LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 ноябрдаги 619-сонли «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Комиссия қурилиш соҳасида лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради, унинг қарорларига мувофиқ лицензияларни расмийлаштиради, уларни қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия лицензия талабгорининг аризасига кўра умуман фаолият турига ёхуд архитектура-қурилиш ҳужжатлари классификаторига (мазкур Низомга 1-илова) мувофиқ архитектура-қурилиш ҳужжатларининг бир ёки бир нечта турини яратишга берилади.
5. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
қонун ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;
юридик шахс штатида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш соҳасида тегишли махсус касбий маълумотга ва лойиҳалаш ишлари бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (лойиҳанинг бош муҳандислари ва архитекторлари, архитекторлар, шаҳарсозликни режалаштириш ва ҳудудларни обод қилиш бўйича мутахассислар, конструкторлар, технологлар, муҳандислик ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, лойиҳанинг махсус бўлимлари бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш учун тегишли асбоб-ускуналарга (ҳисоблаш ва ташкилий техника, бинолар ва иншоотларни текшириш, қурилиш объектлари учун муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш учун жиҳозлар ва асбоб-ускуналарга) эга бўлган зарур хоналарнинг мавжуд бўлиши.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғимни тўлаганини тасдиқловчи ҳужжат;
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш билан шуғулланаётган ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштирилишида иштирок этган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган хоналарга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш учун мавжуд шарт-шароитлар ва техника воситалари тўғрисидаги маълумотлар.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
12. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссия қарори тегишли протоколи лойиҳаси билан эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
32. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
34. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ва ҳудуди қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар.
5. Магистрал муҳандислик тармоқлари (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларидан ташқари) қурилиши учун ҳужжатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қурилиш объекти учун муҳандислик-техник (муҳандислик-геодезия ишларидан ташқари) қидирувларини бажариш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 218-модда)
10. Уй-жой-хўжалик, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги мақсадидаги бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
қонун ҳужжатларига, тегишли давлат стандартларига, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мажбурий тарзда риоя этиш;
юридик шахс штатида қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш бўйича тегишли касбий маълумотга ва лойиҳалаш ишлари бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (архитекторлар, шаҳарсозликни режалаштириш ва ҳудудларни обод қилиш бўйича мутахассислар, конструкторлар, технологлар, муҳандислик ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, транспорт ва бошқалар, шу жумладан лойиҳанинг махсус бўлимлари бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш билан шуғулланаётган ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
12. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарори протоколи лойиҳаси билан бирга эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан лицензия талабгори томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва уни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан, ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорлар материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
қонун ҳужжатлари талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига мажбурий риоя этиш, бажариладиган ишларнинг сифатини таъминлаш;
лицензия талабгори (лицензиат) штатида лицензияланадиган фаолият тури бўйича ҳужжатларга (махсус тайёргарлик тўғрисида гувоҳнома, сертификат), баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш кўникмалари қўлланган ҳолда камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;
лицензия талабгорида (лицензиатда) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, жиҳозларнинг, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормаларига риоя этилишини таъминловчи бошқа махсус техника воситаларининг мавжуд бўлиши.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияловчи органнинг лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиққани учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эга бўлган мутахассисларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилади;
баландликларда саноат альпинизми усулларида ишларни бажариш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифлари.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарори протоколи лойиҳаси билан эксперт хулосаси тайёрлайди
Комиссия ишчи гуруҳ таклифи олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан, лицензия талабгори давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан, ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш,
қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини лицензиялаш низомнинг схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мажбурий риоя этиш;
юридик шахс штатида ушбу соҳада тегишли касб маълумотига, шунингдек кўрсатилган иншоотларни лойиҳалаштиришда камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, лойиҳанинг махсус бўлими бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;
лицензия талабгорида кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш учун зарур шарт-шароитлар ва техник воситаларнинг (ишлаб чиқариш бинолари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, иншоотларни текшириш ва муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш учун жиҳозлар ва асбоб-ускуналар) мавжуд бўлиши;
лицензиат томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормалари талабларига мажбурий риоя этиш, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини, фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш;
юридик шахс штатида кўприклар ва тоннелларни қуриш ва таъмирлаш бўйича тегишли махсус касб маълумотига, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши;
лицензия талабгорида кўприклар ва тоннелларни қуриш ва таъмирлаш учун зарур бўлган асосий фондлар ва техник воситаларнинг (бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, махсус қурилиш-таъмирлаш техникаси) мавжуд бўлиши;
лицензиат томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги нормалари талабларига мажбурий риоя этиш, фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш;
юридик шахс штатида кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш бўйича тегишли махсус касб маълумотига, шунингдек фойдаланиш ишларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши;
лицензия талабгорида кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш учун зарур бўлган асосий фондлар ва техник воситаларнинг (бинолар, ишлаб чиқариш бинолари, махсус механизация воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари, сигнал анжомлари) мавжуд бўлиши.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, ушбу ходимлар лойиҳалаштирилишида, қуришда, таъмирлашда ва фойдаланилишида қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган биноларга мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун зарур бўлган мавжуд шарт-шароитлар ва техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;
темир йўл, шунингдек бирлашган кўприклар ва тоннеллардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш соҳасида – асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентарь, механизациялаш воситалари, транспорт, назорат-ўлчов қурилмалари ва сигнал анжомлари билан жиҳозланганлиги тўғрисида қисқача тавсиф.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссия қарори тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш,
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда лицензиатга маълум бўладиган давлат сирлари сақланишини таъминлаш;
лойиҳалаштириш учун асосий фондлар ва бошқа моддий воситаларнинг (ишлаб чиқариш бинолари, ташкилий техника, компьютер, чизиш ва кўпайтириш техникаси);
тегишли махсус маълумотга ва лойиҳалаштиришда камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, лойиҳанинг махсус бўлими бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;
пудрат ишларини амалга ошириш учун моддий-техника базасининг (ишлаб чиқариш майдонлари ва бинолари, автотранспорт, махсус қурилиш техникаси ва қурилиш учун зарур бўлган бошқа техник воситалар) мавжуд бўлиши;
тегишли махсус маълумотга ва қурилиш мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг (бош муҳандис, механик, қурувчи-муҳандислар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;
объектни таъмирлаш ва ундан фойдаланиш учун моддий-техника ресурсларининг (ишлаб чиқариш бинолари, асбоб-ускуналар, материаллар, приборлар ва бошқа техник воситалар, норматив-маълумотнома базаси) мавжуд бўлиши;
таъмирлаш ва фойдаланиш бўйича тегишли махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи ходимларнинг рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи, яшаш жойи, ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун мавжуд бўлган шарт-шароитлар ва техник воситалар тўғрисида маълумотлар;
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати органларининг лицензия талабгори режим объектларида фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишига рухсат берилиши тўғрисидаги маълумотномаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳнинг раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи гуруҳ уч кун мобайнида лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборади.
Мудофаа вазирлиги беш кунгача бўлган муддатда эксперт хулосаси тайёрлайди ва уни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан Комиссия қарори тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия ишчи гуруҳнинг таклифи олинган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиниши ҳақидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш,
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш
фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш
фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорлар Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади.
(2-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.
Талабгорларнинг материалларини кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Комиссия мажлисига киритиш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасида ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади.
3. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
4. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
5. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
шаҳарсозлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, тегишли давлат стандартлари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;
юридик шахс штатида тегишли махсус касб маълумотига, лицензияланадиган фаолият бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган мутахассиснинг (лойиҳанинг бош муҳандислари ва бош архитекторлари, конструкторлар, технологлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, лойиҳанинг махсус бўлими бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши.
лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури ва фаолиятнинг кўрсатилган тури амалга ошириладиган муддат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;
хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ходимлар рўйхати, унда уларнинг эгаллаб турган лавозимлари, маълумоти бўйича мутахассислиги ва мутахассислиги бўйича иш стажи, лойиҳалаштиришда ушбу ходимлар қатнашган асосий объектлар рўйхати кўрсатилади;
ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган техника воситаларининг тавсифи.
8. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ҳужжатлар «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳнинг раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча жойида бўлмаган тақдирда унинг функцияларини ишчи гуруҳ раҳбари томонидан белгиланадиган шахс бажаради.
10. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
11. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ уч кун муддатда лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказиш учун «Саноатконтехназорат» агентлигига, «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборади.
(12-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» агентлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда эксперт хулосалари тайёрлайди ва уларни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этади.
(12-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ «Саноатконтехназорат» агентлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг хулосаси олинган кундан бошлаб етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда йиғма эксперт хулосаси тайёрлайди ҳамда лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан тасдиқлаш учун Комиссияга тақдим этади.
(12-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия ишчи гуруҳнинг Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатконтехназорат» агентлиги ва «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда таклифи олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади. Зарур ҳолларда Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
(12-бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
13. «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
14. Лицензия битими «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан назорат қилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси учун бир нусхадан тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари намуналари «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Комиссия томонидан тасдиқланади ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Лицензиялар «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
16. Лицензия «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан лицензия талабгори белгиланган миқдорда давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи гуруҳ ёки «Давархитектқурилиш» қўмитасининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Айни вақтда ишчи гуруҳ ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш кун мобайнида улар юзасидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун эксперт хулосаси тайёрлайди.
Комиссия эксперт хулосаси олингандан кейин беш кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор протоколини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
21. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда «Давархитектқурилиш» қўмитасига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза «Давархитектқурилиш» қўмитасига лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
24. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Давархитектқурилиш» қўмитаси ўз ваколатлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида Комиссияга кўриб чиқиш учун таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида «Давархитектқурилиш» қўмитасининг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси «Давархитектқурилиш» қўмитасида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Давархитектқурилиш» қўмитасининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, «Давархитектқурилиш» қўмитаси лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
30. Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссия қарорига кўра амалга оширилади.
Комиссиянинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияни бекор қилишнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
31. «Давархитектқурилиш» қўмитаси Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва улар «Давархитектқурилиш» қўмитасидан ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш схемаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.