Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
товарларни декларациялаш механизмини жорий этиш уларнинг амалда божхона ҳудудига олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки декларация тақдим этиш йўли билан амалга оширилади;
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда 2013 йил 1 январдан бошлаб экспорт операцияларини божхонада «он-лайн» режимида расмийлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларацияси тақдим этиш тартибини;
импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларацияси тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилларда халқаро юк ташишларни бажариш учун зарур бўлган асосий ҳужжатлар рўйхати 3-бандининг «г» кичик банди чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида — ҳужжатлар топширилган кундан ташқари икки иш кунида амалга оширилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
«хўжалик юритувчи субъектларнинг импорт операцияларини Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат ва мониторинг қилиш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими маълумотлари асосида амалга оширилади.»;
19-банддаги «импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари чиқариб ташлансин;
«22. Импорт қилувчи корхонанинг хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига тўлов амалга оширилган битта хорижий шерик билан импорт қилувчи корхона томонидан тузилган иккита ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.»;
— фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати ўтган кредиторлик қарзлари корхона даромадларига кўчирилганда;
— контрактлар бўйича йиғмажилдлар бошқа ваколатли банкларга ўтказилганда — йиғмажилдларни қабул қилиш-ўтказиш далолатномаси асосида;
2) контракт банкда ҳисобга қўйилган санадан бошлаб бир йил ўтгач, агар ушбу муддатда тўлов амалга оширилмаган ва товар (иш, хизмат) импорт қилинмаган бўлса;
г) Импорт контрактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемасида (Импорт операциялари бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги Низомга илова):
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасида ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошидаги «шунингдек корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибида:
«20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан расмийлаштирилган экспорт контрактлари бўйича товарни олиб чиқишда юклаб жўнатиш жойидаги божхона бўлинмаларига божхона юк декларацияси тақдим этилади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
илованинг номидаги ва 1-банддаги «Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
13-банддаги «ва Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг валюта назорати бўлими» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банднинг иккинчи хатбошидаги «божхона органлари томонидан тасдиқланган» сўзлари чиқариб ташлансин;
«16. Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари ваколатли банк томонидан ТСОга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан таққослаши керак ва тафовутлар бўлмаган тақдирда божхона юк декларациясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиради»;
Схемадаги «Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда ахборотни ТСОга киритиш» блоклари «Ваколатли банк. Ҳисобга қўйиш ва 8 иш соати мобайнида ахборотни ТСОга киритиш» блоклари билан алмаштирилсин;
Схемадаги «Ҳудудий божхона бошқармаси. Ҳисобга қўйиш ва 2 иш куни мобайнида ахборотни ТСОга киритиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди тўртинчи хатбошидаги «чет элда корхона таъсис этган ташкилотнинг ёки ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган бошқа ташкилотларнинг тегишли маълумотномасини экспортчи томонидан тақдим этган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг биржа савдоларида тузиладиган экспорт-импорт контрактларини тузиш ва расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 29 майдаги 96-сон қарорига илова 2-бандининг ўттиз иккинчи — ўттиз саккизинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 36-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Четдан келтирилаётган технологик ускуналарни ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентларни, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнда фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда):
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) 1-иловасига киритилаётган ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвесторлар ва инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 25–банди ва Низомга 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 11-бандида: