LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 июлдаги 87, 62, 24, 21-ққ, 15 ва 01-02/5-49-сонли ««Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2222-5, 06.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ПФ-4589-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 689-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 30 мартдаги 27, 26, 2, 84, 126, 01-02/5-31-сон қарори (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 183-модда) билан тасдиқланган Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 28 январдаги 5, 2, 1, 1, 2, 01-02/5-02-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«21. 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.».
2. 6-банднинг биринчи хатбошиси «(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 22-банднинг биринчи хатбошиси «(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 24-банд «(пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«26. Ишловчи пенсионерларга уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар фақат пенсионер шартнома бўйича ишлаган кунлар учун тўланади. Пенсионер шартнома тузмаган қолган кунларда пенсиялар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда тўлиқ миқдорда тўланади.
1-мисол — 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер ишга қабул қилинди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. 2014 йил 1 январдан 14 январгача бўлган давр учун пенсия 100 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 14 = 171 974 сўм 19 тийин), 15 январдан 31 январгача бўлган давр учун 50 фоиз миқдорида (380 800 : 31 х 17 х 50% = 104 412 сўм 90 тийин) тўланади. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлови миқдори 279 387 сўм 09 тийинни (171 974 сўм 19 тийин + 104 412 сўм 90 тийин) ташкил қилади;
2-мисол — 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан январь ойи давомида бажарилди. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь ойи учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь ойи учун пенсия 380 800 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.
3-мисол — 2014 йил 2 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 600,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан 3 ой давомида бажарилди. Пенсионернинг ўртача ойлик даромади 200 минг сўмни ташкил этади. Пенсионернинг ҳар ойлик пенсия миқдори 380 800 сўм 00 тийинни ташкил қилади. Январь, февраль ва март ойлари учун ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 187 970 сўм 00 тийин миқдорини ташкил этади. Январь, февраль ва март ойлари учун пенсия ҳар ойда 190 400 сўм 00 тийин миқдорида тўланиши лозим.
4-мисол — 2014 йил 15 январда ёшга доир пенсия олувчи ишламайдиган пенсионер оммавий ахборот воситаларида мақола чоп этиш учун бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини 150,0 минг сўм миқдорида тузди ва у бўйича мажбуриятлар пенсионер томонидан шу куннинг ўзида бажарилди. 2014 йил январь ойи учун пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши лозим.».