12.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1743-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 12.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1743-1
Кучга кириш санаси
19.08.2013
Ҳужжат 19.08.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. 2-банддаги «телекоммуникациялар» деган сўз «алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-банддан «Қуролли кучлар Бирлашган штаби,» ва «, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 12-банддаги «Агентлик» деган сўз «Давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-банддаги «Агентлик» деган сўз «Давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин