Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 06.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси) Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси билан устма-уст тушади. Божхона чегарасига қонунда эркин божхона зоналари ва эркин омборлар тегралари (периметрлари) ҳам киритилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегарасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда – БК) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда божхона чегарасидан ҳар қандай тарзда ўтказиш қонунга хилоф ҳисобланади ва маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК) 182-моддасининг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик товарлар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22716, 22719, 22720, 22721-моддалари, 22722- моддасининг биринчи қисми) шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина келиб чиқади.
ЖК 182-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлганда, жиноий жавобгарлик шахс товарлар ва транспорт воситаларини қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, келиб чиқади. Бунда ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» ва «г» бандлари бўйича жиноий жавобгарлик фақат божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина келиб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар, жумладан, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят предмети ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
БК 7-моддаси 1 — 3-бандларига мувофиқ, товар деб тан олинадиган транспорт воситалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ЖК 182-моддаси мазмунига кўра, товарлар ва транспорт воситаларини (бундан буён матнда – товарлар) қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш ёки мазкур ҳудуддан олиб чиқиш тарзидаги ҳаракатни қуйидаги усуллардан бири орқали содир этишда ифодаланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
қалбакилаштирилган божхона қиёслаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, маркалар босиш, қиёслаш белгилари, штамплар ва БК 46-моддасида назарда тутилган бошқа қиёслаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий қиёслаш воситаларидан фойдаланиш.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, товарларни божхона чегарасидан ўтказишнинг ҳар бир тартиби учун қонунчиликда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг алоҳида рўйхати назарда тутилган (БК 43-моддаси). Шундан келиб чиқиб, мазкур рўйхатларда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органларига тақдим этмаган шахснинг ҳаракатлари қонунга хилоф деб қаралиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноятнинг тугалланиш пайти ҳар бир муайян иш бўйича товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш усулидан (божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб) келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар товарларни ўтказиш жараёнида ЖК 182-моддасида назарда тутилган жиноят усули (ҳужжатлардан ёки божхона қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиш, декларация қилмаслик, бошқа номга декларация қилиш, божхона назоратидан яшириш) аниқланмаган бўлса, жиноят божхона органлари томонидан товарларни чиқариш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан, бундай қарор шахс божхона таомилини якунлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қабул қилинмаган ҳолларда эса, товарлар божхона назорати остидан амалда чиқарилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Судларга тушунтирилсинки, агар жиноят божхона чегарасини бузиб ўтиш йўли билан содир этилган бўлса, шахснинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда бузиб ўтиш деганда, жумладан, божхона постига ҳужум қилиш, божхона органларининг қонуний фаолиятига бошқача фаол қаршилик кўрсатиш (масалан, божхона чегараси режими талабларига очиқдан-очиқ бўйсунмаслик, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиш), божхона хизмати техник воситаларига шикаст етказиш ёки уларни ишдан чиқариш ва ҳ. к. йўли билан божхона чегарасини кесиб ўтишда ифодаланган ҳаракатлар тушунилиши лозим.
Агар божхона чегарасини бузиб ўтиш пайтида айбдор томонидан шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган ёки у қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди ва тегишлича ЖК 97 ёки 104-моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда қасддан баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги тан жароҳати, шунингдек мулкий зиён етказилиши ЖК 182-моддаси иккинчи қисми диспозицияси билан қамраб олинади ва тегишлича ЖК 105, 109 ва 173-моддалари билан қўшимча квалификация қилинишини талаб этмайди.
14. Товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказиш уюшган гуруҳ томонидан содир этилган деб топилган ҳолларда, ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди бўйича нафақат товарларни бевосита божхона чегарасидан ўтказган, балки барча уюшган гуруҳ аъзоларининг (масалан, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб кириш мақсадида чет элда товар харид қилган, божхона назорати пунктида уни ўтказишда кўмаклашган ёки божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ҳужжатларни қалбакилаштирган, юкнинг қонунга хилофлигини била туриб, транспорт экспедитори сифатида қатнашган уюшган гуруҳ аъзолари) ҳаракатлари квалификация қилинади.
15. Жиноятни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этган мансабдор шахс (ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди) деб, хизмат бурчига кўра божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарлар устидан божхона назоратини (ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш, оғзаки сўров, божхона кўриги, божхона қиёслаши, товарлар ҳисобини юритиш) амалга оширишга мажбур шахс топилиши лозим. Бундай шахслар жумласига, шунингдек, божхона назоратининг муайян шаклларидан БК 50-моддасига асосан озод этилган ва ўз хизмат лавозимидан товарларни қонунга хилоф равишда божхона чегарасида ўтказиш учун фойдаланган мансабдор шахслар ҳам киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарларни ўз хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказган мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 182-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди бўйича квалификация қилинади ва Жиноят кодексининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ЖК 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни (бундан буён матнда — контрабанда ашёлари) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш бошқа жиноят — контрабанда таркибини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона чегараси орқали ЖК 246-моддасининг биринчи қисмида қайд этилган контрабанда предметларини ўтказишда ифодаланган ҳаракатларни квалификация қилишда контрабанда предметлари миқдори ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Агар шахс ЖК 182-моддаси таъсирига тушувчи товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш билан бир қаторда контрабанда жиноятини содир этса, унинг ҳаракатлари ЖК 182 ва 246-моддаларда назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. ЖПК 211-моддасига мувофиқ ҳукм, жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим (қарор) чиқариш пайтида суд иш бўйича ашёвий далил деб топилган предметлар, шу жумладан транспорт воситалари тўғрисидаги масалани ҳал этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси