Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда параллелчилик ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар етказувчи асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига доир барча текширувларни, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, ўтказиш, қоида тариқасида, бир йўла комплекс текширишлар ўтказилишини назарда тутиб, фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
белгиланган норма ва қоидаларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда риоя этадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, назорат органлари томонидан ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 ноябрдаги 2005 й., ПФ-3694-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 47-48-сон, 352-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текшириш назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан беш йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан амалга оширилади;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПФ-4522-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 163-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақат қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилади. Бунда мазкур субъектларнинг фақат қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ бўлган фаолияти текширилиши мумкин, бу ҳақда текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилиши лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бозорлар, савдо комплексларини, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизмати органлари жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига биноан бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи тўлови топширилиши ва ҳисоби тўлиқ юритилишини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилинишини, ушбу банднинг тўққизинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлардан мустасно тарзда, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 майдаги ПФ-4219-сонли Фармонига асосан олтинчи-еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 150-модда)
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ҳар қандай текширишларини ўтказиш чоғида назорат органларининг мансабдор шахслари текширишларни рўйхатга олиш китобига қонунчиликда белгиланган тартибда ёзиб қўядилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги ПФ-2886-сонли Фармони таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 122-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат- касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган тартибда чек ва талонларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассация қилиш масалалари юзасидан ўтказиладиган текширувлар, ўрнатилган тартибга мувофиқ, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг махсус рухсатномасини талаб этадиган солиқ текшируви ҳисобланмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари зиммасига бюджет ташкилотлари ва бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тегишли равишда молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда текшириш вазифаси юклансин. Зарур ҳолларда ана шу текширишларни амалга ошириш учун солиқ ва бошқа назорат органлари жалб қилиниши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат органлари томонидан ҳар қандай текширишни ўтказиш муддати 30 календарь кунидан ошиб кетиши мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ узайтирилиши мумкин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 июндаги ПФ-2886-сонли Фармони таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 6-сон, 122-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
назорат органлари томонидан кичик бизнес субъектларини текшириш муддати 30 календарь кунидан ошириб юборилиши мумкин эмас;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 133-модда)
аудиторлик текширишларини ўтказиш бўйича сарф-харажатлар ана шу текширишларни тайинлаган ташкилотлар ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини назорат тариқасида текширишни ўтказиш борасида белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик солиқ ва молия органларининг, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органларининг, шунингдек давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган бошқа органларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг янгиланган таркиби ва у ҳақдаги Низом 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1, 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши бир ой муддатда вакил қилинган вазирликлар ва идоралар томонидан ҳудудлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш борасида 1999 йилги мувофиқлаштирувчи режалар ишлаб чиқилишини таъминласин, бунда комплекс текширишларни кенг жорий этиш асосида уларни ўтказиш даврийлиги ва муддатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан ашаддий бўйин товлаш фактларининг ҳар бири бўйича чора кўриш учун йилнинг ҳар чорагида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига ўз таклифларини тақдим қилсин.
(6-бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 105-модда)
7. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар:
икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхатини тасдиқласинлар;
молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган қоидани татбиқ этсинлар. Бир ой муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар учун махсус гувоҳномалар жорий қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар томонидан текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунлар, фармонлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари қандай ижро этилаётганлигини назорат қилишни таъминласин, назорат органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари хусусида Республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг тақдимномаларини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиб, қонунда кўзда тутилган чораларни кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланишини кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва ноҳукумат ташкилотлари билан бирга хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг ҳуқуқий маданиятини юқори кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш сабабларини мунтазам таҳлил этиб, уларни тугатиш чораларини кўрсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио», оммавий ахборот воситалари хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ишларини ўтказиш қоидаларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенг тушунтириб берсинлар, шунингдек назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш фактларини ёритиб борсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.