04.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2449
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 04.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2449
Кучга кириш санаси
08.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 04.03.2019
Ҳужжат 08.04.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ва 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ–1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 131-модда) ва 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) қарорларига мувофиқ, ягона солиқ тўлови (бундан буён матнда ЯСТ деб юритилади)нинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ЯСТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
5. Ҳисобланган ЯСТ суммасини ЯСТнинг энг кам миқдори билан солиштириш учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси бутун чакана савдо корхонаси бўйича мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китоби (бундан буён матнда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) асосида қуйидаги формула орқали аниқланади:
Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, унда ЯСТ қўшимча ҳисобланмайди ва ЯСТ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда тўланиши лозим, яъни ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисобланган сумма тўланади.
Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотларини реализация қилувчи чакана савдо корхонаси 2013 йилнинг биринчи чораги учун ЯСТни 4% ставка бўйича ҳисоблаётган бўлсин. Мазкур корхона солиқ имтиёзларига эга эмас. Ушбу ҳолатда ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ва ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммаси бир-бирига тенг бўлади. Агар мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан, яъни 2013 йилнинг биринчи чораги учун энг кам иш ҳақининг (бундан буён матнда ЭКИҲ деб юритилади) 30 бараваридан (Тошкент шаҳрида ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ойига ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида белгиланган) кам бўлса, у ҳолда ЯСТ ҳисобот чораги учун ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида тўланади. Агар ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорига (ЭКИҲнинг 30 бараварига) тенг ёки ундан ортиқ бўлса, у ҳолда ЯСТ ўрнатилган 4% ставка бўйича тўланади.
Чакана савдо корхоналари солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ ҳисоботлари тақдим этиладиган муддатларда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Турғун савдо шохобчалари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. Ушбу маълумот бир марта тақдим этилади, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Кўрсаткичлар

Сатр кодиЖамиЖумладан, ЯСТ тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича

1* асосий фаолият тури

2

3

4

5

12345678
Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум
(ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри
— олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг
040-сатри)
010
ЯСТнинг белгиланган ставкаси020
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси
(010-сатр х 020-сатр / 100)
030
Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси
(энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)
040хххх
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори050ххххх
Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси
(050-сатр – 030-сатр)
060**ххххх
Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган
суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)
070ххххх
Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси
(060-сатр + 070-сатр)
080ххххх
* Агар чакана савдо корхоналари ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, унда Маълумотнома-ҳисоб-китобига асосий рақам белгилари устига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгиланадиган қўшимча устунлар (11, 12, 13 ва ҳ. к.) киритилади.
** Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «050»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «060»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.
Изоҳ: ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган қатъий белгиланган солиқ ставкасидан ва йил бошига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Агар чакана савдо корхоналари бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, ҳисобот даври учун ЯСТнинг энг кам миқдори, ҳисобот даври учун турғун савдо шохобчасининг жойлашган ери бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган қатъий белгиланган солиқ ставкаларини қўшиш орқали бутун корхона бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Раҳбар ______________________________________
(имзо)

Бош бухгалтер ____________________________
(имзо)

М.Ў.