Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2015 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа органлар томонидан тадбиркорлик субъектларидан давлат бошқа органларида ва ўзга ташкилотларда мавжуд бўлган ҳужжатларни ва ахборотларни, шу жумладан солиқ қарздорлиги ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларнинг, тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларининг, лицензиялар ва рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар нусхаларининг талаб қилиниши тақиқлансин.
тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан мурожаатлари мавжуд бўлганда ушбу давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлар давлат бошқа органларида ва ташкилотларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда оладилар;
тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни (архив маълумотномалари бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа органлардан тегишли идоралараро сўров олингандан вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тақдим этишлари шарт;
давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг ушбу ҳужжатлар ва ахборотлар мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан идоралараро сўров бўйича тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги тадбиркорлик субъектига давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди;
давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек уларнинг тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ёки бошқа ташкилот томонидан олинмаганлиги учун айбдор бўлган тегишли мансабдор шахслар жавоб берадилар.
3. Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда улар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган, ахборот ҳамкорлиги йўли билан олинадиган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхатини, ушбу ҳужжатлар ва ахборотларни тақдим этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларни кўрсатган ҳолда белгиласинлар ҳамда кўрсатиб ўтилган рўйхатни Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари Ягона порталида ва ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирсинлар.
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар рўйхати ўзларининг расмий веб-сайтларида ўз вақтида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Палата томонидан тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарорнинг бажарилиши ва сифати юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш, мониторинг натижаларини тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини, шу жумладан сансалорлик, бюрократизм ва давлат хизматлари кўрсатиш муддатларини чўзиб юбориш ҳолатларига йўл қўймасликни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 41-модда):
а) бешинчи хатбошидаги «ва Агентликнинг талабига кўра бошқа зарур ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда):
«Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси санациядан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 48-модда):
«Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/218/3766-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда):
«91. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда):
«71. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда):
«юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари, муассислар (қатнашчилар) рўйхати, уларнинг манзили ва фаолият турлари»;
«81. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«ж) ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳноманинг мавжудлиги»;
в) 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ёки депозитар фаолиятни амалга оширишга ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «ёки клиринг фаолиятни амалга ошириш бўйича ўзининг дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхасини» сўзлари чиқариб ташлансин;
«151. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9 — 12, 14 ва 15-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжуд бўлиши»;
«Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
«Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 231-модда)
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган хоналар (ишлаб чиқариш хоналари, омборлар, ёрдамчи хоналар ва бошқаларнинг) мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда лицензия талабгорида мавжуд бўлиши»;
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури;
лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
лицензия талабгорида махсус касбий тайёргарликка эга бўлган ходимларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
лицензия талабгорининг ишлаб чиқариш хоналарида бойликларнинг сақланиши режими ҳолати тўғрисида ички ишлар ҳудудий органларининг хулосаси.
Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли қарорига асосан 2019 йил 20 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2018 й., 09/18/1028/2344-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «нотурар жой фондининг» сўзларидан кейин «жисмоний шахсларга тегишли бўлган» сўзлари қўшилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
«101. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сонлар, 50-модда) билан тасдиқланган Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
«Рўйхатдан ўтказувчи орган Рўйхатга олиш марказини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 декабрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 11-бандида:
а) еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органларининг хулосаси;
ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси;»;
б) ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 10-банди «д» ва «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури;
ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжудлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг хулосаси;
лицензия талабгори аризасининг кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек технологик асбоб-ускунага гигиена сертификатларининг нусхалари;
ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси;
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси — оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда;
Рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати бундан мустасно».
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
ташкилот раҳбари ҳамда соҳа бўйича маълумотга, шунингдек меҳнат дафтарчаларига (нотариал тасдиқланган) эга бўлган асосий ходимлар (бош муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар) дипломларининг;
мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари»;
«81. «Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 94-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Маиший истеъмолчиларга тегишли бўлган уй-жойлар, турар жой ва нотурар жой фонди хоналарининг олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ҳисоб рақамларини бошқа истеъмолчига қайта расмийлаштириш фақат электр энергияси учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида белгиланган намунадаги маълумотномалар бор бўлган тақдирдагина амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 15-бандида:
«фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (ички ишлар органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари)»;
«Ишчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлари ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:
«Нархларни тартибга солувчи орган товарга нархни (тарифни) декларация қилиш (тасдиқлаш) учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«121. Рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9 — 11-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
«е) фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш ҳуқуқига зарур рухсатномалар (лицензиялар)нинг мавжуд эмаслиги, агар бундай рухсатнома (лицензия) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ талаб этилса».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
«юридик шахс учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), хизмат кўрсатадиган банкнинг номи, банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами, муассисларининг (қатнашчиларининг) рўйхати, уларнинг манзиллари ва фаолияти турлари»;
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
«Ваколатли орган сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 10-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Махсус ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 ноябрдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
б) 8-банднинг ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
аттестация бўйича ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган мол-мулк ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
аттестация бўйича ишларни бажариш учун жалб этиладиган ёки жалб этиш режалаштирилаётган ходимларнинг лавозим йўриқномалари.
Ваколатли орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ–312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда):
«191. «Лицензияловчи орган рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 18 ва 19-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
«121. Ишчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
ёнғинга қарши, санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлган омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар. Бунда умумий овқатланиш объектлари таълим, спорт ва диний муассасалар ҳудудларида, жамоат транспорти бекатларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ошхоналарида жойлашмаган бўлиши керак»;
«Ишчи орган рухсат гувоҳномаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
«101. Лицензияловчи орган рухсат гувоҳномаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
41. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилот билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун тузилган шартнома нусхаси»;
«Агентлик рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
«г) ариза берувчи томонидан кино- ва видеотасвирга олиш учун жалб этиладиган маҳаллий ташкилотнинг бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион кино- ва видеофильмларни ҳамда дастурларни ишлаб чиқаришга тегишли лицензияси мавжуд бўлмаса рухсатнома бериш рад этилиши мумкин».
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда:
«561. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 56-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон)
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 60-модда):
«Монополияга қарши орган молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи мавжудлигини аниқлаш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-банднинг учинчи хатбошидаги «юридик шахс учун — барча ўзгартиришлар ҳисобга олинган таъсис ҳужжатларининг нусхаларини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
«хўжалик юритувчи субъектнинг номи, жойлашган жойи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялари (улушлари) миқдори ёки инвестор оладиган бошқа мулкий ҳуқуқларнинг миқдори;
хўжалик юритувчи субъектнинг ариза берган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандида:
«Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Диний мазмундаги материалларни давлат диншунослик экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«11. Ваколатли органга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва диний ташкилотлардан ўз юритишидаги масалалар бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда зарур ҳужжатлар ва ахборотларни сўраш ва олиш ҳуқуқи берилади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно».
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда):
«Ўзбекистон Республикаси норезиденти — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг (ёки ундан кўчирманинг) ва унинг таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхаси»;
«291. Марказий банк олдиндан рухсатнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
«Марказий банк сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
«41. Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси хулоса бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/603/1602-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида:
«ж) агар оммавий тадбирнинг ўтказилиши лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш ва (ёки) рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат олинишини талаб қилувчи ҳаракатларни бажариш билан боғлиқ бўлса, фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ва (ёки) ҳаракатларни бажариш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат)нинг мавжудлиги»;
«211. Комиссия оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно»;