириладиган давлат божининг миқдори даъвогар томонидан тўлаб чиқилган сумма билан чегараланади. Даъво рад этилган ҳолда, давлат божи даъвогардан қўшимча равишда ундирилмайди.
Жавобгарнинг апелляция шикояти ХПК 162-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, яъни давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаганлиги сабабли қайтарилган.
Суд апелляция шикоятини тўғри қайтарган. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари»нинг 2-бандига кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида хўжалик судларига мурожаат қилишда ушбу банднинг «а», «г» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Ушбу Ставкалар 2-бандининг «а» кичик бандига асосан хўжалик судига мулкий тусдаги даъво аризалари билан мурожаат қилганда, давлат божи даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади. Яъни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга даъво аризаси (ариза) билан мурожаат қилишда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар. Ушбу ишлар бўйича апелляция ва кассация шикоятлари учун биринчи инстанция судига тўланган (ундирилган) давлат божининг 50 фоизи миқдорида бож тўланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «д»-кичик бандига биноан хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги шикоятлардан давлат божи биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисобланади.
Биринчи инстанция суди ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан, яъни низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги сабабли иш юритишни тугатган. Банкка даъво аризаси учун олдиндан тўланган 961 050 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилган.
ХПК 86-моддасининг 1-бандига кўра низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса хўжалик суди иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда, низо иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ўртасида фуқаровий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан ва ХПК 24-моддасининг 2-бандига биноан шартномани бекор қилиш ҳақидаги низо хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низо ҳисобланади.
Шу боис суд ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан, яъни низони хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас деб ҳисоблаб иш юритишни тугатиб, хатоликка йўл қўйган.
ХПК 88-моддасининг 2-бандига биноан ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг хўжалик судида кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Ваҳоланки, суд банкнинг юқоридаги аризасини ХПК 88-моддасининг 2-бандига таянган ҳолда ҳал этиб даъвони кўрмасдан қолдириши ва давлат божини даъвогар зиммасида қолдириши лозим эди.
Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 19-бандига асосан суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги қарорининг 19-бандига асосан суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорида давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «а» кичик бандига кўра мулкий тусдаги даъво аризаларидан даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ХПК 93-моддасининг учинчи қисмига кўра давлат божи тўланган, лекин хўжалик судига келиб тушмаган ёки у қайтарган аризалар, апелляция ёки кассация шикоятлари бўйича ҳамда божни тўлиқ ёки қисман қайтаришни назарда тутувчи суд ҳужжатлари бўйича уни қайтариш суд томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
СК 342-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан агар ишда қатнашаётган юридик шахс тугатилган бўлса, давлат божи тўлиқ қайтарилиши керак.
ХПК 92-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 10-бандига кўра мулкий хусусиятдаги даъво аризалари (аризалар) билан мурожаат қилинганда давлат божи миқдори ундириладиган суммадан келиб чиқиб аниқланади. Номулкий хусусиятдаги даъво аризаларидан (аризалардан), банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилишдан келиб чиқадиган низо бўйича давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари (аризалар) учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланиши белгиланган.
Ваҳоланки, ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 21.1-бандига биноан, агар ҳал қилув қарори даъвогар фойдасига қабул қилинган бўлса, у ҳолда тўланган давлат божи унга жавобгардан ундирилади.
ХПК 90-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан: суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни ўз жойида кўздан кечириш учун тўланиши керак бўлган сумма, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан ташкил топади.
Шунингдек, ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Мазкур ҳолатда, Солиқ кодекси 330-моддасининг 21-бандига кўра давлат солиқ хизмати органлари хўжалик судларида барча ишлар ва хужжатлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги сабабли суд асосли равишда жавобгар (ДСИ)дан республика бюджетига давлат божи ундирмаган. Бироқ, ДСИдан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 7 200 сўм почта харажатларини ундирмасдан хатоликка йўл қўйган.
ХПКнинг 106-моддасига мувофиқ, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланиши назарда тутилган. Яъни, ушбу тартиб фақат давлат божи тўловига нисбатан тадбиқ қилиниши, почта харажатлари учун тўлов эса, даъво билан умумий тартибда мурожаат қилинганда, тўлаб чиқилиши лозим бўлган суммада тўлиқ тўланиши керак.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 16-бандида Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига ва ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан хўжалик судига бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилиниши белгиланган. Шу боис суд бошқарувчисининг аризасини суд олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмаган бўлсада, қабул қилиб тўғри хулосага келган. Бироқ суд ишни кўриш натижаси бўйича жавобгардан почта харажатларини республика бюджетига ундириб нотўғри қилган. Чунки, почта харажатлари бу суднинг харажатлари бўлиб, у суднинг депозит рақамига ундирилиши лозим эди.
Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгардан фақат биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириб хатоликка йўл қўйган. Чунки, Олий хўжалик суди Пленумининг 2008 йил 18 апрелдаги «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 22-бандининг учинчи хатбошисига асосан, суд ҳужжати бекор қилинган ҳамда иш янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юборилганда, давлат божи бўйича суд харажатларини тақсимлаш масаласи ишни янгидан кўраётган хўжалик суди томонидан тўланган давлат божи ва даъво талабларининг қаноатлантирилган миқдори ҳисобга олинган ҳолда ҳал этилади.
Ваҳоланки, ХПК 90-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг суммаси хўжалик суди томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 95-моддасига мувофиқ ундирилади.
Шу боис кассация инстанцияси суди ХПК 95-моддасининг биринчи қисмига асосан кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигини инобатга олиб, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар «Хуршид» ХИЧКдан ундириши лозим эди.
ХПК 90-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари давлат божидан ва ишни кўриш билан боғлиқ чиқимлардан, чунончи:
Ушбу модданинг учинчи қисмида суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг суммаси хўжалик суди томонидан белгиланиши ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича Кодекснинг 95-моддасига мувофиқ ундирилиши, иккинчи қисмида эса, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
СК 342-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра давлат божи қонун ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши керак.
Чунки, Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги қарорининг 21.1-бандида агар ҳал қилув қарори даъвогар фойдасига қабул қилинган бўлса, у ҳолда тўланган давлат божи унга жавобгардан ундирилиши ҳақида тушунтириш берилган.