LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек мудофаа объектларида режим талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг II бўлимига қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:
«61. Мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга доир тегишли фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган субпудрат ташкилотларини жалб этиш қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
субпудрат ташкилотларини мудофаа объектларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича йўл қўйилади;
субпудрат ташкилотларига лойиҳа-смета ҳужжатлари фақат уларга тааллуқли қисми бўйича тақдим этилиши мумкин;
субпудрат ташкилотларининг ходимлари мудофаа объектлари ҳудудига уларнинг рўйхатлари белгиланган тартибда келишилгандан кейин киритилади;
лицензиат субпудрат ташкилотлари ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши, шунингдек давлат сирларини сақлашнинг таъминланиши учун тўлиқ жавоб беради.».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.