Тошкент шаҳрида 1997 йил 3 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма декларацияни назарда тутган ҳолда, икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига янги туртки бериш заруратини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати икки ишчи гуруҳи тузиш ҳақида қарор қабул қилдилар.