Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставининг 18-бандида:
«қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китобларини амалга оширади;
қимматли қоғозларга доир нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш (қимматли қоғозлар бозори ликвидлилиги) учун маркет-мейкер хизматлари кўрсатади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддаги «қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши» сўзлари «қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда» сўзлари «қимматли қоғозларнинг уюшган савдоларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6. Қимматли қоғозларни харид қилиш ва (ёки) сотиш нархини оммавий эълон қилиш йўли билан ўз номидан ва ўз ҳисобидан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини содир этадиган маркет-мейкер олдиндан эълон қилинган охирги қатъий (қатъий белгиланган) нархларга ва қимматли қоғозлар сонига аниқ мувофиқ равишда унга қимматли қоғозлар харид қилиш ёки сотиш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат қилган шахслар билан битимлар тузиши ва бундай битимлар тузишдан бош тортмаслиги шарт.
Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларини: харид қилинадиган ва (ёки) сотиладиган қимматли қоғозларнинг энг кам ва энг кўп сонини, шунингдек эълон қилинган нархлар амал қиладиган муддатни оммавий эълон қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу эълонда қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасининг бошқа муҳим шартларига кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, маркет-мейкер унга мижоз томонидан таклиф қилинган муҳим шартларда шартнома тузишга мажбур. Маркет-мейкер қимматли қоғозлар олди-сотди шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда унга нисбатан бундай шартномани мажбурий тузиш ва (ёки) мижозга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этилиши мумкин.
Маркет-мейкер томонидан муайян қийматли қоғозларга бўлган нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ҳисобланмайди».
д) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «мутахассисларини қайта тайёрлайдиган» сўзлари «мутахассисларини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Инвестиция воситачилари мижознинг ҳисобидан битимларни фақат узайтириш имконияти билан бир йил учун тузиладиган брокерлик ва депозитар хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тузишлари мумкин.
«уларнинг савдо майдончаларида содир этилган битимлар бўйича — қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо ташкилотчилари, фонд биржаси ва валюта биржаларнинг фонд бўлимлари томонидан;
қимматли қоғозлар билан бошқа битимлар бўйича — қимматли қоғозларни бегоналаштирувчига хизмат кўрсатадиган Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари томонидан амалга оширилади»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомда:
а) 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари «қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Марказ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинадиган йиғимлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган Марказни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш»;
«инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга даъво тақдим этиш»;
«қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;
қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томонидан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш;
инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маблағларини ҳисобини юритиш ва уларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилаш;
ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция воситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, мижозларга бошқа хизматларни электрон шаклда ва ўзга алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини белгилаш;
Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тартибда алмашиш ҳуқуқига эга».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорида:
«2. Инвестиция фондларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
«4. Инвестиция фонди деб инвесторларнинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция активларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс — акциядорлик жамияти ҳисобланади»;
«23. Акциялар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун инвестиция фонди Марказга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади»;
инвестиция фонди соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки масъулияти чекланган жамиятнинг улушига инвестиция қилишга;
тўланиши лозим бўлган қарзларнинг жами ҳажми кредит ва (ёки) қарз битими имзоланган санадаги инвестиция фонди соф активлари қийматининг 15 фоизидан ошиб кетган тақдирда кредит ва (ёки) қарз маблағларини жалб этишга (бунда кредит ва (ёки) қарз муддати уч ойдан ошмаслиги керак);
ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган хўжалик жамиятларининг қимматли қоғозларига ва улушларига инвестицияларни амалга оширишга;
ишончли бошқарувчи, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестицияларни амалга оширишга, шунингдек уларнинг устав капиталидаги улушларини олишга;
умумий суммаси фонд соф активларининг 10 фоизидан ортиқ инвестицияларни амалга оширишга (бундан қимматли қоғозларга қўйиш мустасно) ҳақли эмас»;
«66. Инвестиция фонди ахборотни қонун ҳужжатларида акциядорлик жамиятлари учун белгиланган тартибга асосан ошкор қилади»;
74-банднинг иккинчи хатбошидаги «60-бандининг 4 — 7, 9, 13, 14-хатбошиларда» сўзлари «60-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда):
давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодлар бериш;
депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш»;
«21. Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритишга доир вазифаларини бажараётганда инвестиция воситачиларидан мазкур реестрларни шакллантириш учун зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Марказий депозитарий қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда:
қимматли қоғозлар эгаларининг белгиланган санадаги ҳолатга кўра шакллантирилган реестрларини сақлаши;
қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларидаги мавжуд ахборотни «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тақдим этиши;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш функцияларини бажараётганда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 29 апрелдаги 196-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 33-модда):
тўққизинчи хатбошидаги «хизматлар кўрсатувчи банк» сўзлари «хизматлар кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
«неттинг — мижознинг барча пул талабларини унинг барча пул мажбуриятларига нисбатан ҳисобга олиш орқали амалга ошириладиган клиринг усули»;
5-банднинг еттинчи хатбошидаги «кафолат фондидан маблағларни шартнома асосида бериш йўли билан» сўзлари чиқариб ташлансин;
ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун Марказий депозитарий, инвестиция воситачилари ва тижорат банклари билан шартномалар тузиш;
инвестиция воситачиларидан ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоси фонд биржаси, Марказий депозитарий ва савдоларнинг бошқа қатнашчиларидан қарздор бўлган тақдирда унга хизмат кўрсатишни тўхтатиш;
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси аъзоларидан, Марказий депозитарий ва (ёки) ваколатли банкдан савдо якунлари бўйича операциялар ўтказишга топшириқ ва (ёки) бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
ҳар хил турдаги солиштириш тизимларини ва клиринг усулларини, шу жумладан неттингни ўз хоҳишига кўра қўллаш»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «депозитарийлар» сўзи «инвестиция воситачилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
11. Инвестиция воситачиси томонидан инвесторга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ҳисоб-китоб-клиринг палатаси инвестиция воситачисига (кейинги ўринларда — кафолат фонди қатнашчиси деб аталади) тегадиган воситачилик ҳақининг чегириб қолинадиган қисми ҳисобидан кафолат фондини шакллантиради, бунда воситачилик ҳақининг чегириб қолинадиган қисми бундай ҳақнинг 5 фоизини ташкил этади.
12. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолатли фонд қатнашчиларининг маблағларини ҳисобга олиш ва сақлаш учун уларга захира ҳисоб рақамлари очади.
13. Кафолат фонди қатнашчиси маблағларнинг кафолатли фондга тушишини таъминлаши лозим. Бунда кафолат фонди қатнашчиси ўзи тасдиқлаган хизмат кўрсатиш ягона тарифларини улар тасдиқланган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ҳисоб-китоб-клиринг палатасига тақдим этади.
14. Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси кафолат фонди қатнашчисининг топшириғисиз кафолат фонди қатнашчиларининг қимматли қоғозлари билан амалга ошмай қолган битишувлар бажарилишини таъминлаш учун уларнинг захира ҳисоб рақамларидан ушбу ҳисоб рақамларининг миқдорига мутаносиб маблағларни мустақил равишда олиши мумкин.
Кафолат фонди қатнашчиси айби билан инвесторга етказилган бошқа зарарларнинг кафолат фондидан қопланиши томонларнинг ўзаро келишуви ёки суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
15. Кафолат фонди қатнашчиси ҳисоб-китоб-клиринг палатаси билан тузилган шартномада белгиланган муддатда ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг ҳаракатлари юзасидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
16. Кафолат фондининг маблағлари унинг қатнашчиларига тегишли бўлиб, ҳар бир қатнашчи бўйича алоҳида шакллантирилади ва ҳисоби юритилади.
17. Савдо ташкилотчилари ва кафолат фонди қатнашчилари ўзларининг расмий веб-сайтларида кафолат фондида тўпланган пул маблағларининг миқдори тўғрисидаги маълумотни ҳар куни янгилаган ҳолда кўрсатишлари шарт.
18. Кафолат фонди қатнашчиси захира ҳисоб рақамида ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан ушлаб қолинадиган суммадан кўпроқ суммани сақлашга ҳақлидир.
19. Кафолат фондининг маблағларидан мазкур Низомда белгиланмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас. Кафолат фондида қолган маблағлар кафолат фонди қатнашчисига у инвестиция воситачи сифатидаги фаолиятини тугатган тақдирда қайтарилиши керак»;
«1. Ушбу Низом «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси депозитар тизимида депонентларнинг ягона базасига талабларни белгилайди. Бунда депозитар тизими деганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни сақлаш, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва ўтиш тизими тушунилади»;
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «депозитарийлар тизимида» сўзлари «депозитар тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «депозитарийларнинг» сўзи «инвестиция воситачиларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«6. Ягона база тизимида мавжуд депонентларни кодлаштириш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади»;
«8. Марказий депозитарий топшириқнома асосида бир иш куни мобайнида ягона база тизимида депонентни рўйхатдан ўтказади ва унга код беради.
Депонент кодининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий депозитарий томонидан белгиланади».
10 ва 17-бандлардаги «депозитарийнинг» сўзи «инвестиция воситачисининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«13. Депонент реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига қуйидаги ҳолларда тақдим этади:
жисмоний шахс учун — унинг фамилияси, исми, отасининг исми, солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг тартиб рақами ва серияси, шунингдек унинг боғланиш ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда;
юридик шахслар учун — унинг номи, солиқ тўловчининг идентификация тартиб рақами, давлат рўйхатидан ўтказилиш тартиб рақами ва санаси, шунингдек унинг боғланиш ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда.
Депонент реквизитлари ўзгарганда инвестиция воситачиси депонентнинг янги анкетаси маълумотлари асосида депонент реквизитларини ўзгартиришга электрон топшириқнома тайёрлайди ва уларни депонентнинг ўзгарган реквизитлари олинган кундан эътиборан икки иш куни мобайнида Марказий депозитарийга жўнатади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«Тижорат банклари ва суғурталовчилар мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларда кўрсатилган профессионал фаолиятни амалга оширишда мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши шарт»;
«Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва (ёки) инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс қимматли қоғозларни чиқариш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, у қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиши талаб этилмайди»;
«Мазкур банднинг «б» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция фонди сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга татбиқ этилмайди»;
«а)» кичик банднинг иккинчи хатбошидаги «(почта манзили)» сўзлари «(почта манзили), электрон почта манзиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
«е)» кичик бандидаги «лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«10. Инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда талабгор томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тақдим этади:
Мижознинг манфаатлари билан низо келиб чиққанда инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари тартиби».
«12. Инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензияловчи органнинг талабларига мувофиқ бўлган депозитар операцияларни амалга оширишга қўйиладиган ички тартиб;
депозитар операцияларни амалга ошириш учун дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;
депозитар операцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;
дастурий таъминот ва техник воситаларнинг инвестиция воситачиларининг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари, фонд биржаси ва Марказий депозитарий билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси;
Талабгор томонидан тасдиқланган мижозлар билан тузилган шартномаларга асосан кўрсатилган хизмат ва операцияларни ички ҳисобга олиш қоидалари нусхаси;
Талабгор томонидан тасдиқланган мижознинг манфаатлари билан низо келиб чиққанда инвестиция воситачисининг хатти-ҳаракатлари тартиби нусхаси»;
ж) 15-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги «нархлар билан найранг қилишнинг» сўзлари «ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланишнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Лицензия талабгорининг (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун ҳар бир бериладиган лицензия (қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг ҳар бир қисми) учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади».
и) 22-банднинг биринчи хатбошидаги «Эксперт комиссияси мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошига «давлат божи тўланганлигини» сўзларидан кейин «(чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
л) 26-банддаги «лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини» сўзларидан кейин «(чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
«42. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмига бир вақтда лицензия берилганлиги учун лицензия талабгоридан (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат ўрта муддатли пул мажбуриятларини чиқариш тўғрисида» 2004 йил 10 январдаги 11-сон қарорида:
номидаги, 1-банддаги, 2-банднинг бешинчи-олтинчи хатбошилардаги ва 3-банднинг учинчи хатбошидаги «пул мажбуриятларини» сўзлари «ғазна мажбуриятларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «пул мажбуриятлари» сўзлари «ғазна мажбуриятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 70-модда):
3) юридик шахсларнинг давлат реестрига эмитентни ташкил этиш тўғрисида ёзув киритилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва бундай ёзув киритилган сана;
5) эмитентнинг жойлашган жойи (почта манзили), эмитентнинг хат-хабарларни олиш учун бошқа манзиллари мавжуд бўлган тақдирда — ушбу манзиллар, шу жумладан электрон почта манзили ва веб-сайт ҳам кўрсатилади;
8) эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)га берилган давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва унинг берилган санаси, рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, давлат қимматли қоғозлари ҳолатида эса бундай қимматли қоғозлар чиқариш (қўшимча чиқариш)нинг рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами ва унинг берилган санаси, шунингдек рўйхатдан ўтказиш (идентификация) тартиб рақами берган органнинг номи;
9) эмиссиявий қимматли қоғозларнинг тоифаси (тури, типи), серияси, шакли ва бошқа идентификация белгилари».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомда:
а) 15-банддаги «депозитарийга» сўзи «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 21-банддаги «депозитарийга» сўзи «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 94-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 9-банди «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошидаги «депозитарийсига» сўзлари «инвестиция воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларини олишга доир битимларни кўриб чиқиш ҳамда бундай битимларни тузиш учун олдиндан розилик олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Депозитарийлар» ва «депозитарий томонидан» сўзлари тегишли равишда «Инвестиция воситачилари» ва «инвестиция воситачиси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-банддаги «Депозитарийлар» сўзи «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва (ёки) инвестиция воситачилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 3-банди ўн биринчи хатбошидаги «39» рақами «44» рақами билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 20 августдаги 239-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 90-модда):
а) 1-банддаги «муомалага киритиш» сўзлари «жойлаштириш ва муомалага киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«қимматли қоғозларни номинал сақловчи — қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда амалга оширувчи инвестиция воситачиси, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси»;
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
«биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар — биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий»;
«Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади»;
«91. Депо ҳисоб рақамлари бўйича ўтказиш харидор томонидан депозитар хизматлар ҳақи тўлангандан кейин амалга оширилади. Харидорнинг давлат акцияларига бўлган ҳуқуқлари унинг депо ҳисоб рақамидан кўчирма билан тасдиқланади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 7-илованинг 34-банди иккинчи хатбошидаги «хизмат кўрсатувчи депозитарийсига» сўзлари «хизмат кўрсатувчи воситачисига» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом 11-бандининг «е» кичик бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан биргаликда ҳисобга олиш регистрларидаги электрон ёзувларнинг бут сақланишини таъминлаш тартибини белгилайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарнинг акциялари давлат пакетларини (улушларини) «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги «харидорга хизмат кўрсатувчи депозитарийсидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.