LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ илмий-техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришни, шунингдек мамлакатнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Фан ва технологиялар марказининг, шунингдек Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашининг тузилмаси ва штатдаги ходимларининг чекланган сони 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда:
Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши тўғрисидаги низомларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ташкил этиш ва маблағ билан таъминлашнинг грантли тизимини амалга киритишни таъминлаш мақсадида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устуворликларига мувофиқ бўлган инновация лойиҳалари дастурларини шакллантириш, тақдим этиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибига доир норматив ҳужжатларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази директори мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазирга, Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши раҳбари ҳамда Марказ директорининг ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002 йилдан бошлаб Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши таъминоти учун зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда тугатиш комиссияси тузсин ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси балансида бўлган асосий фондлар, мол-мулклар ва моддий бойликларни Фан ва технологиялар марказига ҳамда Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашига беришни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширсин;
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгашининг янги ташкил этилган таркибий бўлинмаларини икки ой муддатда юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминласин.
6. Фан ва технологиялар марказига аспирантлар ва магистрант талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлаш функцияси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон ва 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорларида назарда тутилган тартибда амалга оширилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги тасарруфида илмий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда илмий муассасалар томонидан бажариладиган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни шакллантириш ва маблағ билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда республикада илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштиришга доир кўрилган чора-тадбирларни тушунтириш юзасидан бир ой муддатда Фанлар академиясида, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида, шунингдек илмий муассасаларда кенг кўламдаги ишларни ташкил этсин ва амалга оширсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида қўшимча равишда 4 штат бирлиги ажратилган ҳолда Фанни маблағ билан таъминлаш бўлими ташкил этилсин.
9. Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши Тошкент шаҳар, Х. Сулаймонова кўчаси, 29-уйга жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳар, Х.Сулаймонова кўчаси, 29-уйда жойлашган бинони Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази балансига берсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат патент идораси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига берилиши муносабати билан унинг номи, реквизитлари ва норматив ҳужжатларига белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 360-сон, 1992 йил 9 сентябрдаги 419-сон ва 1992 йил 8 декабрдаги 570-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши (кейинги ўринларда «Мувофиқлаштириш Кенгаши» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
2. Мувофиқлаштириш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси илмий-техника фаолияти соҳасидаги юқори мувофиқлаштириш органи ҳисобланади.
3. Мувофиқлаштириш Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар, технологик ишланмаларнинг, шунингдек мамлакат иқтисодиётидаги қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таркибий ўзгартиришларнинг устувор йўналишларини иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани ривожлантириш стратегияси билан боғлаган ҳолда белгилаш;
йирик илмий-тадқиқот дастурлари ва технологик лойиҳаларнинг мамлакат манфаатларига ва иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантиришнинг давлат устуворликларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда уларнинг экспертизасини ташкил этиш ҳамда улар бўйича эксперт хулосаларни тасдиқлаш;
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устуворликларига мувофиқ бўлган йирик илмий дастурлар ва технологик лойиҳаларни тасдиқлаш;
Илмий тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларининг ҳар йилги давлат дастурини тасдиқлаш;
инновацион ғояларни яратувчи, жаҳон илм-фанидаги янги, истиқболли тенденцияларни доимий равишда кузатиб борувчи ва уларни мамлакат манфаатлари йўлида фойдаланиш учун жамловчи истеъдодли олимларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.
5. Мувофиқлаштириш Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ тасдиқланади.
Мувофиқлаштириш Кенгаши таркибига раис ўринбосарлари ҳамда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича секцияларда ишлайдиган Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзолари киради.
6. Мувофиқлаштирувчи Кенгаш доирасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича қуйидаги секциялар тузилади:
демократик давлатнинг ташкил топиши ва ривожланишининг, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари секцияси;
тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида жамиятни маънавий ва ахлоқий янгилаш секцияси;
мамлакатнинг минерал — хом ашё ресурслари салоҳиятини ривожлантириш ва ундан оқилона фойдаланиш йўналишлари секцияси;
тупроқ унумдорлигини ошириш, чўлланишга қарши курашнинг юқори технологиялари, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлик секцияси;
қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори самарали навлари ва моллар зотлари, генетика, физика-кимё биологияси, биотехнологиялар, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш секцияси;
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни кўпайтириш, мамлакатнинг энергетика мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлаш секцияси.
Зарур ҳолларда секциялар сони ва уларнинг йўналиши Мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига кўра ўзгариши мумкин.
Мувофиқлаштириш Кенгаши секциялари ҳар қайси секциянинг фаолият йўналишига мувофиқ, мамлакатнинг етакчи олимлари ва мутахассисларидан шакллантирилади.
8. Илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни маблағ билан таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, инновация фаолиятига вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар маблағларини, хорижий ҳомийлар бадалларини ҳамда халқаро грантларни жалб этиш учун Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузурида Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси ташкил этилади.
Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши таклифларини таҳлил қилиш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устуворликларига мувофиқ бўлган йирик илмий дастурлар ва технологик лойиҳаларни тасдиқлайди;
мамлакатни илмий-техник ривожлантириш устуворликлари ва стратегиясидан келиб чиққан ҳолда Илмий тадқиқотлар, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларининг ҳар йилги давлат дастурини тасдиқлайди;
йирик илмий-тадқиқот дастурлари ва технологик лойиҳаларнинг мамлакат манфаатларига ва иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш давлат устуворликларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда уларнинг экспертизасини ташкил этади ҳамда улар бўйича эксперт хулосаларни тасдиқлайди;
инновацион ғояларни яратувчи, жаҳон илм-фанидаги янги, истиқболли тенденцияларни доимий равишда кузатиб борувчи ва уларни мамлакат манфаатлари йўлида фойдаланиш учун жамловчи истеъдодли олимларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг амалга оширилишини таъминлайди;
мамлакатни илмий-техник ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли вазифалари масалаларини ҳал этиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда Мувофиқлаштириш Кенгаши иш тартибини белгилайди;
Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзолари орасидан унинг секциялари раҳбарларини, шунингдек секцияларнинг шахсий таркибини тасдиқлайди;
Мувофиқлаштириш Кенгашининг кўриб чиқиши учун киритиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш, Мувофиқлаштириш Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа вазифаларни ҳал этиш учун Фанлар академияси, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, илмий муассасалар ва олий ўқув юртларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат эксперт кенгашлар таркибини тасдиқлайди;
Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишларини белгилайди;
жаҳон илм-фани ва технологиялари ривожланишининг илғор тенденциялари тўғрисидаги маърузаларни тинглайди.
Мувофиқлаштириш Кенгашининг ижро этувчи органлари ҳисобланадиган Фан ва технологиялар маркази ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши тўғрисидаги низомларга ўзгартиришларни тасдиқлаш ва киритиш;
илмий-техника тараққиёти тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда Мувофиқлаштириш Кенгашида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича қўшимча секциялар ташкил этиш, шунингдек муҳимлигини йўқотган йўналишлар бўйича секцияларни тугатиш;
Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгаши хулосалари асосида илмий дастурлар, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга (уни тўхтатишгача) ўзгартиришлар киритиш;
сифатли ва холисона экспертизани таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда эксперт кенгашлари таркибини янгилаш;
ўзининг ижро этувчи органлари тузилмасига улар ходимларининг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар ва уларнинг раҳбарлари лавозимига номзодлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
мамлакатни илмий-техник ривожлантириш вазифаларига мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
ўз ваколатлари доирасида республиканинг барча вазирликлари, идоралари, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлари учун бажариш мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Фанлар академияси, вазирликлар, идоралардан ҳамда идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, илмий ташкилотлардан таҳлилий материалларни ҳамда ўз олдида турган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ахборотларни сўраб олиш.
11. Мувофиқлаштириш Кенгаши раиси унинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва Мувофиқлаштириш Кенгашига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
12. Мувофиқлаштириш Кенгаши фаолияти қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик принципларига асосланади.
13. Мувофиқлаштириш Кенгаши мажлиси унда Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилиги қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
14. Мувофиқлаштириш Кенгаши мажлислари унинг ваколатига кирувчи масалалар тайёрланишига кўра, бироқ ҳар ярим йилликда камида бир марта ўтказилади.
15. Мувофиқлаштириш Кенгаши мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Мувофиқлаштириш Кенгаши раиси ва раис ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
16. Мувофиқлаштириш Кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Мувофиқлаштириш Кенгашининг қабул қилинган қарордан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли, унинг фикри мажлис протоколига қўшилади.
17. Мувофиқлаштириш Кенгаши қарори ижро этиш учун Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказига ҳамда Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашига, шунингдек манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотларга жўнатилади.
1. Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни маблағ билан таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг натижаларидан амалиётда фойдаланишнинг самарали механизмини таъминлаш, шунингдек мамлакатнинг илмий-техник соҳаси билан ҳамкорликда иқтисодиётнинг реал секторини инновация фаолиятига жалб этиш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма маблағларини сарфлаш йўналишлари Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши (кейинги ўринларда «Мувофиқлаштириш Кенгаши» деб аталади) томонидан белгиланади.
3. Жамғарма маблағлари Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказининг (кейинги ўринларда «Марказ» деб аталади) махсус ҳисоб рақамида жамланади. Марказ Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан белгиланган йўналишлар бўйича маблағларни жорий тезкор бошқаришни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи 15% миқдоридаги валюта ва сўмдаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2002 й., 11-12-сон, 93-модда)
5. Давлат бюджети маблағлари Жамғармага ҳар ойда, Илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар давлат дастурига мувофиқ инновация фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган бюджет маблағлари йиллик ҳажмининг ўн иккидан бир қисми миқдорида алоҳида сатрда ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг ҳисоб рақамига тушувчи патент пошлиналари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлардан тушувчи валюта ва сўмдаги маблағлар ҳар ўн кунда ҳисобот даврида амалда тушган маблағларнинг 15 фоизи миқдорида Жамғарманинг валюта ва сўмдаги ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 93-модда)
6. Хорижий ва мамлакатимиз ҳомийларининг бадаллари Жамғарманинг ҳисоб рақамига Марказнинг халқаро ташкилотлар ва мамлакатимиз ташкилотлари билан тузган битимлари ва аҳдлашувлари натижалари бўйича тушади.
7. Халқаро грантлар Жамғарманинг ҳисоб рақамига ҳукуматлараро битимларга мувофиқ, шунингдек Марказнинг халқаро ташкилотлар билан аҳдлашувлари бўйича тушади.
8. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари Жамғарманинг ҳисоб рақамига уларнинг илмий-тадқиқот ишлари, технологик ишланмалар ва инновация лойиҳаларини бажаришга берган буюртмаларига мувофиқ уларнинг Марказ томонидан маблағ билан таъминлашда қатнашиш шартларида тушади.
9. Тижорат банклари ва хорижий молия институтларининг имтиёзли мақсадли кредитлари Жамғарманинг ҳисоб рақамига рентабелли илмий ва технологик ишланмаларни амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари билан тузган қарз битимларига мувофиқ тушади.
ишлаб чиқариш тармоқлари ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги инновация лойиҳаларини маблағ билан таъминлашда қатнашиш учун грантлар ажратиш;
илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни, шу жумладан кичик ва ўрта бизнес соҳасида ташкил этиш мақсадида инновация лойиҳаларига имтиёзли кредитлар сифатида грантлар ажратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Танлов асосидаги фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлаш, шунингдек инновация лойиҳаларига грантлар ажратиш Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан белгиланган мамлакат илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилади.
12. Ишлаб чиқариш тармоқлари ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги илмий фаолиятни маблағ билан таъминлашда қатнашиш Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан белгиланган устувор йўналишлар ва топшириқлар бўйича вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва ишлаб чиқариш тузилмаларининг буюртмалари бўйича ишларни бажаришга илмий муассасалар, илмий жамоалар, алоҳида олимлар ва мутахассислар ўртасида танлов ташкил этиш йўли билан Марказ томонидан Жамғарма маблағларидан амалга оширилади.
Илм-фанни кўплаб талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш мақсадида инновация лойиҳаларига имтиёзли кредитлар сифатидаги грантларни маблағ билан таъминлашда қатнашиш маблағни қайтариш асосида амалга оширилади. Жамғарма маблағлари лойиҳанинг ҳисобланган умумий қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
13. Жамғарманинг ҳомийлар ва халқаро молия институтларидан олинган маблағлари битимлар ва аҳдлашувларнинг тегишли шартлари билан белгиланган тартибда Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан бошқа йўналишлар бўйича йўналтирилиши мумкин.
14. Жамғарманинг молиявий йили охиригача фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва мазкур Низомда назарда тутилган мақсадларга қатъий равишда йўналтирилади.
15. Марказ Жамғарма маблағларини жорий тезкор бошқариш учун Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан белгиланган тартибда:
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ташкилотлар ва ишлаб чиқариш тузилмаларининг танлов асосида илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш юзасидан берилган буюртмаларининг мамлакат илмий-техника тараққиёти манфаатлари йўлида давлатнинг устувор йўналишлари ва вазифаларига мувофиқлигини кўриб чиқади;
илмий-тадқиқот ва инновация ишларига танлов ўтказиш учун молиявий маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китобининг асосланганлигини текширади;
маблағ билан таъминлашда қатнашиш учун вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ишлаб чиқариш тузилмалари томонидан таклиф этилаётган илмий-тадқиқот ва инновация топшириқларининг техник-иқтисодий асосланишини ўрганади;
Мувофиқлаштириш Кенгашига илмий-тадқиқот ва инновация лойиҳаларини амалга оширишга маблағ билан таъминлашда қатнашиш шартлари бўйича таклифлар киритади;
илмий тадқиқотлар ўтказишга молиявий маблағлар ажратувчи ҳомийлар ва халқаро молия институтларини излайди ва уларни жалб этади;
лойиҳалар амалга оширилишининг ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишининг доимий мониторингини олиб боради;
Мувофиқлаштириш Кенгашига ва Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланилганлиги тўғрисида даврий ҳисобот тақдим этади.
лойиҳаларни бажарувчи илмий муассасалар ва жамоалардан даврий ҳисобот олиш, лойиҳаларнинг амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг олиб бориш учун бошқа зарур ахборотларни сўраб олиш;
маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги ва лойиҳани амалга оширишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларидан четга чиқиш ҳоллари аниқланган тақдирда Мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда лойиҳаларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш;
Мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда қўшимча маблағлар жалб этиш юзасидан ҳомийлар ва халқаро молия институтлари билан битимлар ва шартномалар тузиш;
маблағ билан таъминлашда қатнашиш ва кредитлар олиш учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ўрганиб чиқишга мутахассисларни жалб этиш.
17. Марказ ҳар йили 1 сентябргача бўлажак йилга Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари йўналишининг прогноз параметрларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Мувофиқлаштириш Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этади. Прогноз параметрлари қуйидагилар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади:
ҳомийлар ва халқаро ташкилотларнинг Жамғармага жалб этиладиган маблағларининг, ҳукуматлараро грантлар, кредитлар ва бюджетдан ташқари бошқа маблағ билан таъминлаш манбаларининг режалаштирилаётган миқдори;
танлов асосидаги амалдаги фундаментал ва амалий тадқиқотлар ва инновация лойиҳаларининг амалга оширилиши даражаси;
янгидан амалга ошириладиган танлов асосидаги илмий-тадқиқот ва инновация лойиҳаларига харажатлар миқдори.
18. Мувофиқлаштириш Кенгаши Жамғарманинг бўлажак молиявий йилга даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиқади, унинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлайди ҳамда бўлажак йил давлат бюджети лойиҳасига киритишни кўриб чиқиш учун жорий йилнинг 15 сентябригача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
19. Марказ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда Мувофиқлаштириш Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарма даромадлари ва харажатлари бажарилиши тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тақдим этади.
20. Мувофиқлаштириш Кенгаши Жамғарма даромадлари ва харажатлари бажарилиши бўйича йиллик ҳисоботни кўриб чиқади ва уни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
21. Илмий муассасаларнинг Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишини тезкор назорат қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.
22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарманинг Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида ўз вақтида ва тўлиқ маблағ билан таъминланиши учун жавоб беради ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан йиллик назоратни амалга оширади.
23. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун Марказнинг Директори ва бош бухгалтери шахсан жавоб берадилар.