«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар хавфсиз ташилишини таъминлаш, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити устидан назорат қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспорти билан Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга ошириладиган юк ва йўловчилар оқими транзити Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари, идоравий қоидалар, уставлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан умумий тартибда тартибга солинади, махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ташиш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити, унинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш тартиби «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари билан тартибга солинади.
3. Белгилаб қўйилсинки, махсус рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилинадиган махсус юкларга:
1-иловага мувофиқ хавфли юклар — ядро материаллари, органик ва ноорганик заҳарли, токсинли, тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган моддалар ва прекурсорлар, бошқа моддалар ва уларнинг чиқиндилари;
2-иловага мувофиқ қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк — қурол-яроғнинг ҳар хил турлари, комплекслари ва уларнинг жанговор қўлланилишини таъминлаш воситалари; ўқ-дорилар ва портловчи моддалар; қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган бошқа техник воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус асбоб-ускуналар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 1-иловада назарда тутилган хавфли юклар транзитига рухсатномалар берилишини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юклансин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин, қатъий белгиланган тартибда берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфли юкларни транзит қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири у бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига махсус рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган махсус юклар таснифини тасдиқласин.
10. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода), Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Т. Комилов), Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов) тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Ҳ. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
63. Тетраэтилсвинец ва унинг бошқа моддалар ( этил суюқлиги ва бошқалар) билан аралашмалари, этиллаштирилган бензинлардан ташқари
1. Космик аппаратлар, учирувчи ракеталар, баллистик ракеталар, тезликни ошириш блоклари ва уларнинг компонентлари.
5. Артиллерия, ишга тушириш ракета ва бомба қурилмалари, гаубицалар, гранатомётлар, миномётлар ва жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.
7. Ўқ-дорилар: бомбалар, ракеталар, миналар, гранаталар, снарядлар, патронлар ва жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.
8. БМТ таснифига ва 1996 йил 5 апрелда Темир йўл транспорти кенгашининг XV мажлисида тасдиқланган Темир йўлларда хавфли юкларни ташиш қоидалари таснифига мувофиқ хавфли юкларнинг 1-даражасига кирувчи портловчи, пиротехника моддалари ва бошқа буюмлар.
9. Кўприк қуриш машиналари, муҳандислик-қурилиш машиналари, мина тўсиқлари, таъмирлаш устахоналари, понтонлар ва қўшинларни муҳандислик жиҳатдан таъминлашнинг бошқа воситалари.
10. Қурол-яроғларнинг ҳар хил турларини жанговор қўллаш комплекслари, нишонга олиш, ишга тушириш ва бошқариш тизимлари.
11. Қурол-яроғ ва ҳарбий техникага компонентлар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, шу жумладан техник ҳужжатлар.
12. Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк ишлаб чиқариш ва уларни таъмирлаш учун махсус ишлаб чиқилган асбоб-ускуналар, материаллар, мосламалар ва жиҳозлар.
24. Технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, шу жумладан махсус даврда қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун.
27. Жўнатувчилари ва олувчилари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари, чегара хизматлари, хавфсизлик органлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари бўлган ҳарбий юклар.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида» 2001 йил 11 майдаги 213-II-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни бекор қилиш тартибини, шунингдек транзит тартибида ташиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Махсус юклар дейилганда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар тушунилади.
Хавфли юклар — ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда ташиш, юклаш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар.
Қурол-яроғ ва ҳарбий техника — қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, шу жумладан элтиб қўйиш воситалари, мўлжалга олиш, учириш, бошқариш тизимлари, шунингдек бошқа махсус техника воситалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмлари, машқ қуроллари, (турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника макетлари, тренажёрлари ва имитаторлари).
Ҳарбий мол-мулк — қуролли кучларнинг шахсий таркиби ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимлари, махсус мақсаддаги материаллар ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар, оммавий қирғин қуролидан умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари, оммавий қирғин қуролини қўллаш оқибатларининг олдини олиш ва даволаш воситалари, фронт орқасида қўлланиладиган махсус ускуналар, ҳарбий кийим ва унга хос атрибутлар.
Ҳарбий таркиб — хорижий давлатлар ҳарбий тузилмаларининг шахсий таркиби ва ҳарбий ходимлари, шунингдек ушбу давлатларда ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага бўшатилаётган шахслар.
3. Хавфли юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Хавфли юкларнинг транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири имзолайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларга, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Транзит рухсатномасини махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Мудофаа вазири у бўлмаган тақдирда ― Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари имзолайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
Ҳаво транспортида транзитни амалга оширишда «Ўзавиация» агентлиги ва Мудофаа вазирлигининг хулосаларини олиш зарур.
Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги транзит юкнинг характерига кўра бошқа давлат органларининг хулосаларини талаб қилиш, шунингдек, транзит юк ёки ҳарбий таркибга, ташув шартларига тааллуқли қўшимча маълумотларни тақдим этишни аризачидан сўраши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
6. Транзит рухсатномасини олиш унинг эгасини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига қўйиладиган талабларни бажаришдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус юкларни ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётган махсус таркибни кузатиб бораётган ҳарбий қоровуллар ёхуд қуролли қўриқчиларнинг штатдаги қуролига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташиш хавфсизлигининг тегишли қоидаларига риоя этилган тақдирда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори нормалар доирасида бўлганда, фуқароларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган хавфли юкларнинг айрим турларига махсус юклар транзити учун алоҳида рухсатномалар талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Аризачи транзитга рухсатнома олиш учун, ташилаётган юклар турига кўра Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
махсус юклар ёки ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза, унда ташишнинг мақсади, юкнинг миқдори, ҳарбий таркиб сони, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетишнинг режалаштирилган муддатлари, пунктлари, фойдаланиладиган транспорт тури, юк ёки ҳарбий таркибни жўнатиш ва етказиш пунктлари тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташувга берган ва юкни олувчи ташкилотнинг номи, шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган маршрути кўрсатилади;
юкни етказиб бериш юзасидан контракт (шартнома), хавфли юклар транзити туркумлаб амалга оширилаётганда — ташувлар жадвали;
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари ва ҳоказо;
махсус юкларни суғурта ва бошқа кафолатлар билан суғурта полиси, банк кафолати ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқача шаклда, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитига ва хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган зарарни ундиришга доир бошқа мажбуриятлар билан ташишнинг таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, белгиланган жойга етказиб беришга енгиб бўлмас куч таъсир этган ва етказиб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда.
9. Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитида ташиш режаси ваколатли органлар билан олдиндан келишиб олинади.
Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитига рухсатнома олиш учун қуйидагилар ҳам тақдим этилади:
жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи томонларнинг юкнинг Ўзбекистон Республикаси учун номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланмаслиги ёки қайта экспорт қилинмаслиги тўғрисидаги мажбуриятлари.
10. Транзитда фойдаланиш назарда тутилаётган транспорт турига кўра аризачи транзитни амалга ошириш вақтида, ушбу Низомнинг 8, 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур:
Ўзбекистон Республикаси ҳаво йўлига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш албатта кўрсатилган ҳолда парвознинг санаси, тўлиқ маршрути ва жадвали;
11. Аризачи махсус юкларни туркумлаб транзит қилишда, махсус юкларнинг барча туркумлари учун зарар ҳужжатларни илова қилган ҳолда, транзитга рухсатнома берилиши учун битта ариза тақдим этиши мумкин.
Махсус юкларни туркумлаб транзит қилишга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Транспорт вазирлиги хавфли юклар транзитига рухсатнома учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ, транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун жўнатади. Ушбу органларнинг асосли хулосалари етти кун муддатда Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига тақдим этилиши керак.
Белгиланган талабларга мувофиқ, хавфли юклар транзитини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида ваколатли органларнинг асосли хулосаларини олганидан кейин Транспорт вазирлиги ўша куннинг ўзида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва аризачига беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ёки Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларни транзит юкнинг характери, транспорт воситасининг турига кўра транзитга рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади.
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Транзитга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш, шу жумладан рухсатноманинг ўзини бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва барча тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмаслиги керак.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча ҳужжатлар, ахборотлар тақдим этиш ёки аризачи дастлаб тақдим этган маълумотларни ўзгартириш зарур бўлган тақдирда, шунингдек махсус юкларни ва ҳарбий таркиблар транзити хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳолда Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги аризачини ушбу Низомда назарда тутилган умумий муддатнинг узайтирилгани тўғрисида, унинг сабабларини ва узайтириш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
16. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган асосларда, шунингдек хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органларнинг хулосаларига биноан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачига бундай қарор қабул қилингандан кейин бир кун муддатда ёзма равишда, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Транзит учун рухсатноманинг амал қилиш муддати у имзоланган санадан бошлаб уч ойни ташкил этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг эгаси Транспорт вазирлигига ёки Мудофаа вазирлигига асосланган илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома у тақдим этилган кундан эътиборан етти кун муддатда кўриб чиқилади. Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги кўрсатилган муддатда хулоса олиш учун хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин, улар мурожаат қилинган вақтдан эътиборан икки иш куни мобайнида хулосаларни тақдим этишлари шарт.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларнинг хулосаларига асосан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки рад жавобини бериш юзасидан қарор қабул қилади ва икки кун муддатда амал қилиш муддатини узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни транзит рухсатномасининг эгасига жўнатади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин.
19. Берилган транзит рухсатномаси Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги томонидан бекор қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитини амалга оширишдан воз кечганлиги;
транзит рухсатномасининг уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нотўлиқ ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги;
транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг аниқланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор кечиктирмасдан транзит рухсатномасининг эгасига йўлланади ҳамда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга хабар қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига илгари берилган транзит рухсатномаларига мувофиқ равишда амалга оширилаётган транзит ташиш, транзит шартларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг қарори билан, айни бир вақтда бу тўғрида Транспорт вазирлигини ва Мудофаа вазирлигини хабардор қилган ҳолда вақтинчалик тўхтатиб турилиши мумкин.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ташиш вақтинчалик тўхтатиб турилган вақтдан эътиборан уч кун мобайнида транзитни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ва у қайта бошланмаган бўлса, рухсатнома Вазирлар Маҳкамаси ёки Мудофаа вазирлигининг қарори билан бекор қилинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Транзит ташиш шартларининг бажарилишини назорат қилиш хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Хавфли юклар транзити бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Транспорт вазирлиги зиммасига, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити бўйича — Мудофаа вазирлигига юкланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари махсус юкларни кузатиб борувчиларнинг, шунингдек ҳарбий таркиб хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришининг қонунийлигини текширувдан ўтказади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига махсус юклар олиб кирилишининг қонунийлиги ва асосланганлиги, уларнинг амалда олиб чиқиб кетилиши ва белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган мақсадларда Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли равишда ҳарбий таркиб аъзоларини шахсан идентификациялаш мақсадида текширувдан ўтказади ва махсус юклар назоратини амалга оширади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
24. Заруратга қараб Давлат божхона қўмитаси хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли органга амалда ўтказилаётган юкнинг транзит талабномасида кўрсатилганига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилади.
Зарур ҳолларда бундай хулосани тайёрлашга хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари жалб этилиши мумкин, улар телефонограмма олинган вақтдан эътиборан саккиз соат ичида божхона назорати амалга ошириладиган жойга етиб келишлари керак.
25. Махсус юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит рухсатномасида белгилаб қўйилган йўналишлар бўйича ўтказилади.
26. Темир йўл транспортида ташиш вақтида махсус юкларни кузатиб бориш ва қўриқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари томонидан транзит шартларига мувофиқ равишда ва миллий қонун ҳужжатлари ҳамда давлатлараро битимларга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Автомобиль транспортида махсус юкларни ташиш белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг кузатуви остида, аризачи томонидан алоҳида тўланадиган ҳақ эвазига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ҳаво транспортида ташиш рухсатномадаги йўналиш, вақт ва бошқа шартларга мувофиқ Мудофаа вазирлиги ва «Ўзавиация» агентлигининг доимий равишдаги мониторинги бўйича амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
29. Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити вақтида Мудофаа вазирлигининг тегишли хизматлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Ҳарбий эшелон ёки ҳарбий транспорт (қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва шахсий таркиб) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётганда Мудофаа вазирлиги шу жумладан:
ҳарбий эшелон ёки транспортни кузатиб бораётган қоровул ва навбатчиларнинг қўриқлаш хизматини олиб боришлари;
қурол-яроғлар ва ҳарбий техниканинг очиқ ҳаракатланадиган состав устида тўғри маҳкамланганлиги, уларнинг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлиги;
30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташишлар туридан қатъи назар, махсус юкларни транзит ташувларининг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳамда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига доир хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига юклар транзит олиб ўтилаётган жой ва уларнинг аҳволи тўғрисида ахборот бериб борадилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 46-сон, 584-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик сертификациядан ўтказиш ва экологик хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндиларни унинг ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишни бошқариш тартибининг муқаддимаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Тартибнинг амал қилиши белгиланган тартибда амалга ошириладиган махсус юклар транзитига татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.