26.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1840-1
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 26.03.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1840-1
Кучга кириш санаси
31.03.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2018
Ҳужжат 31.03.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сонли «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Муқаддимада «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 14, 16, 21, 22, 24, 25, 26, 27, 31, 33, 34, 36, 37, 38, 39, 40, 45, 49, 50, 51 ва 52-бандлардаги «Давлат мулки қўмитаси», «Давлат мулки қўмитасига», «Давлат мулки қўмитасида» ва «Давлат мулки қўмитасининг» деган сўзлар тегишлича «Давлат рақобат қўмитаси», «Давлат рақобат қўмитасига», «Давлат рақобат қўмитасида» ва «Давлат рақобат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Давлат мулки қўмитасига» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-илова мазкур ўзгартиришларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

НАМУНА
Ўзбекистон Республикаси герби
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш
ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

БАҲОЛОВЧИ МАЛАКА
СЕРТИФИКАТИ
__________________-рақам



Фотосурат ўрни

Тошкент ш. 20___й. «____»____________________

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан
_______________________________________________________________

(кимга — баҳоловчининг Ф.И.О.)

_______________________________________________________________

(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)

_______________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқи берилади.


Давлат рақобат қўмитаси раиси
(раис ўринбосари) ________________________________________ ___________ М.Ў.

Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати:
20____й. «____»_____________ дан 20___й. «____»_____________гача узайтирилган.
Имзо ___________________ М.Ў.
20____й. «____»_____________ дан 20___й. «____»_____________гача узайтирилган.
Имзо ___________________ М.Ў.