Ўзбекистон халқлари маданий меросининг сақланишини таъминлаш, маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, ҳозирги вақтда маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар олти ой давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигидан рухсатнома олишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда музейларда ва бошқа муассасаларда сақланаётган маданий бойликларни уч ой муддатда хатловдан ўтказсин ва маданий мерос ашёлари ҳамда объектларини давлат муҳофаза рўйхатлари ва реестрларини қайта тасдиқлаш юзасидан таклифлар киритсин.
Белгилансинки, давлат муҳофаза рўйхатлари ва реестрлари аниқлангунга ва қайта тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси халқлари маданий меросининг қимматли объектлари ёки маданий бойликлари ҳисобланган тарихий, бадиий, илмий ёки бошқа маданий бойликлар аҳамиятига молик кўчар ашёлар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги маданий мулк, шунингдек, маълум даражада маданий бойлик аҳамиятига молик ашёлар ва коллекциялар, улар яратилган вақти ҳамда жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомаларига кўра аэропортларда, вокзалларда ва контейнерларни жўнатиш жойларида маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш учун тегишли хоналар ажратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги идоравий меъёрий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 267-модда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
1. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги мазкур Низом (кейинги ўринларда «Низом» деб аталади) «Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилишнинг ягона тартибини, уларни олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш тартибини, шунингдек, маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йиғим миқдорини ва уни тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлат ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ бўлган, шунингдек, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва фаолиятига тааллуқли ашёлар;
археологик қазилмалар ёки археологик кашфиётлар ва топилмалар натижасида олинган ашёлар ва уларнинг парчалари, тупроқ намуналари, археологик, геологик ва бошқа намуналар;
ўйма нақшлар, эстамплар, литографиялар, ксилографиялар, графиканинг бошқа турлари ва уларнинг оригинал босма шакллари;
амалий-декоратив санъат асарлари (шиша, лой, ёғоч, металл, суяк, мато ва бошқа материаллардан ишланган бадиий буюмлар);
архитектура, тарих, бадиий ёдгорликлар ва монументал санъат ёдгорликларининг таркибий қисмлари ва парчалари;
алоҳида ёки коллекциядаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга эга бўлган матбаа асарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари;
ноёб коллекциялар ва флора ҳамда фауна намуналари, илм-фаннинг минералогия, палеонтология, анатомия каби тармоқлари учун аҳамиятли бўлган ашёлар;
маиший ва маданий аҳамиятга эга бўлган маиший ва илмий приборлар, асбоблар (cоат, барометр, тарози, дурбин, фото-, киноаппаратлари, тикув машиналари ва шу кабилар);
бошқа кўчар буюмлар, шу жумладан, тарихий, илмий-бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, давлат томонидан тарихий ва маданий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган нусхалар.
3. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишининг мазкур Низомда белгиланган тартиби, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча маданий бойликларга нисбатан қўлланилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди.
5. Ушбу ашёларнинг қиймати даражаси уларни бадиий экспертизадан ўтказиш жараёнида ваколатли санъатшунослар — экспертлар ёки Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг штатдан ташқари экспертлари томонидан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон халқининг маданий меросини сақлаш ишига катта ҳисса қўшган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар белгиланган тартибда пул мукофотлари ёки бошқа мукофотлар билан мукофотланишлари мумкин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича тезкор ҳал этишни талаб этадиган масалалар божхона органларининг мансабдор шахслари ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ваколатли ходимлари томонидан кўриб чиқилади. Вазирлик ходимига ўз функцияларини бажариш учун божхона назорати зонасига ўтиш ҳуқуқини бериш божхона органи раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова), олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхатини ва уларнинг ҳар бирига иккитадан фотосурат, шунингдек, ашёларнинг ўзини тақдим этиши шарт. Оммавий ва серияли ишлаб чиқарилган ашёларни, шунингдек, завод паспортига эга бўлган мусиқа асбоблари олиб чиқилиши учун фотосурат талаб қилинмайди. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Олиб чиқиладиган маданий бойликлар ваколатли санъатшунослар — экспертлар томонидан кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда экспертизага юқори малакали мутахассислардан иборат бўлган штатдан ташқари экспертлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин. Алоҳида ҳолларда экспертлар консилиуми чақирилади. Консилиумнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ашёларни кўриб чиқиш ва уларни олиб чиқилиши имконияти тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлаш ашёнинг эгаси ҳозир бўлмаган ҳолда амалга оширилади, бироқ у пайдо бўлган масалаларни аниқлаш учун чақирилиши мумкин. Экспертларнинг хулосаси (4-илова) тавсия тусига эга бўлади ва маданий бойликларнинг олиб чиқилиши учун гувоҳномалар бериш бўйича узил-кесил қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ваколатли ходими томонидан имзоланади.
Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши (жўнатилиши) ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Зарур ҳолларда мазкур ашёни олдинги эгасидан бегоналаштиришнинг қонун билан белгиланган шаклини тасдиқловчи, шунингдек, уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар (чеклар, квитанциялар ва бошқалар) тақдим этилади.
13. Бадиий экспертизадан ўтказиш муддати ўн кундан ошмаслиги керак ва у олиб чиқиладиган ашёлар сонига, уларнинг ҳолатига ва экспертизадан ўтказиш мураккаблиги даражасига боғлиқ бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири ва вазирликнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига гувоҳномалар бериш бўйича ваколатли шахслари мазкур Низомда белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Олиб чиқишни расмийлаштиришда гувоҳнома бланкида ва олиб чиқилишига рухсат берилган маданий бойликлар рўйхатининг ҳар бир варағида, уларнинг фотосуратларининг орқа томонига гувоҳнома тартиб рақами, у берилган сана кўрсатилган ҳолда гувоҳномани берган ваколатли шахснинг имзоси қўйилган белгиланган намунадаги штамп босилади.
Олиб чиқишга рухсат берилган тасвирий санъат асарларининг орқа томонига штамп босилади, олиб чиқишга рухсат берилган мусиқа асбоблари ва гиламдўзлик буюмлари тамғаланади.
Рўйхатнинг биринчи туркуми фотосуратлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигида сақланади, иккинчи туркуми гувоҳнома билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун эгасига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Доимий яшаш учун жўнаб кетишда мусиқа асбобларига паспортлар расмийлаштирилмайди. Гувоҳнома экспертлар консилиуми асосида берилади. МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий фортепиано асбоблари учун эксперт хулосаси талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция);
қабул қилувчи мамлакат давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.
18. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида гувоҳнома олишда бошқа юридик шахслар томонидан аризага қуйидагилар илова қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;
суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция).
19. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида гувоҳнома олиш учун жисмоний шахслар томонидан аризага суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция) илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қайтарилиш чоғида вақтинча олиб чиқилган маданий бойликлар ўрами Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг ваколатли ходимлари ва эксперт кенгаши аъзолари иштирокида очиб кўрилади ва ашёлар уларнинг таркиби ва сони, шунингдек, сифат тавсифлари бир хиллигига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида бадиий экспертизадан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Вақтинча олиб чиқиладиган мусиқа асбоблари ва камонларга гувоҳнома олиш учун олиб чиқилиши ва кейинчалик ушбу асбобни олиб кирилиши фактини аниқлаш учун зарур бўлган асбоб ва камонлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган паспортлар (5, 5а ва 5б-иловалар) ҳам тақдим этилиши шарт. Асбоб ҳар бир олиб чиқилиши ва олиб кирилишида унинг эгаси ушбу паспортни рўйхатдан ўтказиш белгиларини қўйиш ва бошқа божхона ҳужжатларини тўлдириш учун божхона органларига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Жўнаб кетаётганда фуқаролар томонидан божхона органларига кўрсатилган рўйхатлар, фотосуратлар ва гувоҳномалар белгиланган тартибда сақланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Кейинги 50 йил давомида яратилган қуйидаги маданий бойликларга улар олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳнома талаб этилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фабрикада оммавий ишлаб чиқарилган эсдалик буюмлар, керамика, чинни, биллур, шиша, ёғоч, металлдан ясалган буюмлар (чет элда ишлаб чиқарилган ашёлар бундан мустасно);
Ўзбекистонда илмий-техник айирбошлаш бўйича бўлган чет эллик олимлар ва мутахассислар, Ўзбекистон Республикасида ўқиётган хорижий фуқаролар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг чет элга хизмат сафарига юборилаётган олимлари, мутахассислари, талабалари, ўқувчилари томонидан сотиб олинган илмий, ўқув адабиёти;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат пробасига эга бўлган замонавий заргарлик буюмлари (олиб чиқиладиган заргарлик буюмлари сони божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 152-сонли қарорига асосан унинчи хатбоши билан тулдирилган. Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг контейнерлар, юк ва почта жўнатмаларида олиб чиқилиши тақиқланади. Олиб чиқишга рухсат этилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар бевосита уларнинг эгалари томонидан олиб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
олиб чиқишга тақдим этилган маданий бойликлар тўғрисида махсус хулоса бериш ҳақида сўров билан ваколатли давлат, жамоат ташкилотларига, муассасаларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. Мазкур сўровлар бир ҳафта муддатда кўриб чиқилиши керак;
маданий бойликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи, шунингдек, уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга ҳақлидир.
26. Хорижий фуқаролар (шу жумладан, хорижий дипломатик ва консуллик ваколатхоналари бошлиқлари) ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатлари ва рўйхатларда кўрсатилиши керак (6-илова). Маданий бойликлар рўйхатларнинг уч нусхаси билан биргаликда уларнинг эгаси ёки унинг ишончли шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ваколатли ходимларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Рўйхатларга махсус штамплар ва Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг ваколатли ходими имзоси қўйилади, шундан кейин рўйхатлар штамп ва божхона органи ходимининг имзоси билан тасдиқланади. Рўйхатнинг бир нусхаси маданий бойликлар эгасига берилади, бошқа нусхалари бадиий экспертизадан ўтказиш муассасаларида ва божхона органларида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишида тақдим этилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган маданий бойликлар рўйхатлари, шунингдек, божхона органлари белгиси қўйилган мусиқа асбоблари ва камонлар паспортлари уларнинг Ўзбекистон Республикасидан тўсиқсиз олиб чиқилиши учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганлиги учун 7-иловага мувофиқ махсус йиғим ундирилади, ушбу йиғим Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг экспертизадан ўтказган тегишли муассасалари ҳисоб-китоб счётига тушади.
Махсус йиғим миқдорини белгилашда таҳлилнинг мураккаблиги, иш ҳажми, буюмлар сони ва маданий бойликларнинг сифат тавсифлари ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус йиғим миқдорини белгилашда таҳлилнинг мураккаблиги, иш ҳажми, буюмлар сони ва маданий бойликларнинг сифат тавсифлари ҳисобга олинади.
30. Маданий бойликлар бадиий экспертизадан ўтказилганда, улар олиб чиқилиши имкониятидан қатъи назар, ариза берувчидан тўлиқ миқдорда махсус йиғим ундирилади.
31. Тегишли давлат органлари томонидан ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ва уларга хулоса ёзиш (8-илова) тўлов ундирмасдан амалга оширилади. Ушлаб қолинган ва мусодара қилинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш муддати — 15 кун.
32. Бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йиғим ундиришдан тушган маблағлар моддий-техника базани ривожлантиришда, реклама-ноширлик ишида, штатдан ташқари экспертлар ва жалб қилинадиган мутахассислар билан тузилган шартномалар бўйича ҳақ тўлашда, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий шарт-шароитларини яхшилашда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
_________________________________ дан | |
Манзили:____________________________ | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
Паспорт маълумотлари ёки реквизитлари | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
____________________________________ | |
А Р И З А | |
____________________________________________________________________ | |
__________________________________________________________мамлакатига | |
____________________________________________________________________ | |
_______________________________________________________________сонда | |
____________________________________________________________________ | |
____________________________________________________________________ | |
____________________________________________________________________ | |
олиб чиқишга (вақтинча олиб чиқишга) рухсат беришингизни сўрайман. | |
Сана 199______ йил «__» ________ | Имзо |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ф.И.О.) ____________________________________ | Устки қопқоғи фото сурати (18х8 см) | Пастки қопқоғи фото сурати (18х8 см) | Гардишининг фото сурати (18х8 см) | |||
Асбобнинг номи _____________________________ | ||||||
Ёрлиғи (асл транскрипциясида, сақланиши) | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Ҳажми (мм да): | ||||||
қутисининг узунлиги __ қутисининг энг катта эни ___ | ||||||
пастки айланасининг катта бўлмаган эни __________ | ||||||
қути учидан эфес кертмасигача бўлган узунлик _____ | ||||||
бўғизининг узунлиги ____ учининг узунлиги _______ | ||||||
ўмровининг эни ____________________ | ||||||
Андаза (қути) шаклларининг белгилари ___________ | ||||||
Тавсифи: | устки қопқоғи | пастки қопқоғи | ||||
материал | ______________ | ______________ | ||||
тузилиши | ______________ | ______________ | ||||
ранги | ______________ | ______________ | ||||
локи | ______________ | ______________ | ||||
қили | ______________ | ______________ | ||||
қўшимчалари | ______________ | ______________ | ||||
(бўлакларнинг сони) | ______________ | ______________ | ||||
сақланган ҳолати (ёриқ жойлари, ямалган жойлари, | ||||||
ёғочдаги кўз излари ва бошқалар)_______________ | ||||||
Гардишининг тавсифи ________________________ | ||||||
Бўғизи, ўмрови, қалпоғи ______________________ | ||||||
Алоҳида белгилари (ҳарфлар,рақамлар,номлари ва б.) | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Эгасининг имзоси ____________ 199_ йил _______ | ||||||
Экспертнинг Ф. И. О. ________________________ | ||||||
Паспорт берган муассасанинг муҳри |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эгаси (Ф.И.О.) _______________________________ | Учи билан таёқча қисмининг фото сурати | Калотка ва винт билан учи ён қисмининг фото сурати | Калодка ва винт билан учи пастки қисмининг фото сурати | |||
Камон тавсифи: таёқчаси, учи, винтли калодкаси (материали, техникаси, қиммат баҳо металлари ва тошлари бўлганда уларнинг пробаси кўрсатилиши керак, оғирлиги ва сони)______________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Маркалаш (тамғаси, устанинг белгиси, ҳарфлари, рақамлари, безак шаклидаги шартли белгилари) | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Ҳажмлари (мм да): камоннинг узунлиги | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Эгасининг имзоси ____________________________ 199 «_____» йил _______________________ | ||||||
Эксперт қилувчининг Ф. И. О. | ||||||
Паспорт берган муассасанинг муҳри ____________________________________________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эгаси (Ф.И.О.) _______________________________ | Умумий кўринишдаги фото сурати (12х18) | |||||
Асбобнинг номи _____________________________ | ||||||
Ёрлиғи (асл транскрипциясида, сақланиши)_______ | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Ҳажми (см да) асбобнинг умумий узунлиги________ | ||||||
қутисининг энг катта эни ______________________ | ||||||
энг катта чуқур жойи __________ қутусидан узунлиги | ||||||
юқори бошигача ____________бўғизининг узунлиги | ||||||
бурагич бошчаси билан__________________ | ||||||
Тавсифи: | устки қопқоғи | пастки қопқоғи | ||||
материали | ______________ | ______________ | ||||
ранги | ______________ | ______________ | ||||
(асбоб бўлакларнинг сони)_____________________ | ||||||
сақланган ҳолати (ёриқ жойлари, ямалган жойлари, | ||||||
ёғочдаги кўз излари ва бошқалар) | ||||||
____________________________________________ | ||||||
Бўғизи, қалпоғи (бургач солинадиган қути) | ||||||
Алоҳида белгилари (ҳарфлар, рақамлар, номлари ва | ||||||
бошқалар____________________________________ | ||||||
Эгасининг имзоси ____________ 199_ йил _______ | ||||||
Экспертнинг Ф. И. О. _________________________ | ||||||
Паспорт берган муассасанинг муҳри |
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 152-сонли қарорига 5в-илова билан тўлдирилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Ариза берувчининг Ф. И. О. __________________________________ | |||||
(фуқаролиги, давлати, паспорт маълумотлари, келиш мақсади) | |||||
__________________________________________________________ | |||||
__________________________________________________________ | |||||
__________________________________________________________ | |||||
__________________________________________________________ | |||||
Муаллиф | Номи | Сони | Материали | Ҳажми | Тайёрланган вақти ва жойи |
Умумий сонда: | |||||
__________________________________________________________ | |||||
__________________________________________________________ | |||||
Экспертнинг имзоси _______ Сана 199_ йил «__»_______ |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда (дан -гача) | ||
1. | Китоблар (битта номдаги) | 5-15 |
2. | Кўп жилдли энциклопедия (битта номдаги) | 200 |
3. | 1 номдаги расмлар, ҳайкалтарошлик (шу жумладан, бир мавзу, воқелик билан бирлашган диптихлар, триптихлар, сериялар) | |
— профессионал бўлганлари | 100-200 | |
— профессионал бўлмаганлари | 50-75 | |
4. | 10 вараққача бўлган графика (1 номда) | |
— профессионал бўлганлари | ||
— профессионал бўлмаганлари | ||
5. | Гиламлар, деворга осиб қўйиладиган суратли гиламлар | 200-400 |
6. | Полослар | 100-200 |
7. | Сўзаналар | 100-200 |
8. | Амалий-декоратив санъат ашёлари | 25-150 |
9. | Кумушдан ясалган бадиий буюмлар (ошхона приборларидан ташқари) | 100-200 |
10. | Кенг кўламда ишлаб чиқариладиган ашёлар | 10-20 |
11. | Мусиқа асбоблари | 50-100 |
12. | Фортепиано | 100-200 |
13. | Бадиий мебель, маиший приборлар | 150-250 |
14. | Видеокассеталар | 20 |
15. | Аудиокассеталар | 5 |
16. | Тупроқ намуналари, археологик, геологик ва бошқа намуналар | 100-200 |
17. | Қайтариб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган ёки қайтариб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган ашёлар | 30 |
18. | Маркалар, нишонлар, белгилар, коллекциялаш-нинг бошқа ашёлари | 50-200 |
19. | Сетификат | 15 |
20. | Бланклар | 4 |
21. | Маслаҳатлар | 10-30 |
(7-илова 19-бандиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 152-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Мазкур илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, рухсатномалар бериш масалаларини тартибга солади.
2. Қуйидаги турдаги маданий бойликларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиш маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш деб аталади:
халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлатнинг ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ, шунингдек, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва ижодига тааллуқли ашёлар;
амалий-декоратив санъат асарлари, шу жумладан, шишадан, лойдан, ёғочдан, металлдан, суякдан, мато ва бошқа материаллардан ишланган асарлар;
архитектура, тарихий, бадиий ёдгорликлар ва монументал санъат ёдгорликларининг таркибий қисмлари ва уларнинг парчалари;
алоҳида ёки коллекциялардаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга молик матбаа асарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари;
бошқа кўчар ашёлар, шу жумладан, тарихий, бадиий, илмий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган маиший, илмий приборлар ва асбоблар (соатлар, барометрлар, тарозилар, дурбинлар, фотокиноаппаратлар, тикув машиналари ва шу кабилар).
3. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга аэропортлар, вокзаллар, музейлар, меҳмонхоналар ва бошқа жамоат жойларидаги ва маданий бойликларни олди-сотди қилиш билан шуғулланадиган дўконлар (шу жумладан, нодир адабиётлар сотувчи ёки шундай бўлимлари бўлган дўконлар), картиналар галереяси, салонлар, бадиий салонлар, антиқа буюмлар сотиладиган дўконлар, савдо нуқталари, шунингдек, маданий бойликлар билан савдо қилувчи бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар киради.
4. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашишга рухсатнома (шакли илова қилинади) олиш учун юридик шахслар ёзма ҳолдаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мурожаат қиладилар. Аризада юридик шахс (муассис)нинг номи, унинг манзили ва телефон рақамлари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг буйруғи асосида беш йил муддатга берилади.
Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун рухсатнома олган юридик шахсларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги томонидан юритилади.
6. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни реализация қилиш чоғида ушбу ашёлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорни огоҳлантириб қўйишлари шарт.
7. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслардан рухсатнома берилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган миқдорларда бож ундирилади.
Рухсатномалар берилганлиги учун ундириладиган божлар «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда тақсимланади.
8. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса.
Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади.
9. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун берилган рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:
маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун рухсатнома берилган юридик шахс томонидан маданий бойликларни реализация қилиш соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларига риоя қилинмаса.
10. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар, мазкур ҳуқуқни берувчи рухсатномани бекор қилишга сабаб бўлган юқорида кўрсатиб ўтилган хатоликлар бартараф этилгандан сўнг, такрорий рухсатнома олишга умумий тартибда ариза беришлари мумкин.
11. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларнинг мазкур қоидага риоя қилишлари устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари билан биргаликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар, муассислар таркиби, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакллари ёки номи ўзгариши муносабати билан, такрорий рухсатнома олишлари шартдир.
13. Юридик шахс тугатилган ёки унинг жойлашган ўрни ўзгарган ҳолларда эгаси ёхуд унинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигини бу ҳақда ёзма ҳолда хабардор қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида маданий
бойликларни реализация қилишда
қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар
бериш тартиби тўғрисида Низомга
ИЛОВА
бойликларни реализация қилишда
қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар
бериш тартиби тўғрисида Низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июндаги 272-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 267-модда)