Нефть базаларининг юридик шахс сифатида қайта ташкил этилганлигини, хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қўйиш хусусий шохобчалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда нефть маҳсулотлари сотиш механизмини такомиллаштириш, уларнинг рақобат қилиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2003 йил 1 июлдан бошлаб нефть маҳсулотларининг нархларини ва уларга устамаларни шакллантириш тартиби жорий этилсин, унга кўра республиканинг ҳар бир минтақасида нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналар (нефть базалари ва АЁҚШ)нинг чекланган устамалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган параметрлар доирасида минтақавий молия органлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, улгуржи истеъмолчилар ва хусусийлаштирилган АЁҚШларга нефть маҳсулотлари харид қилиш юзасидан бир вақтнинг ўзида турли нефть базалари билан шартномалар тузишга рухсат берилади. Бунда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир улгуржи истеъмолчи ёки чакана истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотувчи АЁҚШ нефть маҳсулотларининг асосий ҳажмини оладиган нефть базасини мустақил равишда танлайди. Бошқа нефть базасига асосий сифатида бириктириб қўйишга фақат олдинги асосий нефть базасидан қарз мавжуд бўлмаганда йўл қўйилади;
барча нефть маҳсулотларини бошқа нефть базаларидан олишга фақат ҳақини 100 фоиз олдиндан тўлаш шартида йўл қўйилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (ЎР ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги «Тошшаҳарнефтмаҳсулот» корхонаси» сўзлари «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва тақдим этсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси корхоналари ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нефть маҳсулотлари сотиш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган бошқа корхоналар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларига чекланган устамаларни шакллантириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«минтақавий молия органлари» — Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси, вилоятлар ҳокимликлари молия бошқармалари.
3. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўз маҳсулотини ички бозорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларация қилинадиган нархлар бўйича сотади.
4. Нефть маҳсулотларини «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналарига сотишда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи темир йўл орқали нефть базаларигача ташиш ҳақи миқдорини шундай тартибда белгилайдики, бунда айнан бир турдаги бир тонна нефть маҳсулотининг исталган нефть базасигача ёки нефть базаси филиалигача ташиш суммаси бир хил бўлиши керак. Бунда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг нефть маҳсулотларини темир йўл орқали ташиш бўйича мумкин бўлган салбий молиявий натижаси белгиланган тартибда ҳисобланган акциз солиғининг бир қисмини унинг тасарруфида қолдириш ҳисобига қопланади, салбий молиявий натижанинг ўзи эса қайтадан солиққа тортиш базасига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Республиканинг ҳар бир минтақаси доирасидаги нефть базалари учун тегишли минтақавий молия органи томонидан улар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларининг бир тоннасига чекланган устамалар сўмларда декларация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Битта минтақа доирасида нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун турлича чекланган устамаларнинг декларация қилинишига йўл қўйилади. Бунга:
нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун қабул қилиб олиш, сақлаш, сиғимлардан чиқариб олиш ва ташиш бўйича техник шартларда жиддий тафовутлар мавжуд бўлганда;
нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари бўйича қабул қилиб олиш, сақлаш ва сотишга ишлаб чиқариш харажатлари ўртасида жиддий тафовутларнинг пайдо бўлишига олиб келадиган бошқа объектив омиллар мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга бевосита нефтни қайта ишлаш корхоналаридан темир йўл цистерналарида етказиб бериш.
Бунда нефть маҳсулотларининг айнан бир тури бўйича декларациялаш етказиб бериш турига қараб турли чекланган устамалар билан амалга оширилади.
8. Нефть базалари устамаларни декларацияланган чекланган устамалардан паст даражада белгилаш ҳуқуқига эга. Айнан битта нефть базасидан ва нефть маҳсулотларининг айнан бир турини турли истеъмолчиларга айнан битта санада турли устамалар билан сотишга йўл қўйилмайди.
9. Бутун республика бўйича марказлаштирилган тартибда ягона чакана нархлар белгиланадиган нефть маҳсулотларини АЁҚШ орқали ва нефть базаси таркибига кирувчи бошқа бўлинмалар орқали сотишда сотиш нархи ва харид нархи ўртасидаги ижобий тафовут (нефть базасининг чекланган устамасини ҳисобга олган ҳолда), қўшилган қиймат солиғини чегириб Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказилади. Бунда Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган сумма автобензинни фуқароларнинг алоҳида тоифаларига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ имтиёзли нархлар бўйича сотишда нефть базалари кўрган зарарлар суммасига камайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ажратилмайди.
(9-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Нефть базаларининг чекланган устамаларини декларациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сон қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан чекланган нархлар ва устамаларни декларациялаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда устамаларни истеъмолчилар билан келишиш протоколлари талаб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларида устамаларни шакллантириш
11. Ҳар бир минтақада хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчалари учун улар ихтиёрида қоладиган, улар томонидан чакана истеъмолчиларга сотиладиган бир тонна нефть маҳсулотларига сўмлардаги устамаларнинг чекланган миқдори белгиланади. Бунда бир минтақа доирасида нефть маҳсулотларининг ҳар хил турлари учун ҳар хил чекланган устамалар белгиланишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Чекланган устамалар минтақавий молиявий органлар томонидан белгиланади ҳамда хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларига тегишли чекланган устама кучга кирадиган санадан камида 5 кун олдин етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчалари устамаларни белгиланган чекланган устамалардан паст даражада белгилаш ҳуқуқига эгадир, бироқ бу бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нефть маҳсулотларига жорий этилмайди. Шу билан бирга айнан бир автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидан айнан бир санада ҳар хил истеъмолчиларга бир хил турдаги нефть маҳсулотларини ҳар хил устамалар билан сотишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Бутун республика бўйича ягона чакана нархлар марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нефть маҳсулотлари бўйича, агар чакана нарх билан сотиб олиш нархи ўртасидаги тафовут автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг белгиланган чекланган устамасидан ортиқ бўлган тақдирда, ортиқ сумма уч банк куни мобайнида маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак. Кўрсатиб ўтилган муддат бузилган тақдирда муддати ўтказиб юборилган қарз суммасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун маҳаллий бюджетга олиб қўйиладиган 0,07 фоизли ставка бўйича пеня ҳисобланади. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасининг белгиланган чекланган устамасидан ортиқ бўлган, маҳаллий бюджетга ўтказилиши керак бўлган чакана нарх билан сотиб олиш нархи ўртасидаги тафовут ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объектига киритилмайди.
(14-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Нефть базалари чораклик молиявий ҳисоботлар топшириш билан бир вақтда минтақавий молия органларига чекланган устамаларга декларация тўлдириш учун тақдим этиладиган форматда тамом бўлган чорак учун даромадлар ва харажатларни моддалар бўйича кўрсатган ҳолда кўрсатиб ўтилган ҳисоботларнинг нусхаларини тақдим этадилар.
16. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳар бир ой тамом бўлишидан олдин ўн беш кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нефть базалари ва уларнинг филиаллари томонидан олдинги ойда нефть маҳсулотлари турлари бўйича сотилган нефть маҳсулотлари тоннаси тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
17. Ҳар бир минтақада нефть маҳсулотларининг бозор фондини (тоннада) ўзларига тегишли хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчалари орқали минтақа ҳудудида сотиш ҳажмида энг юқори салмоққа эга бўлган камида 5 корхона молиявий натижаларининг мониторинги олиб борилади. Кўрсатиб ўтилган корхоналар ҳар чоракда минтақавий молия органларига тамом бўлган чорак учун қуйидаги маълумотларни тақдим этадилар:
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва нефть маҳсулотлари турлари бўйича нефть маҳсулотлари сотишнинг физик ҳажмлари тўғрисида маълумот.
18. Минтақавий молия органлари ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нефть базаларининг, хусусийлаштирилган ва автомобилларга ёнилғи қуйиш хусусий шохобчаларининг чекланган ва амалдаги устамалари ўзгариши динамикаси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг жараёнида олинган маълумотлардан келиб чиқиб миқдорни аниқлайдилар, ушбу миқдор доирасида республика бўйича нефть базалари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг чекланган устамаларини декларациялашга йўл қўйилади. Ушбу миқдор навбатдаги календарь чорак учун аниқланади ва чорак бошланишидан олдин бир ҳафтадан кечикмай минтақавий молия органларига ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниясига етказилади. Ушбу чекланган миқдорлар шунингдек нефтни қайта ишлаш заводларининг сотиш нархлари ёхуд бутун республика бўйича марказлаштирилган тартибда белгиланадиган ягона даража бўйича нефть маҳсулотларига чакана нархлар қайта кўриб чиқилган ҳолларда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Устамаларнинг белгиланган чекланган даражалари корхоналар томонидан оширилган тақдирда ноқонуний олинган даромад суммаси белгиланган тартибда жарима солинган ҳолда олиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.