Ҳужжат рақами
136-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Имзоланган сана
02.06.2014
Кучга кириш санаси
09.06.2014
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2020
Ҳужжат 09.06.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
биринчи ва ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тўққизинчи хатбошидаги «суғурта ҳақи унинг жорий счётига» сўзлари «суғурта мукофоти унинг ҳисоб рақамларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «суғурта ҳақи» сўзлари «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошига «ташкилотига» сўзидан кейин «мазкур Тартибнинг 121-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабнома йўллайди, шунингдек» сўзлари қўшилсин;
ўттиз тўққизинчи хатбошига «ташкилотига» сўзидан кейин «мазкур Тартибнинг 121-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурта товонини тўлаш тўғрисида талабнома йўллайди, шунингдек» сўзлари қўшилсин.
г) IV бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
е) 10-банддаги «Суғурта тўлови (суғурта мукофоти)» сўзлари «Суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
ж) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
з) 12-банддаги «Суғурта тўловини» сўзлари «Суғурта мукофотини» сўзлари билан алмаштирилсин.
экспорт контрактлари бажарилиши билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликлар юзага келганда: хорижий ҳамкор мамлакатининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий ҳамкор мамлакатидаги ваколатхонаси хати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хати, оммавий ахборот воситаларидаги, интернетдаги янгиликлар ёки кўрсатилган таваккалчиликларнинг юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар. Хорижий ҳамкор мамлакатида конвертация қилинадиган валюта етишмаслиги туфайли трансферт кечиктирилса, Ўзбекистон билан хорижий ҳамкор мамлакати ўртасидаги тўловларни чеклаб қўювчи хорижий ҳамкор мамлакатининг ташқи қарзига хизмат кўрсатишга Ўзбекистонга мораторий эълон қилинганда суғурталанувчи юқорида келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ҳамкорга хизмат кўрсатувчи банкнинг хорижий ҳамкор ҳисоб рақамидаги етарли маблағ депонентга қўйилганлиги ва хорижий ҳамкор мамлакатининг ҳукумати ёки бошқа ваколатли органининг қарори туфайли экспорт контракти бўйича экспорт қилувчига валюта ўтказишнинг имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хатини;