LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
лицензиялар бериш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссия ҳақидаги Низомни ва Комиссия таркибини;
баҳоловчи малакасини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Белгилансинки, 2003 йил 1 августгача тегишли лицензия олмаган юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмасида ходимларнинг чекланган сони 5 нафардан иборат бўлган Баҳолаш методологияси ва баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўлими ташкил этилсин, бўлимга қуйидаги функциялар юклансин:
баҳолашнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритиш;
лицензия талабгорларининг аризаларини қабул қилиш, лицензияларни расмийлаштириш ва бериш, лицензия битимларини тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
баҳолаш фаолиятини лицензиялаш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган баҳолаш стандартларига, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, баҳолаш фаолиятини лицензиялаганлик учун Давлат мулки қўмитаси томонидан ундириладиган йиғимлар ҳамда унинг етмаган қисми — хусусийлаштиришдан тушадиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ташкил этиладиган бўлимни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
2. Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (кейинги ўринларда матнда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссия ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
юридик шахс штатида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда берилган профессионал баҳоловчи аттестатига эга бўлган камида бир нафар баҳоловчи бўлиши;
жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркор лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда берилган профессионал баҳоловчи аттестатига, иқтисодиёт мутахассислиги бўйича олий маълумотга, шунингдек баҳоловчи сифатида камида беш йил иш стажига эга бўлиши;
баҳолаш фаолиятининг белгиланган тартибда тасдиқланган баҳолаш стандартларига мувофиқ амалга оширилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасидаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари;
жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси — юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси — жисмоний шахслар учун;
в) лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензия талабгори — юридик шахснинг штатидаги профессионал баҳоловчилар аттестатларининг нусхалари;
д) жисмоний шахс учун — иқтисодиёт мутахассислиги бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчасининг нотариал тасдиқланган нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар лицензияловчи орган таркибий бўлинмасининг (Баҳолаш методологияси ва баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўлимининг) масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
13. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
15. Лицензия талабгорининг барча ҳужжатлар илова қилинган аризаси ариза олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
16. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
17. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
18. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртманомасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Баҳолаш методологияси ва баҳолаш фаолиятини лицензиялаш бўлими раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
21. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
24. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Юридик шахс — лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Жисмоний шахс — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ V бўлимнинг номи ва 29-банднинг биринчи хатбошиларига ўзгартиришлар киритилган, 28-банд ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тегишли равишда «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи органнинг қарори асоссизлиги эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
жисмоний шахслар учун — лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти маълумотлари, уйининг манзили, телефони;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
36. Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади. Улар тўлов асосида лицензияловчи органдан лицензиялар реестридан кўчирма сифатида аниқ лицензиатлар тўғрисида ахборот олишлари мумкин.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади, тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Реестрдан ахборот бериш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб уч кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас (ахборот берилиши учун тўлов тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.