Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 20 июлдаги 93-сонли «Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган шахсларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ва маҳкумни жазони ижро этувчи бир муассасадан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 19 декабрдаги 271-сонли (рўйхат рақами 2608-1, 22.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2608-1/0444-сон)
2. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазо муддатини жазони ижро этиш муассасаларида ўтайдилар.
Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг буйруғига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун жазо муддатини тергов ҳибсхонаси ёки турмада ўташи мумкин.
3. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жазо муддатини ўташ учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа давлатга жўнатиш, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини эса, бошқа давлатлардан қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
4. Маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун муассасаларга суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки ажримига асосан жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 19 декабрдаги 271-сонли (рўйхат рақами 2608-1, 22.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2608-1/0444-сон)
6. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми ёки ажримида назарда тутилган тартибдаги жазони ижро этиш колонияларига жўнатилади.
7. Манзил колонияларда жазо муддатини ўташга ҳукм қилинган маҳкумлардан ташқари, қуйидаги тоифадаги маҳкумлар жазо муддатини ўташ учун ихтисослаштирилган жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 19 декабрдаги 271-сонли (рўйхат рақами 2608-1, 22.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2608-1/0444-сон)
бир жиноят иши бўйича судланувчи, гувоҳ ёки жабрланувчи бўлган маҳкумларни бир-биридан ажратиш мақсадида;
муассасада белгиланган кун тартибини мустаҳкамлаш ва жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида;
муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ўртасида юзага келган низони ҳал этишнинг бошқа чораси бўлмаганда;
маҳкумларнинг салбий гуруҳлари етакчилари ва аъзоларининг муассасада ўрнатилган тезкор вазият барқарорлигига таъсирининг олдини олиш мақсадида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
суднинг ҳукм ёки ажримда назарда тутилган жазони ижро этиш тартибини ўзгартириш ҳақидаги қарорига асосан;
10. Мазкур Низомнинг 9-банди «а» ва «б» кичик бандининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (бундан буён матнда ЖИЭББ деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Маҳкумларни кўчириш учун асос бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ЖИЭББнинг тегишли хизмати томонидан хулоса тузилади. Мазкур хулоса ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
11. Маҳкумни бир муассасадан бошқа шу турдаги муассасага кўчириш ЖИЭББ бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланган хулосага ёхуд суд қарорига асосан ЖИЭББнинг Махсус бўлими тайёрлаган нарядга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Маҳкумларни ихтисослашган даволаш муассасасига ўтказиш соқчи, зарурат бўлганда, тиббий ходимлар кузатувида амалга оширилади. Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда, уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 19 декабрдаги 271-сонли (рўйхат рақами 2608-1, 22.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2608-1/0444-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Маҳкумнинг бир муассасадан бошқасига кўчирилганлиги тўғрисида жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб уч кунлик муддат ичида ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.
14. Ихтисослашган даволаш муассасасида даволаш курслари тугаган ҳамда даволанишни давом эттиришга муҳтож бўлмаган маҳкумлар тиббий хулоса асосида илгари жазо муддатини ўтаган муассасаларига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Даволанишни давом эттиришга муҳтож бўлган маҳкумлар тиббий хулоса асосида даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган тегишли муассасаларга юборилади.
15. Муассасалар томонидан маҳкумларни кўчириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларида (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) белгиланган тартибда амалга оширилади.
16. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва даволаниш учун тергов ҳибсхоналаридан тўғридан-тўғри ихтисослашган даволаш муассасасига юборилган маҳкумлар даволаш курси тугагандан сўнг, мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда тегишли муассасаларга жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Жазо муддатининг муайян қисмини турмада ўташга ҳукм қилинган шахслар мазкур муддат тугаганидан сўнг, суд ҳукми ёки ажримида назарда тутилган тартибдаги жазони ижро этиш колониясига жўнатилади.
18. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ маҳкумни жазони ижро этишнинг бир тартибли колониясидан бошқа тартибли колониясига, турмадан колонияга ва колониядан турмага ўтказиш жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан, шунингдек маҳкумнинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига кўра судья томонидан амалга оширилади. Бунда маҳкум бир муассасадан бошқасига ушбу бобда белгиланган тартибда кўчирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.