Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек ташқи савдо операциялари мониторингини амалга оширишни янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ташқи савдо контрактларини тижорат банкларида ҳисобга қўйиш тартиботи 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо контрактларини тижорат банкларида ҳисобга қўйиш тартиботининг бекор қилиниши муносабати билан:
тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо контрактлари ва инвойс бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари юзасидан мониторинг валюта назорати органлари ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади;
2014 йил 1 сентябргача тижорат банкларида ҳисобга қўйилган контрактлар тижорат банкларида ҳисобдан чиқарилиши, кўрсатиб ўтилган контрактлар бўйича маълумотлар айни бир вақтда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 августдаги 717-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 09/19/717/3651-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ташқи савдо фаолияти субъектларига контрактлар бўйича маълумотларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали киритиш имкониятини бериш, шунингдек ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни ушбу тизим орқали амалга ошириш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда 2014 йил 1 сентябргача Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди шунингдек, электрон тижорат орқали амалга ошириладиган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари, шунингдек ушбу контрактларни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар божхона хизмати органларига ва хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда тақдим этилади.
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича юк божхона декларациялари божхона хизмати органлари томонидан қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бундай контрактлар бўйича тўловлар ва маблағларни ўтказиш хизмат кўрсатувчи банклар томонидан контракт шартларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона юк декларацияси рўйхатидан ўтказиш талаби электрон тижорат орқали амалга ошириладиган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга татбиқ этилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари тўғрисида ва валюта операциялари мониторинги масалалари бўйича валюта назорати органлари ва банклар ўртасидаги ахборот алмашуви белгиланган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 374-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 6-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда контрактлар бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш имкониятини берувчи ташқи савдо фаолияти субъектлари учун интерактив хизматнинг 2014 йил 1 сентябргача бўлган муддатда жорий этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«2. Белгилансинки, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш валюта назорати органлари ва ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади»;
иккинчи хатбошидаги «экспорт-импорт контракт (шартнома)ларини ҳисобга олиш ва уларни бажариш устидан назорат қилиш» сўзлари «ташқи савдо контрактлари устидан назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товарларни экспортга товар-хом ашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартибида:
«7. Биржаларда хорижий валютада тузилган экспорт контрактлари биржаларда рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«6. Ваколатли банкларга ушбу Низомга мувофиқ ўз мижозларини банклараро валюта савдоларида (савдо сессияларида) сўмларни хорижий валютага конвертация қилишга рухсат бериш юзасидан ҳуқуқ ва жавобгарлик юкланади»;
б) 10-банднинг биринчи хатбошидаги «Банклараро валюта савдолари» сўзлари «Банклараро савдолар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Банклараро валюта битишувлари Ўзбекистон республика валюта биржасининг (кейинги ўринларда валюта биржаси деб аталади) бир ҳафтада камида икки марта ўтказиладиган банклараро савдо сессияларида амалга оширилади»;
«Савдо қатнашчиларининг операцияларини ўтказиш учун етарли бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари банклараро савдо сессиялари бошлангунгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус ҳисоб рақамларига депонентга қўйилади»;
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валютадаги пул маблағларини олдиндан депозитга қўймасдан банклараро савдо сессияларида иштирок этади»;
«Савдо бошлангунига қадар савдо тизимида хорижий валютани харид қилиш ва сотишга тушган буюртманомалар бўйича ахборот акс эттирилади»;
«Ваколатли банклар валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур бўлган хорижий валютадаги пул маблағлари савдолар ўтказиладиган кун тамом бўлгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги махсус ҳисоб рақамларига ўтказилишини таъминлаши шарт.
Ваколатли банклар билан валюта биржаси ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар савдолар ўтказилгандан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.
Валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ўз вақтида пул маблағлари билан таъминланмаган хорижий валютани харид қилиш бўйича битишувларнинг бир қисми валюта биржаси қоидаларига мувофиқ бекор қилинади. Ваколатли банклар томонидан сотиб олинмаган хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан сотиб олинади.
Валюта биржаси билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағлари ўз вақтида ўтказилишини таъминламаган ваколатли банкларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва валюта биржаси томонидан белгиланган тартибда жарима жазолари қўлланилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт ва импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш» сўзлари «импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ–3321-сон, «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартибини белгилаб беради.
Биржаларда ва ярмаркаларда тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактларини ҳисобга олиш хусусиятлари биржалар ва ярмаркалар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
бартер контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида бартер асосида товарларни экспорт қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) юзасидан тузилган хўжалик шартномаси;
товарлар импорти — товарларни уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектига ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
импорт қилувчилар — юридик шахслар — товарлар, ишлар ва хизматларни импорт қилишга Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан импорт контрактлари тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
импорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар импортига импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикасининг экспорт қилувчилари ва импорт қилувчилари;
экспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар, — товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт ва бартер контрактларини тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
экспорт контракти — товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари);
ишлар (хизматлар) экспорти — Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар;
товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш.
3.1. Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади.
3.2. Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Товарнинг миқдори қабул қилинган ўлчовларнинг метрик тизимида халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирликлар тизими миқдорларини белгилаш тартибига мувофиқ ўлчов бирлигини аниқлаш мумкин.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
стандарт бўйича: умумий қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ГОСТлар;
асосий моддалар мавжудлиги бўйича: кўрсаткич-минимум, аралашмалар бўйича — кўрсаткич-максимум берилади;
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати).
3.3. Етказиб беришнинг базис шартлари. Товарни етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидорнинг қуйидаги асосий мажбуриятлари аниқланади («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича):
товарни етказиб бериш бўйича контрактни тузувчи томонларнинг мажбуриятлари ва харажатларни тақсимлаш;
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда).
3.4. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати. Контрактда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати вақтинчалик даврни англатади, бу давр мобайнида товар (ёки унинг туркуми) сотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши, кўрсатилган жойда ишлар ва хизматлар бажарилиши керак.
Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш санаси дейилганда сотувчи томонидан контрактларда кўрсатилган товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларининг бажарилиши тушунилади.
3.5. Контрактнинг нархи ва умумий суммаси. Товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади.
3.6. Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади.
Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
3.7. Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади.
3.8. Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жазо назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра унга неустойка тўлаш мажбурияти юкланади.
3.9. Томонларнинг реквизитлари. Контракт матни томонларнинг реквизитларини кўрсатиш билан тугалланади. Почта реквизитлари, манзил, банк реквизитлари ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг имзолари контрактда муҳр билан тасдиқланади.
3.10. Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади.
3.11. Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки рус тилида баён қилиниши керак. Агар контракт матни бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
4. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда тизимга киритилади.
5. Ушбу бўлим талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек контракт шартларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса берган шахсга юкланади.
6. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тизими хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ташқи савдо контрактлари бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, божхона ва солиқ органлари, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
7. ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлади.
8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш мақсадида ваколатли банклар:
аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки импорт контрактлар бўйича аккредитив очишда;
олдиндан тўланган ҳақ (аванс тўлови) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича банк кафолати ва полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган маълумотномаларни ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилиши керак бўлган контрактлар бўйича контракт шартларига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар.
Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.
9. Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг экспорт контрактларини ҳисобга қўйиш (рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарлари экспорти бундан мустасно) давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона постларида бевосита товарларни божхонада расмийлаштириш жараёнида амалга оширилади.
Қолган хўжалик юритувчи субъектларнинг (шу жумладан рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган хом ашё товарларини экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг) контрактларини ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валюта назорати бўлимлари томонидан хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар.
улар бўйича тўлов импорт қилувчининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;
бир хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.
12. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан фақат, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, контрактда ва ТСОЯЭАТда кўрсатилган унинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши мумкин.
13. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан;
бошқа импорт контрактлари бўйича — тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
пахта толасини экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ўзмарказимпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» ХАЮТ давлат-акциядорлик компанияси учун товарлар, ишлар ва хизматларни амалда экспорт қилиш кунидан бошлаб 90 кундан;
муассислар томонидан чет элдаги корхоналарнинг (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик тармоқлари ва консигнацион омборлар) манзилига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзолари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Савдо-саноат палатасининг савдо-инвестиция уйлари манзилига олиб чиқиладиган товарларнинг амалда экспорт қилинган кунидан бошлаб 180 кундан;
белгиланган тартибда экспорт контракти суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан ҳақ тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки банк кафолатисиз хорижий валютага товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга оширувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
бошқа экспорт қилувчилар учун — товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошмаслиги керак.
15. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Шунингдек, аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
16. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг ваколатли банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.
17. Чет элдан валюта тушуми 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг;
валюта тушуми белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг;
валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда — қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг жарима тўлайдилар.
18. Хўжалик юритувчи субъектлар, ваколатли банклар ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
товарларнинг миқдори ва сифати бўйича амалдаги тавсифлар ва ассортимент ТСОЯЭАТда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги устидан назорат қиладилар:
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, иловалар билан биргаликда божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистика электрон базасини тузадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек маълумотларнинг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;
контрабанда операциялари амалга оширилиши йўллари ва механизмларини аниқлаш, товарлар ва бошқа моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ҳолларига барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторинг олиб борадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСОЯЭАТ маълумотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида электрон шаклда жойлаштириладиган муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади.
Импорт товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлардан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьюторларининг маълумотларидан, шунингдек нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин.
21. Бюллетень ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг импорт қилинадиган товарларга нарх ҳосил бўлишида шаклланаётган тенденциялардан хабардорлигини ошириш, шунингдек уларни божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидаларини самаралироқ ва холисона амалга ошириш учун хизмат қилади.
Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак.
Бюллетендан божхона органлари баҳолашда ва божхона қийматини назорат қилишда «Божхона тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда фойдаланади.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча ҳудудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОЯЭАТга уланган тақдирда эса — шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди.
23. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
олиб кирилаётган товарлар божхона расмийлаштирилувидан ўтказилишида товар божхона қийматининг экспорт қилувчи мамлакатида қайд этилган товар қийматига нисбатан асоссиз оширилиши мақсадида ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар божхона органларига тақдим этилиши;
товарлар экспорти олдиндан ҳақ тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, харидорнинг банки кафолати олинмасдан ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилиш полиси расмийлаштирилмасдан амалга оширилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда терговга қадар текширув ҳамда суриштирув олиб борадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чора-тадбирларни кўрадилар.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Ҳудудий божхона бошқармалари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ хизмати ҳудудий бошқармаларининг валюта ва экспорт-импорт операциялари устидан назорат қилиш бўлимлари (шўъбалари)га ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборади.
25. Давлат солиқ хизмати органлари ТСОЯЭАТдан ва давлат божхона хизмати органларидан олинган ахборотни таҳлил қилади ҳамда пул маблағларини чет элга асоссиз равишда ўтказиш аломатлари аниқланган тақдирда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг минтақавий бўлинмаларига ушбу контрактни тузган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишни экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини ва солиқ ҳақидаги қонунларга риоя қилинишини текшириш учун навбатдаги йил чораги жадвалига киритиш тўғрисида буюртманомалар беради. Зарурат бўлганда текшириш давлат божхона хизмати органлари билан биргаликда ўтказилади.
Ҳуқуқни бузиш содир этилганлиги ҳолати тасдиқланган тақдирда солиқ органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади.
26. Давлат божхона хизмати органлари, ваколатли банклар ва ТСОЯЭАТга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.
Давлат божхона хизмати органлари, ваколатли банклар ва ТСОЯЭАТдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек шу жумладан ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
ТСОЯЭАТдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
ТСОЯЭАТни техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланишни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
Идоранинг — ТСОЯЭАТдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишни молиялаштириш дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишнинг ташаббускори бўлган идоранинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидан ва 5-банднинг еттинчи хатбошидан «ваколатли банкда ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбошидан «белгиланган тартибда ваколатли банкда ҳисобга қўйилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 95-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги низомда:
16. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт ва импорт контрактлари мониторингини олиб бориш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.
17. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчилари экспорт қилинадиган (импорт қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир.
18. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Экспорт қилувчилар юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий валютадаги тушум уларнинг ҳисоб рақамларига ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар».