Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 28 августдаги Ф-1832-сон Фармойишига мувофиқ тузилган махсус гуруҳ томонидан «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланган. Газ таъминоти тизимида бозор муносабатлари жуда секинлик билан жорий этилмоқда, қатъий тўлов интизоми мавжуд эмас. Табиий газнинг исроф бўлишига ва ўғирланишига йўл қўйилмоқда, газ тармоқларига рухсатсиз уланиб олишнинг кўпдан-кўп ҳоллари мавжуд.
Ҳисоб-китоб-тўлов интизомига риоя этилмаслиги, сотилган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўланиши устидан назоратнинг сустлиги оқибатида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари миқдори юқорилигича қолмоқда. Уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш ишлари қолоқлик билан олиб борилмоқда.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан назорат ўрнатилмаганлиги туфайли «Бошкоммунгаз» корхонасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ўзбошимчалик билан ортиқча бўғин — «Ўзтехгаз» шуъба корхонаси ва «Техгаз» ҳудудий шуъба бошқармалари ташкил этилган, уларга газ тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қуриш функциялари берилган. Бу бошқарув ходимлари сонининг асоссиз кўпайиб кетишига олиб келди.
Табиий газ сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш, республика газ таъминоти тизимини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, ҳисоб-китоб-тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Бошкоммунгаз» корхонасининг «Газтаъминот» ҳудудий шуъба корхоналари, «Техгаз» шуъба бошқармалари ва уларнинг тегишли туман ва шаҳар филиаллари юридик шахс ҳуқуқига ҳамда туман (шаҳар) филиалларига эга бўлган ҳудудий газ таъминоти корхоналарига («Қорақалпоқгаз», «Андижонгаз», «Бухорогаз», «Жиззахгаз», «Қашқадарёгаз», «Навоийгаз», «Намангангаз», «Самарқандгаз», «Сурхондарёгаз», «Сирдарёгаз», Тошкентвилоятгаз», «Фарғонагаз», «Хоразмгаз» ва «Тошкентшаҳаргаз») айлантирилсин (кейинги ўринларда ҳудудий газ таъминоти корхоналари деб аталади).
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган ҳудудий газ таъминоти корхоналари «Ўзкоммунхизмат» агентлигига ҳисобот беради.
Газ таъминоти тизимини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш натижасида бошқарув ходимлари сони 864 нафарга қисқариши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар ташкил этилаётган ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан табиий газ етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш, истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, сотилаётган газ ҳажмларининг қатъий ҳисобини олиб бориш;
газ тармоқларини жорий таъмирлаш, шунингдек тасдиқланган аниқ рўйхатларга мувофиқ уларни мукаммал таъмирлаш;
сотилган табиий газ учун ўз вақтида олдиндан ҳақ тўлаш ҳамда маблағлар йиғиб олиш ишларини ташкил этиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда объектларни газ қувурлари тармоқларига улаш учун техник шартларни бериш ва улаш;
тасдиқланган дастурларга мувофиқ истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш, уларни ҳисобга олиш ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш;
4. Етказиб берилаётган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш ва ўз вақтида ҳақ тўланиши учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида ҳудудий газ таъминоти корхоналари аппарати тузилмасида сотилган табиий газ учун истеъмолчилардан маблағлар йиғилишини назорат қилиш туманлараро инспекциялари ташкил этилсин.
сотилган табиий газ учун аҳолидан ва истеъмолчиларнинг бошқа тоифаларидан маблағ тўпланишининг тўлиқлиги таъминланишини назорат қилиш;
амалдаги газ тармоқларига рухсатсиз уланиб олиш ҳолларини аниқлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;
ҳақини тўламаган ва рухсатсиз уланиб олган истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиб қўйиш тўғрисида туман (шаҳар) газ таъминоти ташкилотларига ёзма кўрсатмалар бериш.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу ёзма кўрсатмаларни бажармаганлиги учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши керак.
ҳудудий газ таъминоти корхоналари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси, минтақаларнинг тоифаларидан келиб чиққан ҳолда улар ходимларининг умумий чекланган сони 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
ҳудудий газ таъминоти корхоналари туман ва шаҳар филиаллари бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини;
газ тармоқларига рухсатсиз уланиб олишга йўл қўйилмаслигини доимий назорат қилишни таъминлаш Газ таъминоти бўйича назорат-тафтиш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2003 йил 1 ноябрдан бошлаб, аҳолидан ташқари, истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан етказиб бериладиган табиий газ учун бир ойлик истеъмол ҳажмининг 15 фоизи ҳақини мажбурий равишда олдиндан тўлаш жорий этилади;
истеъмол қилишнинг ҳисоб-китоб қилинадиган даври бошлангунгача ҳақни олдиндан тўламаган ёки якуний ҳисоб-китобни шартномаларда белгиланган муддатларда ўз вақтида амалга оширмаган улгуржи табиий газ истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади;
2004 йил 1 январдан бошлаб кичик ва хусусий бизнес корхоналарига табиий газ етказиб бериш истеъмол қилиш лимити белгиланмасдан, тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкил этилаётган ҳудудий газ таъминоти корхоналари, шунингдек уларнинг филиаллари ва инспекциялар тугатилаётган тегишли тузилмаларнинг тузилган шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади ҳамда хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади;
тугатилаётган «Бошкоммунгаз» корхонасининг асосий воситалари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги балансига текин берилади ва даромад (фойда) солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган корхоналарнинг белгиланган тартибда тугатилишини ва қайта ташкил этилишини, шунингдек уларнинг мажбуриятлари ва талаблари масалалари ҳал қилинишини бир ой муддатда таъминласинлар;
сотилган табиий газ учун истеъмолчилардан маблағлар йиғилишини назорат қилиш бўйича янги ташкил этилаётган инспекцияларни танлов асосида малакали мутахассислар билан тўлдирсинлар, шунингдек уларнинг мажбурий ёзма кўрсатмалари қуйи тузилмалар томонидан сўзсиз бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, сотилган табиий газ учун истеъмолчилардан маблағлар йиғилишини назорат қилиш бўйича янги ташкил этилган инспекцияларнинг сотилган табиий газ ҳажмларига мувофиқ маблағларни йиғишда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Табиий газ истеъмолчиларига ҳамда газ тармоқларини ривожлантириш ва суюлтирилган газ билан таъминлаш юзасидан фойдаланиш корхоналарига хизматлар кўрсатувчи тузилмаларни босқичма-босқич давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
11. Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 2005 йилгача бўлган даврда газ ҳисоблагичлар учун бир марта фойдаланиладиган пломбаларни олиб келиш, шу ернинг ўзида тайёрлаш ва ҳамма жойда, биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўрнатиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
2004-2005 йилларда ҳамма жойда туман (шаҳар) газ хўжаликларининг бўлиниш чегараларида, шунингдек шаҳарларнинг турар жой мавзеларидаги газ тармоқларининг кириш жойларида газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатсин, уларни техник хизмат кўрсатиш шартлари бўйича улгуржи истеъмолчилар газ тармоқларининг кириш жойларидаги газ ҳисоблагичларга тенглаштирсин.
2004 йил 1 январгача газ қувурлари ва истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказсин, унинг натижалари бўйича газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолларининг олди олинишини таъминласин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда газ тармоқларини тиклаш ва таъмирлашнинг аниқ дастурини ишлаб чиқсин.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда Ҳудудий газ таъминоти корхоналари балансидаги газ узатиш тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини текшириш ва уларни таъмирлаш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, мазкур ишларни амалга ошириш учун махсус корхона ажратсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўздавнефтгазинспекция» билан биргаликда 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда Табиий газни узатиш ва тақсимлашда технологик исрофгарчиликларни ҳисоблаб чиқиш методикасини, шунингдек пломбани бузганлик ва газни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартирганлик ҳамда табиий газдан фойдаланиш соҳасидаги бошқа бузилишлар учун истеъмолчиларга ва газ таъминоти корхоналари ходимларига нисбатан жавобгарликни белгилаш ва кучайтириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли учун табиий газга тарифлардаги фарқларни босқичма-босқич, изчил қисқартириб боришни назарда тутсин.
15. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддатда «Бошкоммунгаз» корхонасига Ҳукумат қарорларига мувофиқ берилган хорижий кредитлар ва Молия вазирлигининг кредитлари юзасидан унинг қарз мажбуриятлари бўйича кредит ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда Ҳукумат кафолатига тегишли қўшимчалар берсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўздавнефтгазинспекция» инспекцияси билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4 ва 5-иловаларга мувофиқ табиий газ учун ҳақ тўлашнинг имтиёзли шартлари белгиланган табиий газ истеъмолчилари рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
Т/р | Ҳудудий газ таъминоти корхоналари | Ходимларнинг умумий сони | шу жумладан бошқарув ходимлари | улардан инспекция ходимлари |
1. | I тоифадаги минтақалар— | 50—54 | 39—43 | 9 |
«Андижонгаз»; | ||||
«Бухорогаз»; | ||||
«Қашқадарёгаз»; | ||||
«Намангангаз»; | ||||
«Самарқандгаз»; | ||||
«Тошкентвилоятгаз» | ||||
«Фарғонагаз»; | ||||
«Тошкентшаҳаргаз». | ||||
2. | II тоифадаги минтақалар— | 46 | 35 | 8 |
«Қорақалпоқгаз»; | ||||
«Навоийгаз». | ||||
3. | III тоифадаги минтақалар— | 38—42 | 27—31 | 8 |
«Жиззахгаз»; | ||||
«Сурхондарёгаз»; | ||||
«Сирдарёгаз»; | ||||
«Хоразмгаз». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
1. Ҳудудий газ таъминоти шуъба корхонаси (кейинги ўринларда матнда – газ таъминоти корхонаси деб юритилади) юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида «Ўзкоммунхизмат» агентлигига ҳисоб беради.
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги коммунал газ билан таъминлаш тизимини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона техник сиёсатни шакллантиради ва олиб боради, газ таъминоти корхоналари фаолиятига, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга раҳбарлик қилади ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради.
2. Газ таъминоти корхонаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг буйруқларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Газ таъминоти корхонаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамига эга бўлади.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан табиий газ етказиб беришга шартномалар тузиш, истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, сотилаётган газ ҳажмининг қатъий ҳисобини юритиш;
газ тармоқларини жорий таъмирлаш, шунингдек тасдиқланган аниқ рўйхатларга мувофиқ мукаммал таъмирлаш;
техник шартлар бериш ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда объектларни газ қувури тармоқларига улаш;
тасдиқланган дастурларга мувофиқ истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш, улардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
газ тармоқлари ва асбоб-ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг норматив талабларига риоя қилиш;
илғор техникани, энергияни тежовчи юқори самарали технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш асосида вилоят газ хўжалигининг ривожланишини таъминлайди;
аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича хизматларнинг янги турлари ва шаклларини жорий этиш ва кенгайтириш чора-тадбирларини кўради;
газлаштириш ва газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш дастурлари бажарилишининг мониторингини юритади;
газ тармоқлари ва асбоб-ускуналари профилактикаси, уларнинг жорий ва мукаммал таъмирланиши юзасидан корхоналар, ташкилотлар ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатади;
сотилган табиий газ учун истеъмолчилардан маблағ йиғиш устидан назорат қилиш бўйича газ таъминоти корхонаси таркибида ташкил этилган инспекцияларнинг (кейинги ўринларда матнда – инспекция деб юритилади) кучи билан сотилган газ учун маблағ йиғилиши ва истеъмолчилар ўртасида қатъий тўлов интизоми таъминланиши устидан назорат қилади.
ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган тегишли материаллар тақдим этилишини туман (шаҳар) филиалларидан белгиланган тартибда талаб қилиш;
ўз ваколатлари доирасида газ таъминоти тизими мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ҳамда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш;
газ тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида тавсиянома бериш;
7. Газ таъминоти корхонаси ўз зиммасига юкланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб беради ва қуйидагиларга мажбурдир:
тармоқларда ва газ тақсимлаш пунктларида табиий газнинг белгиланган нормаларидан ортиқча нобуд бўлишига йўл қўймаслик;
абонентларнинг табиий газдан фойдаланиш учун тегишли рухсатномаларсиз газ тармоқларига уланишига йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
газ тақсимлаш пунктлари, газ тармоқлари ва асбоб-ускуналарини мунтазам равишда профилактика қилиш ва жорий таъмирлаш.
8. Газ таъминоти корхонасига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг қарори билан лавозимга тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.
Газ таъминоти корхонаси номидан ишончномасиз иш кўради, тегишли ҳудуддаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, ташкилотлар ва корхоналарда корхона манфаатларини ифодалайди;
бўлимлар ва хизматларнинг бошлиқларини, газ таъминоти корхонасининг бошқа ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
10. Газ таъминоти корхоналари хизмат кўрсатиладиган истеъмолчиларнинг сонидан ва бошқарув ходимлари сонидан келиб чиқиб қуйидаги уч тоифадан иборат гуруҳларга ажратилади:
Бошқарув ходимлари сонини кўпайтириш уларнинг тоифаларига мувофиқ истеъмолчилар сони ўсишига қараб амалга оширилади.
11. Газ таъминоти корхоналари аппарати тузилмасида сотилган газ учун истеъмолчилардан маблағ йиғиш устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилади.
сотилган табиий газ учун аҳолидан ва истеъмолчиларнинг бошқа тоифаларидан маблағ тўлиқ йиғилишини таъминлаш устидан назорат қилиш;
ишлаб турган газ тармоқларига ижозат берилмаган уланишларни аниқлаш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга барҳам бериш чора-тадбирларини кўриш;
газ ҳақини тўламаганлар ва газ тармоқларига ижозат берилмаган ҳолда уланган истеъмолчилар газ тармоқларидан узиб қўйилиши тўғрисида кўрсатмалар бериш.
ҳар ойда сотилган табиий газ учун истеъмолчиларнинг муддати ўтказиб юборилган қарзлари тўғрисидаги ахборотни, ашаддий қарздорлар рўйхатини ва бошқа мавжуд материалларни ўрганиб чиқиш асосида текшириш ва рейдлар ташкил этиш режаларини ишлаб чиқади;
солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари билан биргаликда газни ҳисобга олиш приборлари пломбаларининг бутлигини, унинг кўрсаткичлари тўлов ҳужжатларига мувофиқлигини, ўтказилган хатлов ва ҳисобга ўтказилган тўловнинг тўғрилигини текширади, зарурат бўлганда қарзни тўлаш тўғрисида кўрсатма беради;
аҳоли ўртасида табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўлаш зарурлиги тўғрисида ҳар хил ижтимоий усуллар билан аниқ мақсадни кўзлаб иш олиб боради.
истеъмол қилинган табиий газ учун қарздор бўлган истеъмолчиларга қонун ҳужжатларида белгиланганига мувофиқ таъсир чораларини қўллаш;
муддати ўтказиб юборган қарзлари бўлган табиий газ истеъмолчиларининг барча тоифаларига, шу жумладан аҳолига қарзни тўламасликнинг оқибатлари, газ тармоқларига ижозат берилмаган ҳолда улангани аниқланган истеъмолчилар тўғрисида огоҳлантирган ҳолда қарзларни қайтариш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар бериш;
фойдаланилган табиий газ учун ўз вақтида ҳақ тўламаслик ҳолатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларига юбориш учун материаллар тайёрлаш.
16. Инспекциянинг таркиби юридик, иқтисодий ва техник маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилади.
17. Инспекцияга газ таъминоти корхонаси раҳбарининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
18. Инспекция ходимлари лавозим билан боғлиқ қонунни бузишлар учун амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
19. Қуйидагилар газ таъминоти корхонаси туман ва шаҳар филиалларининг (кейинги ўринларда матнда — филиал деб юритилади) вазифалари ҳисобланади:
газ сотишга тузилган шартномаларга мувофиқ истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан бевосита таъминлаш, «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистраль газ қувурларига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчилар бундан мустасно, сотиладиган газ ҳажмининг қатъий ҳисобини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
газ тармоқларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларининг норматив талабларига оғишмай риоя қилиш, республика газ хўжалигидан авариясиз фойдаланиш бўйича шарт-шароитлар яратиш;
ишлаб турган тармоқларга ижозат берилмаган ҳолда уланишларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қаттиқ чора-тадбирлар кўриш;
газ истеъмолчиларининг қаттиқ тўлов интизомига риоя қилишини таъминлаш, аҳолини газ билан таъминлашга доир кўрсатилган хизматлар ҳамда етказиб берилган табиий ва суюлтирилган газ учун улгуржи истеъмолчилардан маблағлар тўлиқ тушиши чора-тадбирларини кўриш;
тасдиқланган дастурларга мувофиқ истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатиш, улардан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш;
газ қувурларидан газ сирқиб чиқиб кетишини мунтазам равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш;
газ таъминоти корхонаси номидан табиий ва суюлтирилган газни сотиш учун улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли билан шартномалар тузади;
табиий ва суюлтирилган газ истеъмолчиларга сотилишини ҳамда истеъмол қилинаётган газнинг ҳисоби юритилишини таъминлайди;
газ тақсимлаш станцияларидан истеъмолчиларга табиий газ берилиши устидан, шунингдек туманлар ўртасидаги газ қувурлари чегарасида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари бўйича ҳисоб ва назоратни амалга оширади;
газ истеъмолчилари томонидан ўз вақтида ҳақ тўланишини назорат қилади ва улар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўради;
ёнилғининг асосий тури сифатида табиий газдан фойдаланиш ҳуқуқи юзасидан корхоналарга берилган рухсатномаларнинг (ёнилғи режими), шунингдек истеъмол қилинган газ ҳажми ва амалга оширилган ҳисоб-китоб бўйича ҳар бир абонент — жисмоний шахснинг номма-ном ҳисобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
газ тармоқлари ва асбоб-ускуналари профилактикаси, жорий ва мукаммал таъминланиши юзасидан корхоналар, ташкилотлар ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатади;
илғор техникани ва энергияни тежовчи юқори самарали технологияларни жорий этиш асосида туман (шаҳар) газ хўжалиги ривожлантирилишини таъминлайди;
газ қувурларини коррозиядан ҳимоя қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажаради, газ қувурларидан газ сирқиб чиқиб кетишини доимий равишда аниқлайди, уларни бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўради;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан газ таъминотининг ишлаб турган тармоқларидан ижозат берилмаган ҳолда фойдаланиш ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўради, улар бўйича тегишли материалларни тайёрлайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
газ исроф бўлиши ҳолатини ва унинг ўсиши сабабларини ўрганади, унга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради;
истеъмолчиларга газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатади, ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини бузувчи шахсларни, шу жумладан ҳисоблагичлар кўрсаткичлари ўз ходимлари томони бузилишини аниқлайди, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чораларини кўради, шу жумладан материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;
маънавий эскирган газни ҳисобга олиш приборларини замонавий моделлардаги приборларга алмаштириш бўйича улгуржи истеъмолчилар билан иш олиб боришни ташкил этади ва амалга оширади;
оммавий ахборот воситалари орқали газ истеъмолчилари билан газдан оқилона ва тежаб фойдаланиш, газдан фойдаланувчи асбоб-ускунанинг газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб боради.
етказиб берилган газ тўлови бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда газ етказиб беришни қисман камайтириш ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш;
табиий газ белгиланган лимитлардан ортиқча сарфланганлиги учун улгуржи истеъмолчиларга оширилган тўлов белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчиларнинг газ приборларини ҳамда газни ҳисобга олиш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳужжатларини текшириш;
туман (шаҳар) ҳокимлигига истеъмолчиларни, айниқса аҳолини газ билан ишончли таъминлаш, ундан оқилона фойдаланиш, фойдаланилган газ учун истеъмолчиларнинг ўз вақтида ҳақ тўлаши масалалари бўйича таклифлар киритиш.
ушбу Низомда унга юкланган вазифалар ҳамда газ истеъмоли учун газ таъминоти корхонаси билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
тегишли газ таъминоти станциясидан туман (шаҳар) бўлиниши чегарасида олинган газ, унинг улгуржи истеъмолчиларга ва аҳолига сотилиши учун;
тармоқларда ва газ тақсимлаш пунктларида табиий газ белгиланган нормалардан ортиқча исроф бўлишига йўл қўйилмаслиги;
корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг газ асбоб-ускуналари билан профилактика ишлари ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.
23. Филиалга туман (шаҳар) ҳокимининг тақдимномаси бўйича газ таъминоти корхонаси директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
24. Филиал директорининг фаолияти газ таъминоти корхонаси директори билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт)га мувофиқ тартибга солинади.
25. Филиал директори филиал номидан иш кўради, газ таъминоти корхонаси томонидан берилган ишончнома асосида ташкилотлар ва муассасаларда унинг манфаатларини ифодалайди.
26. Филиалнинг бўлимлари ва хизматлари бошлиқлари филиал директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар ҳамда ўзларига топширилган иш участкаси учун тўлиқ жавоб берадилар.
27. Газ таъминоти корхонасини ва филиалларни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида Низом» II бўлимининг 1.2-бандида:
«в» кичик бандидаги «вилоят (шаҳар) бўйича тегишли вилоят (шаҳар) газ сотиш ташкилотидан, шунингдек» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда):
1-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси 2002 йил 1 апрелдан эътиборан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин, «мавжуд шартномаларни бекор қилсин ва янги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз» корхонаси шуъба корхоналари билан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «ва «Бошкоммунгаз» корхонасига» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорида:
«Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси директори мақомига кўра «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосари ҳисобланади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 115-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда):
иккинчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз» корхонасининг газ сотувчи ташкилотлари» сўзлари «Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси 2002 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин, «мавжуд шартномаларни бекор қилсин ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Бошкоммунгаз» корхонасининг газ сотиш ташкилотлари» сўзлари «Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бошкоммунгаз» корхонасининг газ сотиш ташкилотлари орқали» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда):
а) 1-банднинг олтинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонасига» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) «Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом» номли 4-иловада:
2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси, унинг шуъба корхоналари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз» корхонасининг «Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
газни ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларга 2005 йил 1 январдан бошлаб газ беришмайди;
18-банддаги ва 20-банднинг бешинчи хатбошидаги «Газтаъминот» шуъба корхоналари билан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонасига» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз корхонаси томонидан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз корхонасига» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Бошкоммунгаз корхонаси томонидан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонасининг «Газтаъминот» шуъба корхоналари билан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонасининг» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банддаги «Газтаъминот» шуъба корхонасига» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхонасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонасининг «Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банддаги «Бошкоммунгаз» корхонаси бўлинмалари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
41-банддаги «Газтаъминот» шуъба корхоналари томонидан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банднинг биринчи хатбошидаги «Бошкоммунгаз» корхонаси бўлинмалари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга «Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемаси» номли иловада:
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) «Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемаси»га изоҳларда:
1-банддаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонасига» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Газтаъминот» шуъба корхоналари» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг Ҳудудий газ таъминоти корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «Бошкоммунгаз» корхоналари билан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси томонидан» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) «Газни ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газ сарфининг ойлик нормалари» номли 5-илованинг 4-бандида:
«календарь йил мобайнида тенг миқдорларда беш ойлик иситиш мавсуми ҳисобидан» сўзлари «беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;