LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сонли «Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этиш, кўмир брикетларининг аҳоли ва бюджет ташкилотларига зарур сифат ва мақбул нархлар бўйича ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қайд этилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 февралдаги 58-сон ҳамда «Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 5 июлдаги 193-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти томонидан аҳолини ва республика минтақаларининг бюджет ташкилотларини қаттиқ ёқилғи билан ўз вақтида ва сифатли таъминлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 14 та ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ва уларнинг 71 та филиали ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳолига ва бюджет ташкилотларига ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетларини сотиш «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг 1-иловада* кўрсатилган ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ва уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқарувчиларни танлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар рўйхатини аниқлаш бўйича ишчи комиссиялар (кейинги ўринларда ишчи комиссиялар деб аталади) томонидан танлов асосида амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи комиссиялар томонидан ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар 2-иловада* келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак;
ўтказилган танловлар натижалари бўйича ишчи комиссиялар томонидан ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланади;
танловни ўтказиш, кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар рўйхатини шакллантириш, кейинчалик кўмир етказиб бериш шартномаларини тузиш учун уни «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига тақдим этиш 3-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилади;
танловдан ўтмаган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмирни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда биржа савдоларида сотиб оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар рўйхатини аниқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий ишчи комиссияларнинг намунавий таркиби 4-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинадиган кўмир ва кўмир брикетларини сотиш, етказиб бериш, ташиш, қабул қилиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага* мувофиқ;
Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий таркиб асосида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини аниқлаш бўйича тегишли ҳудудий ишчи комиссиялар таркибларини уч кун муддатда тасдиқласинлар.
4. Белгилансинки, аҳоли эҳтиёжлари учун кўмирни кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга сотиш кўмир етказиб беришнинг ҳар бир туркуми учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланган ҳолда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти билан тузиладиган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тартибга солинадиган нархларда, бюджет ташкилотлари учун эса – маҳсулот қайтариб берилиши асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилиш-монтаж ишларига «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банкининг кредит маблағларини жалб этган ҳолда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш бўйича зарур ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилишини таъминласин;
ресурслар ва кўмирни тақсимлаш балансида назарда тутилган ҳажмларда кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун, шу жумладан белгиланган тартибда ишчи комиссиялари томонидан танлов асосида танлаб олинган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга кўмирни зарур маркаларда ўз вақтида етказиб бериш чора-тадбирларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишчи комиссиялар томонидан танлов асосида танлаб олинган кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчиларга, аҳоли ва бюджет ташкилотларига «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган 1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи 2015 йил 1 июлдан бошлаб 238 000 сўм миқдорида белгиланади;
1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархини ўзгартириш «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиладиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган таклифлар асосида амалга оширилади;
1 тонна кўмир брикетларининг чакана нархи ўртача оғирлик йўли билан ҳисоблаб чиқилади ҳамда унинг маркаси ва номидан, уни темир йўлда, автомобиль транспортида ташиш харажатларидан ва «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари омборларигача ташиш билан боғлиқ тегишли харажатлардан, кўмир брикетлари ишлаб чиқариш харажатларидан, шунингдек «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг хусусий дистрибьюторлик марказларига воситачилик ҳақи тўлашдан келиб чиқиб кўмирнинг улгуржи-сотиш нархидан шаклланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмир ва кўмир брикетларининг чакана нархини шакллантириш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ресурслар ва кўмирни тақсимлашнинг йиллик балансларини ишлаб чиқишда бюджет ташкилотлари ва аҳолига сотиладиган кўмир брикетларини ишлаб чиқариш учун кўмир етказиб бериш ҳажмини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун кўмир брикетлари ишлаб чиқариш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар томонидан кўмирдан мақсадли фойдаланилиши;
кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчилар, «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир брикетлари сотишда белгиланган чакана нархга риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомнинг 39 ва 40-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Балансдаги тасдиқланган ҳажмларга мувофиқ кўмир бошқариладиган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:
а) етказиб берилган кўмир учун 60 кун мобайнида тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда ҳақи 30% олдиндан тўланиши шарти билан:
бюджет ташкилотларига «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали ажратиладиган бюджет маблағларига мувофиқ;
б) аҳолига 100% олдиндан ҳақ тўланган ҳолда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотилади.
40. Кўмир, ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳажмлардан ташқари, тузилган шартномаларга мувофиқ етказиб берилган ҳолда ҳақи 100% олдиндан тўланган ҳолда биржа савдолари орқали сотилади.
Биржа савдоларида кўмир қазиб олувчи корхоналар сотувчилар, корхоналар ва ташкилотлар – харидорлар ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 февралдаги 58-сон қарорининг 1, 4-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-9-сон, 87-модда) ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.