31.08.2000 йилдаги 123-II-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021
Ҳужжат 30.08.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонуннинг ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармони билан тасдиқланган 1998—2005-йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий чора-тадбирларида назарда тутилган эди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами уларнинг қонуний вакиллари илтимосига биноан ёки розилиги билан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрсатилади.
Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Касб билан боғлиқ фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун тиббий монеликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда тўпланган тажриба ва илмий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти билан (беш йилда камида бир марта) қайта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки бошқа қонуний вакиллари, улар бўлмаган ҳолларда эса — ижтимоий таъминот ёки махсус таълим психиатрия муассасаси маъмурияти ҳимоя қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан мижоз ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилади. Шахс тўловга қобилиятсизлиги сабабли кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлашдан озод этилганда, жиноий ишни кўриб чиқишда қатнашишга тайинланган адвокатнинг юридик ёрдами учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонуннинг 11-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддасига қаранг.
Фуқарода руҳий ҳолатнинг бузилиши борлиги, у психиатрия ёрдами учун мурожаат этганлиги ва шундай ёрдам кўрсатадиган муассасада даволангани ҳақидаги маълумотлар, шунингдек руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисидаги бошқа маълумотлар қонун билан кўриқланадиган шифокор сири ҳисобланади. Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун унинг илтимосига ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан уларга мазкур шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисида ва унга кўрсатилган психиатрия ёрдами тўғрисида тушунарли шаклда ва беморнинг руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахсни, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсни даволаш учун розилик уларнинг қонуний вакиллари томонидан, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар уларга маълум қилинганидан кейин, берилади.
Фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётганда, шунингдек ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ғайриихтиёрий тартибда стационарга ётқизилаётганда даволаш чоралари руҳий ҳолати бузилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ўтказилиши мумкин. Бундай шахсларга нисбатан руҳий ҳолат бузилишларини даволаш учун жарроҳлик усулларини ҳамда асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган бошқа усулларни қўлланишга, шунингдек уларда тиббий воситалар ва усулларнинг синовларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XVII боби (91—96-моддалар) («Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлаш»), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 33 боби (181—194-моддалар)га қаранг. («Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш»).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхатига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхатига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Агар шахс ушбу Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича диспансер кузатуви остида бўлса, у ўзининг ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор психиатр томонидан мустақил равишда ёки суд ажримига кўра қабул қилинади.
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор, ушбу Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, шундай текширув учун ушбу Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмида санаб ўтилган асослар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган аризага биноан шифокор психиатр томонидан қабул қилинади. Ариза психиатрия текширувидан ўтказилиши лозим бўлган шахснинг қариндошлари, ҳар қандай ихтисосликдаги шифокор томонидан берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 172-моддасига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 22 боби (172—187-моддалар) билан тартибга солинган.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 183-моддасига мувофиқ, ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг суд-психиатрия экспертизаси суриштирув, тергов, прокуратура органининг қарори ёки суднинг ажрими, қамоқ жазосига ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса — қамоқ уйи ёки жазони ижро этиш муассасаси бошлиғининг қарори асосида тайинланади.
Шахсни психиатрия стационарига жойлаштириш, ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, ихтиёрий тартибда унинг илтимосига биноан ёки розилиги билан амалга оширилади.
Қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилади.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича психиатрия стационарига жойлаштирилган шахс психиатрия муассасасининг шифокор психиатрлар комиссияси томонидан 48 соатдан ошмаган муддатда мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим бўлиб, комиссия стационарга ётқизилганлик қай даражада асослилиги тўғрисида қарор қабул қилади. Ётқизиш асоссиз деб топилган ва ётқизилган шахс психиатрия стационарида қолиш истагини билдирмаган ҳолларда, у дарҳол стационардан чиқарилиши керак.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги масала психиатрия муассасаси жойлашган ердаги судда ҳал қилинади.
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилиши лозим бўлган аризага шифокор психиатрлар комиссиясининг шахснинг психиатрия стационарида бундан буён бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига жойлаштирилган ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс психиатрия муассасаси шифокор психиатрларининг комиссияси томонидан ушбу Қонун 28-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда мажбурий текширувдан ўтказилиши керак. Бу шахслар дастлабки олти ой мобайнида шифокор психиатрлар комиссияси томонидан ҳар ойда камида бир марта стационарда бўлишини узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун текширувдан ўтказилишлари лозим. Стационарда бўлиш олти ойдан ортиқ узайтирилганда шифокор психиатрлар комиссияси томонидан текширув олти ойда камида бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган, аммо қонуний вакилга эга бўлмаган даволанувчиларнинг қонуний вакили вазифасини бажаришлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ихтиёрий равишда психиатрия стационарига ётган даволанувчини, агар психиатрия муассасасининг шифокор психиатрлари комиссияси томонидан ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар аниқланса, уни чиқариш рад этилиши мумкин. Бу ҳолда психиатрия стационарида бўлиш, ётишни узайтириш ва стационардан чиқариш масалалари ушбу Қонуннинг 28—31-моддаларида, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ижтимоий таъминот психиатрия муассасасига жойлаштириш учун руҳий ҳолати бузилган шахснинг шахсий аризаси ва шифокор психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг хулосаси, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ёки қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс учун эса — шифокор психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг хулосаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи қабул қилган қарор асос ҳисобланади. Хулоса шахсда унинг ихтисослашмаган ижтимоий таъминот муассасасида бўлиш имкониятидан маҳрум этадиган руҳий ҳолатнинг бузилиши борлиги ҳақидаги, муомалага лаёқатли шахсга нисбатан эса — шунингдек уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги масалани суд олдига қўйиш учун асослар йўқлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
чиқарилаётган шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилининг, ўн саккиз ёшгача бўлган шахсни ёки қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсни парваришлаш мажбуриятини зиммасига олаётган қариндошларининг аризасига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.