31.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2463
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 31.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2463
Кучга кириш санаси
03.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2018
Ҳужжат 03.06.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари тегишли фаолият тури бўйича белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қатъий белгиланган солиқни йиллик ҳажмда бир йўла ундирадилар.
4. Жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ходими Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда) белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштиради.
Агар жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи унинг доимий яшаш жойидан фарқ қилса, у ҳолда ушбу жисмоний шахсни аниқлаган давлат солиқ хизмати органи икки иш куни давомида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаш учун жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига юборади.
6. Жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани тақдим этган ёки бошқа давлат солиқ хизмати органидан Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида жорий йилнинг 1 январи ҳолатидаги энг кам иш ҳақи миқдори ва жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолати аниқланган санага қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ушбу солиқ тўловчининг шахсий карточкасида акс эттиради. Агар қатъий белгиланган солиқнинг доимий яшаш жойи бўйича ставкаси тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш жойидаги ставкасидан фарқ қилса, у ҳолда юқорида кўрсатилган ставкалар ичидан энг юқориси қўлланилади. Бунда қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаб чиқаришда имтиёзлар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхат рақами ___________-сон Тақдим этиш санаси ___________
________________________________________________________________________

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ),

_______________________________________________________________да яшовчи

кўча номи ва уй (хонадон) рақами

__________________________________________________________га тақдим этилди.

(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Паспорт маълумотлари: серияси

рақами

берилган

__________________

туман ИИБ
Телефон: коди

рақами

Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги
ТАЛАБНОМА

__________________________ санасида ўтказилган солиқ текшируви вақтида

(кк.оо.йййй*)

Сиз томонидан ___________________________________________ фаолият тури билан

(фаолият тури номи)

__________________________________________________ ҳудудида якка тартибдаги

(вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади)

тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганингиз аниқланган.
___________________________________________________________ Сиздан давлат

(жисмоний шахс аниқланган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи)

рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолатини аниқлаган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини Сизнинг доимий яшаш жойингиздаги давлат солиқ хизмати органининг тегишли рақамига тўлашингизни сўрайди.

Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси
ҲИСОБ-КИТОБИ

Фаолият туриФаолиятни амалга ошириш жойи бўйича солиқ ставкасиДоимий яшаш жойи бўйича солиқ ставкасиЖорий йилнинг
1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (сўмда)
Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси (сўмда)

Агар қатъий белгиланган солиқнинг доимий яшаш жойи бўйича ставкаси фаолиятни амалга ошириш жойидаги ставкасидан фарқ қилса, у ҳолда юқорида кўрсатилган ставкалар ичидан энг юқориси қўлланилади.

Давлат солиқ хизмати
органи раҳбари:

_____________
(имзо)

_____________________(Ф.И.О.)

М.Ў.
* Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатини аниқлаган сана

-------------------------------------------------------қирқиш чизиғи-------------------------------------------

Талабноманинг рўйхат рақами ______________________
Жисмоний шахснинг Ф.И.О. _____________________________

Мен ____ сўм миқдорида ҳисобланган Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани олганлигимни тасдиқлайман.

Олган сана

Имзо

___________

(кун/ой/йил)

Талабнома алоқа бўлими томонидан жўнатиш учун қабул қилинди (почта орқали жўнатишда расмийлаштирилади).

Алоқа бўлими белгиси

(кун/ой/йил)

Орқа томони

Эслатма:

1. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганда Сизга қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.

2. Агар Сиз давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган фаолият туридан фарқли равишда бошқа фаолият тури бўйича давлат рўйхатидан ўтсангиз, у ҳолда амалга ошираётган фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ бўйича мажбуриятларини бажариш билан бирга, Сизга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилади.

3. Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ мажбуриятларини узиш ҳар ой тенг улушларда ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай амалга оширилади. Агар тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган солиқ йиллик суммасининг тўланмаган қисми келгуси йилга ўтадиган бўлса, у ҳолда ушбу тўланмаган сумма энг кам иш ҳақининг келгуси йилдаги 1 январь ҳолатидаги миқдоридан келиб чиқиб қайта ҳисобланиши лозим.

4. Ўн икки ой тугагунга қадар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатганда ёки тугатганда қатъий белгиланган солиқнинг тўланмаган суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ундирилади.

Кейинги таҳрирга қаранг.
_________________________________га

(Давлат солиқ хизмати органининг номи)

Чиқиш рақами

___________________

Санаси

___________________

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан
амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги
МАЪЛУМОТЛАР

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Паспорт

серияси:

рақами:

Доимий яшаш жойи:

Давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилган фаолият тури

Фаолият амалга оширилган жой

вилоят

туман (шаҳар)

бозор ёки савдо комплекси номи (лозим ҳолларда тўлдирилади)

манзили

Текширишни амалга оширган давлат солиқ хизмати органи ходимлари Ф.И.О.

Текшириш амалга оширилган сана

Текшириш далолатномасининг ДСИ 2-шакл китобида рўйхатга олинган санаси

рақами:

Илова: жисмоний шахснинг паспорти, Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани олганлиги тўғрисидаги маълумот ва баённома нусхалари_________ варақда.

Давлат солиқ хизмати органи раҳбари

__________

_______________

(имзо)

(Ф.И.О)

М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.