LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон, 30-модда; 1994 й., 9-сон, 46-модда; 1997 й., 4-сон, 14-модда; 2003 й., 1-сон, 4-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
автотранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини тасдиқлаганлиги учун нотариал идоралар томонидан ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 70 фоизи — маҳаллий бюджетларга; 15 фоизи — Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга; 15 фоизи — маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун ундириладиган сумманинг 85 фоизи маҳаллий бюджетларга, қолган 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳисоб рақамига ўтказилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) ва унга 6-илова чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олишни тартибга солиш тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарорининг 9-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 9-модда) «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги Низомни ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарорининг 7-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 3-сон, 10-модда) «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Адлия органлари ходимларига мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун 4-иловага мувофиқ қўшимча ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилсин».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низом (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда; 1999 й., 9-сон, 53-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда; 8-сон, 47-модда) 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «республика бюджети даромадига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг экспертиза хизматини ривожлантириш тўғрисида» 1995 йил 22 июндаги 234-сон қарорининг 4-бандидаги «Адлия муассасаларини ривожлантириш фонди» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 12-модда):
«6. Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик ва қайта рўйхатдан ўтказганлик, шунингдек адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берганлик учун ундириладиган маблағлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
12-банднинг иккинчи хатбошидаги «маҳаллий бюджет даромадига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш, герб йиғимини жорий қилиш тўғрисида» 1997 йил 30 июндаги 330-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Гербли гувоҳномалар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 20 июндаги 263-сон қарори 3-бандининг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг банк ҳисоб рақамига» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарорининг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 55-модда):
6-банднинг биринчи хатбошидаги «Адлия муассасалари ва судларни» сўзлари «Судлар ва адлия органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тўғрисида низомнинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия муассасалари ва судларни» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 1-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Адлия муассасалари ва судларни» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 январдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
46-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ижро ишларини» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг учинчи хатбошидаги «Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ижро ишларини» сўзлари «Судлар ва адлия органларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 14-устунидаги «Адлия вазирлиги департаменти» сўзлари «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.