Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 410-модда, № 9, 529-модда; 2014 йил, № 3, 84-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (1-илова).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлда қабул қилинган 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 410-модда; 2014 йил, № 3, 84-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (2-илова).
3. Ушбу Қўшма қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тасдиғига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 13 майда қабул қилинган 132-III/КҚ-15-III-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди деб юритилади) миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари бор, аъзолиги бўлмаган жамоат фонди шаклида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти — мустақил юридик шахсдир.
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини деб юритилади) тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу низомга асосан амалга оширади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхоналар очиши ва филиаллар тузиши мумкин.
Ваколатхоналар ва филиалларни тузиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш ҳамда тугатиш тартиби, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан тасдиқланадиган низомларида белгиланади.
давлат тилида: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди»;
рус тилида: «Общественный Фонд по поддержке негосударственных некоммерческих организаций и других институтов гражданского общества при Олий Мажлисе Республики Узбекистан»;
инглиз тилида: «The Public Fund for suppopt of nongovernmental noncommercial organizations and other institutions of the civil society of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan».
4. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарорига биноан ташкил этилади, унинг фаолияти мамлакатнинг бутун ҳудудида амалга оширилади.
6. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда фаол иштирок этишига кўмаклашишдан, уларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш учун объектив шароитлар яратишдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлаш, бу маблағлар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишда уларнинг иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун тақсимланишини ташкил этиш;
маблағларни кейинчалик нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига йўналтириш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни рўёбга чиқаришда кўмаклашиш.
ўз фаолияти соҳасига доир ахборотни давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олишга ва ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатишга;
юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ва ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур битимлар тузишга;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш соҳасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибда таклифлар киритишга;
халқаро алоқалар ўрнатишга, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузишга ва халқаро дастурлар ҳамда лойиҳаларда иштирок этишга;
ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгиларга эга бўлишга ҳақли.
9. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш масалаларининг кўриб чиқилишида иштирок этади;
Давлат бюджети маблағлари белгиланган мақсадда сарфланишини, улардан самарали фойдаланилишини, моддий ресурслар нодавлат нотижорат ташкилотлари барқарор ва мустаҳкам ривожланиши, фуқаролик жамияти институтларининг роли ва таъсири оширилиши учун сафарбар қилинишини таъминлайди;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг минтақаларнинг аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган истиқболли, ижтимоий ва умум аҳамиятга молик дастурлари ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий, маслаҳат тарзида, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга молиявий ёрдам кўрсатади;
фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда миллий нодавлат нотижорат ташкилотлари ютуқларини тарғиб қилиш масалалари бўйича тадбирлар (конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, тренинглар ва шу кабилар) ўтказади;
чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантиради, чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар ўтказади, чет эллик ҳамкорлар иштирокидаги дастурлар ва лойиҳаларни рўёбга чиқаради, уларнинг грантларини аниқ ижтимоий ва умум аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳал этишга, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришни рағбатлантиришга жалб этади;
тегишли лицензия олганидан кейин нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий, моддий-молиявий, ташкилий ва кадрларга оид жиҳатларига бағишланган адабиётлар нашр этади;
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга ошириши;
ҳар йили ҳисобот эълон қилиши, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг фаолияти ва Фонд мол-мулкидан фойдаланиш очиқ-ошкора бўлишини таъминлаши;
рўйхатдан ўтказувчи органлар вакиллари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ўтказилаётган тадбирларда иштирок этишига имкон яратиши;
ўз фаолияти тўғрисида қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади), шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органларга, солиқ ва статистика органларига ҳисобот тақдим этиши шарт.
11. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолиятини ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, Давлат бюджетидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бериладиган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлайди. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолияти, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши ҳамда ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
12. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳуқуқларидан фойдаланади. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фаолияти ва уни ривожлантиришнинг ҳар йилги дастури Парламент комиссияси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
13. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг мол-мулкини асосий фондлар ва айланма маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ қиймати Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
14. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини шакллантириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг (Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ҳамда норезидентларининг) ихтиёрийлик асосидаги ҳомийлик бадаллари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда беғараз бериладиган маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардир.
15. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятларни таъминлашнинг бошқа воситаси сифатида, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
16. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўз мол-мулки билан жавоб беради.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг васийлик кенгаши вазифаларини бажарадиган Парламент комиссияси;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг бошқаруви вазифаларини бажарадиган Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девони.
18. Фаолияти махсус Низом билан тартибга солинадиган Парламент комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи органдир.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун тақсимланишини ташкил этади, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ва давлат органларининг таклифларини ўрганиш асосида аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқади;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини тақсимлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб этади;
жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун маблағларнинг ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг (бундан буён матнда жамоат комиссиялари деб юритилади) буюртмалари асосида аниқлайди ҳамда тақсимлайди, ушбу комиссиялар фаолиятига услубий раҳбарликни таъминлайди;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, ушбу жамоат фонди томонидан молиялаштириладиган дастурлар ҳамда лойиҳалар устидан назоратни (мониторингни) амалга оширади, ўз мажлисларида молиялаштирилаётган дастурлар ҳамда лойиҳалар амалга оширилишининг бориши ва натижалари тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳисоботларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотини эшитади, ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга доир зарур тавсияларни ишлаб чиқади ва беради;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашади;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини, жамоатчилик экспертизасини ташкил этишда давлат органларига ёрдам кўрсатади, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича тизимли ишлар олиб боради;
ижтимоий шериклик соҳасида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат грантларини ажратиш тартиби ҳамда шартларини белгилайди;
20. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ижро этувчи девони ва Тафтиш комиссиясига аъзо бўлиши мумкин эмас.
21. Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
22. Парламент комиссияси ваколатларига кирадиган масалалар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девони ёки Тафтиш комиссияси ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас.
23. Парламент комиссиясининг мажлисда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинадиган қарорлари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девони ва бошқа органлари учун мажбурийдир. Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга.
24. Парламент комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади.
Парламент комиссияси иш режасининг лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади ва Парламент комиссиясининг тасдиқланган иш режаси бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
26. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девонига Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг директори бошчилик қилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ижро этувчи девонининг таркибий тузилиши, ваколатлари ва уни шакллантириш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади ва зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгардир;
давлат органлари, чет эл ноҳукумат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди номидан иш кўради;
юридик ва жисмоний шахслар билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фаолиятига тааллуқли шартномалар тузади, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди номидан ишончномасиз иш юритади;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди харажатлари сметасини тузади ва Парламент комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг мол-мулкини, шу жумладан пул маблағларини бошқаради, Парламент комиссиясига Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ижро этувчи девонининг фаолияти тўғрисида йилига камида икки марта ҳисобот тақдим этади, Парламент комиссияси кўриб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва таклифлар тайёрланишини таъминлайди ҳамда мазкур комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлайди;
28. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори Парламент комиссиясининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарори билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
29. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг буюртманомалари асосида ва Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртма тариқасида ажратилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларни кейинчалик нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига, жойларда шундай фондлар ташкил этилган тақдирда, йўналтириши мумкин.
Муайян нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда, уларнинг бирлашмалари ва уюшмалари — Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон экологик ҳаракати молиялаштиришнинг мустақил объекти сифатида қаралади. Мазкур муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағларидан девонларининг таъминоти, шунингдек уларнинг уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент комиссияси томонидан тасдиқланган нодавлат нотижорат ташкилотларидан, оммавий ахборот воситаларидан ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан қайтарилган молиявий маблағлардан фойдаланиш тартибига мувофиқ Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ўз ҳисобварақларида жамланган бўш маблағлар қолдиқларини:
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлашга;
белгиланган тартибда тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига вақтинча жойлаштиришга йўналтиради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 2 майдаги 442-III/КҚ-87-III-сонли Қўшма қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 5-сон, 150-модда)
30. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини тақсимлаш тартиби Парламент комиссияси томонидан белгиланади.
31. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун Парламент комиссияси томонидан уч кишидан иборат таркибда Тафтиш комиссияси сайланади.
32. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Ижро этувчи девон ва Парламент комиссиясига аъзо бўлишлари мумкин эмас.
33. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш Парламент комиссиясининг қарорига биноан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг йиллик фаолияти якунлари бўйича амалга оширилади.
34. Тафтиш комиссиясининг талабига кўра Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг мансабдор шахслари унга Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
35. Тафтиш комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг йиллик ҳисоботлари ва бухгалтерия баланслари Парламент комиссияси томонидан тасдиқлангунига қадар уларни мажбурий тартибда текширишни амалга оширади.
36. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловлар тўлайди.
37. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг ўтган йилги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили 20 мартга қадар Парламент комиссиясига тақдим этилади. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг бухгалтерия баланси ҳисоботдан кейинги йилнинг 31 мартига қадар Парламент комиссияси томонидан тасдиқланиши керак.
38. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг молиявий-хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ ва бошқа органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
39. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолиятининг ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказади.
Аудиторлик ташкилотини танлаш Парламент комиссияси томонидан амалга оширилади. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фаолиятининг аудиторлик текширувига Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг фаолияти билан боғлиқ шахслар аудитор сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
40. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди тўғрисидаги низомга қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
41. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Парламент комиссиясининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида тасдиқланиши керак.
42. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
43. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Парламент комиссиясининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қайта ташкил этилиши мумкин.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондини қайта ташкил этишга фақат бошқа Фондга қўшиб юборилган, бошқа Фонд қўшиб олинган ёки бошқа Жамоат фондига қўшилинган тақдирда йўл қўйилади.
44. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондини тугатиш манфаатдор шахсларнинг аризаси асосида суднинг ҳал қилув қарорига биноан амалга оширилади.
45. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондини тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
46. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки Парламент комиссияси, Ижро этувчи девон, Тафтиш комиссияси аъзолари ёки Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва ундан Фонд қайси мақсадда тузилган бўлса, ўша мақсадда ва ҳомийлик мақсадларида ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 13 майда қабул қилинган 132-III/КҚ-15-III-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари деб юритилади) ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
2. Парламент комиссияси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг (бундан буён матнда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди деб юритилади) васийлик кенгаши вазифаларини ҳам бажаради, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фаолиятининг устувор йўналишларини шакллантиради, мазкур фаолият устидан назоратни амалга оширади.
3. Парламент комиссияси ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун тақсимланишини ташкил этади, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ва давлат органларининг таклифларини ўрганиш асосида аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқади;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини тақсимлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб этади;
жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш учун маблағларнинг ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг (бундан буён матнда жамоат комиссиялари деб юритилади) буюртмалари асосида аниқлайди ҳамда тақсимлайди, ушбу комиссиялар фаолиятига услубий раҳбарликни таъминлайди;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, ушбу жамоат фонди томонидан молиялаштириладиган дастурлар ва лойиҳалар устидан назоратни (мониторингни) амалга оширади, ўз мажлисларида молиялаштираётган дастурлар ҳамда лойиҳалар амалга оширилишининг бориши ва натижалари тўғрисида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳисоботларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотини эшитади, ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга доир зарур тавсияларни ишлаб чиқади ва топширади;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашади;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини, жамоатчилик экспертизасини ташкил этишда давлат органларига ёрдам кўрсатади, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича тизимли иш олиб боради;
ижтимоий шериклик соҳасида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат грантлари ажратиш тартиби ва шартларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳисобварақларида бўш маблағлар қолдиқлари сифатида жамланадиган, қайтарилган молиявий маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
қайтарилган бўш маблағларнинг қолдиқларини Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига вақтинчалик жойлаштириш, шунингдек ҳисоблаб чиқариладиган фоизли депозит тўловларни сарфлаш тартиби ва шартларини белгилайди;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 2 майдаги 442-III/КҚ-87-III-сонли Қўшма қарорига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 5-сон, 150-модда)
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди директори лавозимига номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Сенатининг Кенгаши кўриб чиқиши учун киритади;
Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди фаолияти ва ривожланишининг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
5. Парламент комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девонига ёки Тафтиш комиссиясига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас.
6. Парламент комиссияси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига бажарилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
7. Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат бўлади. Парламент комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, адлия ва молия вазирликларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари киради.
Парламент комиссиясининг иш режаси лойиҳаси тайёрланишини ташкил этади ва Парламент комиссиясининг тасдиқланган иш режаси бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
9. Раис ўринбосари Парламент комиссиясининг раиси йўқлигида унинг вазифасини бажариб туради, Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
10. Парламент комиссиясининг масъул котиби Парламент комиссияси мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади, Парламент комиссияси мажлислари баённомаларини юритади, шунингдек Парламент комиссияси томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни бажаради.
11. Парламент комиссиясининг таркибини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан амалга оширилади.
Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Кенгашига ва Сенати Кенгашига раисни, раис ўринбосарини, масъул котибни, айрим аъзоларни муддатидан илгари вазифасидан озод этиш тўғрисидаги масалани Парламент комиссияси аъзолари умумий сонининг учдан икки қисмининг талабига кўра киритиши мумкин.
12. Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажаради.
Парламент комиссияси раисининг, раис ўринбосарининг, масъул котибининг ва аъзоларининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ харажатларининг ўрни уларнинг асосий иш жойидаги маблағлар ҳисобидан қопланади.
13. Парламент комиссияси қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун ишчи ва эксперт гуруҳларини тузиши мумкин. Бу гуруҳларнинг фаолияти Парламент комиссияси томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширилади. Йўналишлар бўйича ишчи ва эксперт гуруҳларини тузишда ишга жалб этилаётган экспертларнинг касбий ва ҳаётий тажрибаси ҳисобга олинади.
14. Парламент комиссияси аъзолари бир вақтнинг ўзида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Ижро этувчи девонининг ва Тафтиш комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
15. Парламент комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Парламент комиссиясининг мажлислари Парламент комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан чақирилади, улар бу ҳақда комиссия аъзоларини, қоида тариқасида, камида икки кун аввал хабардор қилади.
Парламент комиссияси мажлисининг кун тартибига қўшиладиган масалалар Парламент комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари, шунингдек Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди директори томонидан киритилиши мумкин.
Парламент комиссиясининг мажлислари, агар уларда Парламент комиссияси аъзоларининг камида ярми ҳозир бўлса, ваколатлидир.
Парламент комиссиясининг мажлиси очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда Парламент комиссияси ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
16. Парламент комиссиясининг навбатдан ташқари мажлиси Парламент комиссияси раисининг ташаббуси билан, шунингдек Парламент комиссияси аъзоларининг ёки Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Тафтиш комиссияси аъзоларининг ёзма талабига биноан чақирилади.
17. Парламент комиссиясининг аъзолари унинг мажлисларида ҳозир бўлиши шарт. Парламент комиссияси аъзолари Парламент комиссиясининг мажлисларида иштирок эта олмаслиги ҳақида Парламент комиссияси раисини ёки масъул котибини олдиндан ёзма равишда хабардор қилади.
18. Парламент комиссиясининг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади, Парламент комиссиясининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади.
19. Парламент комиссиясининг қарори унинг мажлисида иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлисда Парламент комиссиясининг масъул котиби томонидан баённома юритилади ва у раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Парламент комиссиясининг қарорлари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Ижро этувчи девони ижро этиши учун мажбурийдир.
20. Парламент комиссиясининг мажлисларига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, матбуот, телевидение, радио ва Ўзбекистоннинг бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
21. Парламент комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан киритилади.
22. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг Парламент комиссиясини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қўшма қарори тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлисларида тасдиқланиши керак.