LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қонун ҳужжатларини ички валюта бозорини эркинлаштиришга оид қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд сўмларни эркин муомаладаги валютага алмаштиришга доир чеклашларни бекор қилиш тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги 217-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2000 йил 13 июлдаги 269-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 17 январдаги 34-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 3-модда).
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 91-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 180-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига 2-иловада:
в) 31-бандда «белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган» ҳамда «ва унинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.