02.07.1992 йилдаги 613-XII-сон
Ҳужжат 15.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган давлат тасарруфидан чиқарилиши, хусусийлаштирилиши, сотиб олиниши ва ижарага топширилиши мумкин бўлмаган корхоналар ва мулк турлари ҳамда гуруҳларининг рўйхати, Ўзбекистон Ҳукуматининг қарорига биноан хусусийлаштирилиши ва давлат тасарруфидан чиқарилиши мумкин бўлган объектлар ва корхоналар рўйхати, шунингдек, ижарага топширилиши чекланадиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва мол-мулклар рўйхати тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
— давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг 1992-1993 йилларга мўлжалланган Давлат дастури қабул қилингунга қадар «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун амалга киритилганидан кейин тузилган мулкчилик шаклини ҳамда давлат мол-мулкининг эгаларини ўзгартириш ҳақидаги шартномаларни (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қайд этилган ҳоллар бундан мустаснодир) ҳақиқий эмас, деб топсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.