Кўрсаткич | Кўрсаткичнинг салмоғи | |||
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари | Хўжалик бошқаруви органлари | Хизматлар кўрсатмайдиган ташкилотлар | ||
Якуний рейтинг, шу жумладан: | 100% | 100% | 100% | |
I. | Расмий веб-сайт ва интерактив давлат хизматлари кўрсатиш | 60% | 15% | 40% |
1.1. | Интернет тармоғида расмий веб-сайтнинг мавжудлиги ва ундан фойдалана олиш | 1% | 1% | 1% |
1.2. | Расмий веб-сайтнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги | 5% | 5% | 20% |
1.3. | «Очиқ маълумотлар» бўлимининг мазмуни | 8% | 1% | 11% |
1.4. | «Электрон қатнашиш» учун имкониятлар мавжудлиги | 16% | 4% | 8% |
1.5. | Электрон давлат хизматлари кўрсатиш бўйича талабларни бажариш | 30% | 4% | х |
II. | Ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари | 16% | 50% | 22% |
2.1. | Ахборот тизимлари, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари | 8% | 2% | 15% |
2.2. | Идоралараро электрон ҳужжатлар айланиши тизимининг фаолият кўрсатиши | 3% | 1% | 2% |
2.3. | Ички электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг фаолият кўрсатиши | 1% | 1% | 1% |
2.4. | Бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи маълумотлар базалари | 4% | 1% | 4% |
2.5. | Ишлаб чиқариш ва техник жараёнларни ташкил этиш, ходимлар бошқаруви доирасида фойдаланиладиган ахборот тизимлари | х | 30% | х |
2.6. | Моддий-техника ресурсларининг ҳисоб-китоби ва ҳисоботини тартибга солиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида фойдаланиладиган ахборот тизимлари | х | 15% | х |
III. | Ахборот хавфсизлиги | 20% | 20% | 20% |
3.1. | Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ва воситаларини ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган яқин йиллардаги фаолиятига жорий этиш тадбирлари режаларининг мавжудлиги | 3% | 3% | 3% |
3.2. | Ахборот хавфсизлиги бўйича ташкилий чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва уларнинг амалга оширилиши ҳолати | 7% | 7% | 7% |
3.3. | Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларини ҳимоя қилиш бўйича жисмоний чора-тадбирларнинг мавжудлиги ва амалга оширилиши ҳолати | 4% | 4% | 4% |
3.4. | Ахборот хавфсизлигини таъминлаш техник воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати | 6% | 6% | 6% |
IV. | Ташкилий жиҳатдан баҳолаш | 4% | 15% | 18% |
4.1. | Ташкилотнинг молиялаштириш манбалари билан тасдиқланган, яқин йиллардаги фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш тадбирлари режаларининг мавжудлиги | 1% | 4% | 6% |
4.2. | Давлат хизматларини интерактив шаклга босқичма-босқич ўтказиш бўйича ўтказишнинг жадваллари ва саналари кўрсатилган ҳолдаги чора-тадбирлар дастурининг мавжудлиги | 1% | х | х |
4.3. | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан раҳбарият орасидан масъул шахснинг мавжудлиги | 1% | 1% | 2% |
4.4. | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинманинг ёки тегишли хизматлар аутсорсинги бўйича шартноманинг мавжудлиги | 1% | 1% | 4% |
4.5. | Ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион механизмлар ва технологияларни жорий этиш | х | 2% | х |
4.6. | Ишлаб чиқарилган товар ва маҳсулотларни Интернет тармоғи орқали сотиш | х | 3% | х |
4.7. | АКТни жорий этиш ва ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил қилиш | х | 4% | 6% |
Босқичлар | Тадбирлар | Муддатлар | Масъул орган |
1-босқич | Таркибий бўлинмалардан ахборотни тўплаш ва ишлов бериш | Ҳисобот даври | Давлат ва хўжалик |
2-босқич | Маълумотларни NIS.UZ идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизимига тақдим этиш | Ҳисобот даври | Давлат ва хўжалик |
3-босқич | АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда рейтинг тузиш | Ҳисобот даври | Ўзбекистон Республикаси |
4-босқич | Рейтинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарларига киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш | Ҳисобот давридан | Ўзбекистон Республикаси |
Индикатор | Ўлчов бирлиги | Изоҳ | |
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган кўрсаткичлар | |||
1. | Ўзбекистон Республикасининг жинслар бўйича доимий аҳолиси сони | киши | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
2. | Бир йилда жинслар бўйича иқтисодий фаол аҳолининг умумий сони | киши | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
3. | Жинслар бўйича алоқа соҳасида ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ходимлар сони; улардан бир йилда электр-радио-уяли ва пейжинг алоқа соҳасида | киши | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
4. | Аҳоли пунктларининг умумий сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
5. | Уй хўжаликларининг ҳисоблаб чиқилган сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
6. | Компьютерларга эга бўлган уй хўжаликлари улуши | % | социологик сўров натижалари бўйича тақдим этилади |
7. | Интернет тармоғидан фойдаланадиган уй хўжаликлари улуши | % | социологик сўров натижалари бўйича тақдим этилади |
8. | Ишлаб турган корхоналар ва ташкилотлар сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
9. | Интернет тармоғидан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
10. | Локал ҳисоблаш тармоғига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
11. | Компьютерларга эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
Ялпи ички маҳсулотда АКТ тармоғи улуши | % | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади | |
13. | Корхоналар ва ташкилотлардаги компьютерлар сони | та | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
14. | Интернет тармоғига уланган абонентлар сони | бирлик | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
15. | Соғлиқни сақлаш органлари ходимлари сони | киши | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
16. | Маданият тармоғи ходимлари сони | киши | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
17. | Асосий нархларда товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш | млн сўм | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
18. | АКТ соҳасида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми | млн сўм | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади |
19. | Товарлар ва хизматлар экспортининг умумий ҳажми | минг АҚШ доллари | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
20. | АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми | минг АҚШ доллари | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади |
21. | Товарлар ва хизматлар импортининг умумий ҳажми | минг АҚШ доллари | ҳисобот йили охиридаги ҳолати бўйича тақдим этилади |
22. | АКТ соҳасида товарлар ва хизматлар импорти ҳажми | минг АҚШ доллари | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича тақдим этилади |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим | |||
23. | Давлат бошқаруви органларининг ресурслари умумий ҳажмида АКТга харажатлар улуши | % | - |
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |||
24. | Ҳисобот даврида АКТ соҳасида мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларини битирувчилар сони | киши | - |