06.11.2015 йилдаги 320-сон
Ҳужжат 16.11.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тузатишларни амалга ошириш бўйича қонун ижодкорлиги ишлари дастури тўғрисида» 2014 йил 25 июндаги Ф-4305-сон фармойиши ижроcини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс чора-тадбирлар деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари, масъул бажарувчилар

1.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш.

2015 йил 1 декабрь

«Электрон ҳукумат» маркази, Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

2.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолашни ташкил этиш ва мунтазамлилик асосида амалга ошириш, натижалари тўғрисида жамоатчиликни, Вазирлар Маҳкамасини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини хабардор қилиш.

2015 йил 1 декабрь

«Электрон ҳукумат» маркази, Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича қонун ҳужжатларига «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2015 йил 20 декабрь

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, ЎзА, Миллий телерадиокомпания, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

4.

Қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома;

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ коллегиал мажлисларида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Намунавий низом;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.

2015 йил 25 ноябрь

«Ўзархив»агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

2015 йил 25 ноябрь

«Ўзархив»агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

2015 йил 25 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

2015 йил 25 ноябрь

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

5.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ идоравий ҳужжатларни тасдиқлаш, жумладан:

Қонуннинг 5-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар рўйхатини;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот тақдим этилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхатини тасдиқлаш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Доимо

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

6.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш ва мунтазам равишда янгилаш, уларни расмий веб-сайтларда мажбурий жойлаштириш.

Доимо

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

7.

Ахборот хизматларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва уларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

8.

Идоравий архивлар фаолиятини такомиллаштириш, архивариусларнинг малакасини ошириш ва архив фондлари сақланиши шарт-шароитларини яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўриш.

2015 йил 25 ноябрь

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, «Ўзархив»агентлиги

9.

Бюджет ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, ахборот хизматлари (матбуот хизматлари) томонидан ахборот-тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилиши, оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларнинг бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилишини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш ва тушунтириш.

2015 йил 1 декабрь

Молия вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, «Электрон ҳукумат» маркази

10.

Қонун нормаларининг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун республика ва минтақавий телерадиоканалларда телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ташкил этиш, босма нашрларда мақолалар эълон қилиш.

Доимо

ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Адлия вазирлиги

11.

Давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва учрашувлар ўтказиш йўли билан қонун нормалари ва талабларини амалга ошириш бўйича аҳоли орасида, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари орасида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.

Доимо

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

12.

Ахборот олишни таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини нашр этиш («Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар).

2015 йил 25 ноябрь

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

13.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинарлар-тренинглар ташкил этиш.

Алоҳида жадвал бўйича

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Электрон ҳукумат» маркази, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари

Абдуллаев Илхам Зайирович (келишув бўйича)Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, Жамоатчилик кенгашининг раиси
Садиков Шухрат МухамаджоновичЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
Ризаев Фарход ХамидуллаевичЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
Файзуллаев Алишер НасибуллаевичЎзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
Усманов Анвар АкрамовичЎзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари
Юнусов Амонулла ХамидуллаевичЎзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори
Абдуллаев Абдушукур Хамидович«Ўзархив» агентлигининг бош директори
Ходжаев Асаджон АзатбековичАлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси-ахборот ресурс марказининг директори
Хикматуллаев Нусратилла НурматуллаевичЎзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари
Суяров Садриддин ЛатиповичЎзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари
Хабибуллаев Шерзод ХабибуллахужаевичЎзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг директори
Абдукаримов Голибжон ОзотовичФуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг директори
Халимбеков Иброхим ТурсуновичЎзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг раиси
Абдуллаев Абдулазиз АбутолиповичЎзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг директори
Абдухаликов Фирдавс ФридуновичЎзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг раиси
Каримов Абдумажид МухитдиновичЎзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг раиси
Атамухамедов Шухрат МахамаднозимовичЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти шўъба мудири, Жамоатчилик кенгашининг масъул котиби
Кейинги таҳрирга қаранг.