LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 328-сонли «Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда лицензия бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
2. Ветеринария фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия тузилади. Эксперт комиссия таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар, зоогигиена воситалари ва ветеринария атрибутларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сотиш.
Ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари рўйхати лицензияловчи орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
6. Юридик ёки жисмоний шахс томонидан ветеринария фаолияти фақат лицензияда кўрсатилган ишлар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) мавжуд бўлган тақдирда лицензия бериш вақтида кўрсатиб ўтилган филиаллар (алоҳида ҳудудлардаги бўлинмалар ва объектлар) сонига қараб улардан ҳар бирининг жойлашга жойи кўрсатилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.
юридик шахс штатида олий маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария врачларининг мавжуд бўлиши;
якка тартибдаги тадбиркорнинг олий ветеринария маълумотига ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлиши;
юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши;
лицензия талабгори лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга эга бўлиши;
тегишли ташкилий-техник шартлар ва моддий-техника жиҳозларининг, шу жумладан асбоб-ускуналар, асбоблар, транспорт ҳамда рухсат берилган ветеринария технологияларини қўллаш учун фойдаланиладиган ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика, профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек ветеринария препаратларини қўллаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами;
жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — жисмоний шахслар учун;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
в) лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) ҳудудий давлат ветеринария органининг мавжуд бинолар ва асбоб-ускуналарнинг ветеринария талабларига мувофиқлиги ҳамда лицензияланадиган ветеринария фаолияти турини амалга ошириш учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
е) лицензия талабгорида ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва аппаратуралар рўйхати;
ж) ветеринария муассасаси раҳбари меҳнат дафтарчаси ва олий маълумот тўғрисидаги дипломининг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек унинг тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси – юридик шахслар учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
з) юридик шахс ходимлари — ветеринария мутахассислари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг (диплом, малака ошириш, ихтисослашувдан ўтиш тўғрисидаги ҳужжатлар, меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари) малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссиянинг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Эксперт комиссия масъул котиби жойида бўлмаганлиги туфайли ҳужжатларнинг қабул қилинишини рад этишга йўл қўйилмайди. Эксперт комиссия масъул котиби вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорларининг аризалари кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
14. Ветеринария фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт комиссия йигирма беш кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияловчи орган беш кун муддатда эксперт комиссия хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун лицензияловчи орган эксперт комиссия илтимосига кўра ўз маблағлари ҳисобига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Лицензия қайта расмийлаштирилган ёки филиал очилган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.
Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксперт комиссия тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияловчи орган эксперт комиссия хулосаси асосида тўрт кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлимнинг номи Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Юридик шахс — лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахс — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва амалдаги лицензиянинг асл нусхаси илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
23. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиат аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сонли қарори тахририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Лицензия дубликатини беришда лицензия берганлик учун ундириладиган тўлов суммасининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этишга мажбур бўлган муддатларни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ветеринария фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
30. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Ветеринария фаолиятини амалга оширишга лицензиялар реестри юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида юритилади.
юридик шахслар учун – ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисида маълумотлар, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жисмоний шахслар учун – лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорти маълумотлари, яшаш манзили, телефони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
32. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.