Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)

ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 13.06.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга» сўзлари «2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси