LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини янада ошириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек умум қабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишни янада юқори даражага чиқишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва мамлакатнинг тижорат банклари билан биргаликда Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини янада ошириш, уларнинг ресурс базасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда:
* Илова рус тилидаги матнда берилган
халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ, шу жумладан депозит ва кредит сиёсати соҳасида республика банкларига нисбатан қўйилаётган меъёрий талабларни янада такомиллаштириш;
тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, омонат ва депозитларнинг янги жозибадор турларини жорий қилиш йўли билан аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини банк айланмасига кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
етакчи хорижий банклар ва молия институтларида бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида тижорат банкларида корпоратив бошқарув усуллари, шу жумладан хатарларни бошқариш ва ички назоратни яхшилаш усулларини такомиллаштириш;
илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, шунингдек банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш.
Масъул ижрочилар — Марказий банк, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар Чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминласин.
2. Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан тижорат банкларига нисбатан қўйиладиган меъёрий талабаларни янада такомиллаштиришни, жумладан, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлилик кўрсаткичи бўйича янги талабларни назарда тутган янги стандартлар ва тавсиялар (Базель-III стандартлари) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
юқорида кўрсатилган банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандарт ва тавсияларини (Базель-III стандартлари) 2015 — 2019 йилларда босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин;
Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларини, кейинги йилларда инфляция даражаси изчил пасайишини, шунингдек бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда тижорат банклари жалб қилаётган депозитлар фоиз ставкаларини белгилаш механизмини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарори билан тижорат банкларига кредит портфели таркибидаги узоқ муддатли инвестициявий молиялаштириш улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғини тўлаш юзасидан берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
имтиёзли кредитлаш махсус Жамғармасининг ресурслари ҳисобидан берилган кредитлар орқали тижорат банклари оладиган даромадлари, бўшаётган маблағларни мазкур Жамғарма ресурсларини ошириш учун мақсадли йўналтириш шарти билан, фойда солиғини тўлашдан 5 йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, дастурий таъминот, банкомат ва пластик карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналарни импорт бўйича олиб кирилганида тижорат банклари ва чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари бож тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2020 йилнинг 1 январига қадар озод этилсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2751-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 72-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.