«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш ҳамда таълим тизимида ислоҳотлар доирасида белгиланган вазифаларни изчил ва сифатли амалга ошириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.
2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиш ҳуқуқини инобатга олган ҳолда ҳал этилади.
3. Ўқувчиларнинг ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек илгари ўқишдан четлаштирилган ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш, қоидага кўра, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.
4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.
5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифлагичига мувофиқ (кейинги ўринларда — Таснифлагич деб юритилади) бир тайёрлов йўналиши доирасида ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида кўчириш ушбу ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
6. Бир минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида ўқувчилар ўқишини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфидаги бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасидан Таснифлагичнинг бир билим соҳаси ичидаги бошқа таълим муассасасига кўчириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тегишли ҳудудий бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.
7. Қуйидаги ҳолларда ўқувчилар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази рухсати билан амалга оширилади:
а) бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида таҳсил олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўқишини республика ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;
б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ота-оналари билан биргаликда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетиши муносабати билан ўқишдан четлаштириш;
в) ўқувчиларни бир минтақадаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан бошқа минтақаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш;
г) бир ҳудуд доирасида ўқувчиларни бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига кўчириш;
8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бошқа вазирликлар (идоралар)нинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига кўчириш ва қайта тиклаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан кўрсатиб ўтилган вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда амалга оширилади.
9. Ўқувчиларни кўчириш ва қайта тиклаш тўғрисидаги барча аризалар бевосита ўқувчилар ўқиётган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида қабул қилинади.
Кўриб чиқиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори ваколатига кирадиган аризалар 20 августга қадар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар 1 августга қадар қабул қилинади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан ҳудудий вилоят бошқармаларига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ваколати доирасида кўриб чиқиладиган аризалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий вилоят бошқармалари томонидан расмий хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юборилади.
10. Ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан ўқув режалари ва дастурларга фанлар бўйича фарқларни ёки қарзларни топшириш тартиби ва муддатлари (икки ойдан ортиқ бўлмаган), шунингдек ўқувчиларни ўқитиш курси белгиланади.
11. Ўқувчилар ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчиришда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ўқувчининг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) аризаси;
б) таълим муассасасининг номи, мутахассислик, курс, гуруҳ кўрсатилган ҳолда таълим муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланган рейтинг дафтарча нусхаси;
в) ўқувчи паспорти нусхаси, вояга етмагани сабабли паспорти бўлмаганда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўқишни кўчириш тўғрисидаги ариза таълим муассасаси директори, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида кўриб чиқилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ёзма жавоби тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига юборилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси олинган жавоб асосида ариза берувчининг ва тегишли таълим муассасаларининг манзилига хат юборади.
Таснифлагичга мувофиқ ўқувчининг билимларнинг бир соҳаси ичида, бир минтақа доирасида жойлашган таълим муассасасига ўқишни кўчириш тўғрисидаги аризаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси томонидан кўриб чиқилади, натижалар ҳақида ариза берувчига ва таълим муассасаларига ёзма хабар берилади.
Ўқувчининг ўқишини кўчириш тўғрисида ижобий қарор чиқарилганда ўқувчини қабул қилувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси 3 кун муддатда ўқувчи таҳсил олган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўқувчининг ҳужжатларини жўнатиш тўғрисида сўровнома юборади.
Ўқувчи бунгача ўқиган таълим муассасаси ушбу сўровнома асосида 3 кун муддатда ўқувчининг ҳужжатларини янги ўқиш жойига юборади.
Ўқувчининг ҳужжатлар йиғмажилди ўқувчининг ўзига – ариза берувчига ёки унинг ота-оналарига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) берилишига йўл қўйилмайди.
Ўқувчини қабул қилувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 10 кун муддатда ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш учун ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бири (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) четлаштириш сабабларини кўрсатган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ариза бериши керак.
14. Ўқувчининг, ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) ўқувчини ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги аризаси ариза берилган кундан бошлаб 15 кун муддатда кўриб чиқилади.
15. Ўқувчини бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўқишга қайта тиклашда у олдин ўқиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг розилиги талаб этилмайди.
16. Ўқувчи олдин ўқиган тайёрлов йўналиши тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош тайёрлов йўналишига ўқишни тиклаш мумкин.
17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний давлат аттестациясида иштирок этмаган ёки ундан ўтмаган 3-босқич ўқувчилари Педагогик кенгаш қарори асосида якуний давлат аттестация комиссияси фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида якуний давлат аттестациясини қайта топшириш ҳуқуқига эга.
3 йил мобайнида якуний давлат аттестациясини топширмаган ўқувчилар ушбу Низомга мувофиқ 3-босқичда қайта ўқиш учун ариза бериши мумкин.
18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини бир йил такроран ўқиш учун курсда қолдириш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Бадиий академия билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
20. Ўқиши кўчирилган ёки ўқишга тикланган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдига ариза, буйруқ ва белгиланган намунадаги рейтинг дафтарча нусхалари тикиб қўйилади.
21. Ўқувчиларнинг ўқишини кўчиришда, уларни ўқишга тиклаш ва ўқишдан четлаштиришда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун жавобгарлик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорига юкланади.
22. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, уларни ўқишга тиклаш ва ўқишдан четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган барча ҳужжатлар мансублиги бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли ҳудудий бошқармаларида, ўз тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларда белгиланган тартибда сақланиши керак.
23. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, уларни ўқишга қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тўғрисидаги қарордан норози бўлганлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёки суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий академик лицей тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини ўқишдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш масалалари бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси ўқувчиларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
4. Ўқишдан четлаштирилганларни тиклаш, шунингдек ўқувчиларни бир ҳарбий академик лицейдан бошқа ҳарбий академик лицейга ўтказиш тақиқланади.
5. Ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш бепул амалга оширилади.
6. Ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлатиш ва бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
в) академик ўзлаштирмаслик, бир семестр мобайнида икки ҳафта давомида (76 соат) узрли сабабларсиз машғулотларда қатнашмаслик;
7. Педагогик кенгашнинг ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳамда ҳарбий академик лицей директорининг ёзма мурожаати асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига расмий хат билан мурожаат қилади.
а) ўқувчилар ва улар ота-оналарининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори номига бошқа таълим муассасасига ўтказиш (ушбу Низомнинг 6-банди «д» ва «е» кичик бандлари бундан мустасно) тўғрисидаги аризаси;
г) белгиланган намунадаги яшаш жойидан берилган маълумотнома (вояга етмаганлар учун – доимий яшаш жойи кўрсатилган ҳолда уларнинг ота-оналарининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг паспортлари нусхаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳарбий академик лицей ўқувчиларини ўқишдан четлатиш ва бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўтказиш тўғрисидаги хат Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилади ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
10. Ҳарбий академик лицей директори Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруғи асосида уч кун мобайнида ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўқувчи ўтказилаётган таълим муассасасига юборади.
11. Қабул қилувчи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори 10 кун мобайнида ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида белгиланган тартибда буйруқ чиқаради.
12. Ўқувчиларни ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори белгиланган тартибда академик қарздорликни ёки ўқув режалари ва дастурларидаги фарқни, уларни топшириш муддатларини (икки ойдан ортиқ эмас) ва тартибини, ўқиш босқичини белгилайди.
13. Ўқувчиларни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, ариза ва рейтинг дафтарча ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.
Шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ўқувчиларнинг қўлига ёки уларнинг ота-оналарига (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) бериш тақиқланади.
14. Ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлаштириш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва ишончлилиги учун жавобгарлик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари директорларига юкланади.
15. Зарур ҳолларда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳарбий академик лицейга тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини тасдиқлашни илтимос қилиб расмий хат билан мурожаат қилиши мумкин.
16. Ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлатиш ва бошқа таълим муассасасига ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказида сақланади.
17. Ўқувчиларни ҳарбий академик лицейдан четлатиш ва бошқа таълим муассасасига ўтказишдан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёки суд органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.