Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги «д¹» кичик банд қўшилсин:
«д¹) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьялари томонидан белгиланган тартибда уй-жойни ижарага олишга (ижарада туришга), уй-жой сотиб олишга дастлабки бадални тўлашга».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади) ҳамда прокуратура органлари ходимларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банклари томонидан судьяларга, прокуратура органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредити (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамда тижорат банкларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ипотека кредитлари якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида тижорат банклари томонидан берилади.
халқаро ва хорижий молиявий институтларнинг ипотека кредити учун берилган кредит линиялари, шу жумладан имтиёзли кредит линиялари, грантлари ва инвестициялари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ипотека кредити ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда судьянинг, прокуратура органлари ходимининг мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани ипотекага олиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муомаладан олиб қўйилган ва бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека предмети бўлиши мумкин эмас.
6. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори ипотека кредити олиш учун буюртманома берилган кунда республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тижорат банки томонидан бериладиган ипотека кредити миқдори сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 75 фоизидан ошиши мумкин эмас.
10. Судья, прокуратура органлари ходими тижорат банкидан ипотека кредити олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.
Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, прокуратура органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ҳисоб рақами деб аталади) бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал (кейинги ўринларда дастлабки бадал деб аталади) судьянинг ҳисоб рақамига Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун судья иш жойида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (умумий юрисдикция судлари судьялари) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси (кейинги ўринларда суд раиси деб аталади) номига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судья Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
судьянинг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин суд раиси уларни ўрганиш (текшириш) натижаларига кўра Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш кун муддатда Жамғармага (аризани ва барча зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) илтимоснома билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Суд раисининг илтимосномаси ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига дастлабки бадал учун қарз бериш мумкинлиги тўғрисида хулоса киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши суд раисининг илтимосномасини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан хулоса бериш ва Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан қарор қабул қилиш муддати суд раиси томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинган илтимоснома тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси бу тўғрида зудлик билан суд раисини ёзма равишда хабардор қилади ва судья билан қарз шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.
17. Жамғарма қарз шартномаси тузилган кундан бошлаб ўн кун муддатда маблағларни судьянинг ҳисоб рақамига ўтказади.
Кредит шартномасига мувофиқ тўланган дастлабки бадал якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизидан ортиқ бўлган тақдирда судья ортиқча суммани кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб икки кун мобайнида Жамғармага қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси бу тўғрида зудлик билан суд раисини ёзма равишда хабардор қилади. Хабарномада маблағ беришни рад этиш сабаблари кўрсатилиши керак.
Суд раиси Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясидан хабарнома олинган кундан бошлаб бир кун муддатда судьяга Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорини етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйда квартира сотиб олиш учун судья, прокуратура органлари ходими тижорат банкига ипотека кредити олиш учун сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ва улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ва уларнинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
банкнинг пул маблағлари судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ҳисоб рақамига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
судьянинг, прокуратура органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;
судьяни тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги тегишли қарорнинг, прокуратура органлари ходимини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Судья, прокуратура органлари ходими ипотека кредити олиш учун банкка мурожаат қилгандан кейин тижорат банки уларни ипотека кредити олиш жараёнидаги тахминий харажатлар турлари билан таништиради. Судья, прокуратура органлари ходими ипотека кредити олишда қуйидаги харажатларни амалга оширишлари керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Ипотека кредити олиш учун ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин тижорат банки ходими томонидан улар бир ҳафта муддатда ўрганилади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги текширилади.
23. Гаровга қўйилган мулкни баҳолаш судья, прокуратура органлари ходими (ипотекага қўювчи) ва тижорат банки (ипотекага олувчи) ўртасидаги битимга кўра бозор қиймати бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ушбу Низомнинг 22-бандига мувофиқ ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра тижорат банкининг ипотека кредити олиш юзасидан аризанинг кўриб чиқилиши учун масъул бўлган ходими томонидан тижорат банкининг кредит комиссиясига (кредит қўмитасига) кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган хулоса киритилади.
25. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) ипотека кредити олиш юзасидан аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва ушбу ариза бўйича банкнинг масъул ходими хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки ипотека кредити олиш юзасидан аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ипотека кредити олиш юзасидан аризани кўриб чиқиш муддати ариза ва ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
26. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин:
тижорат банки кредит шартномаси тузиш учун бу ҳақда судьяни, прокуратура органлари ходимини уч кун муддатда ёзма равишда хабардор қилади. Шунингдек сотувчининг номига йўқлаб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиш учун улар томонидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотувчининг (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) банкка келишини таъминлашнинг зарурлиги ҳам ёзма шаклда кўрсатилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ипотекага қўювчи банк фойдасига ўз ҳисобидан якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг тўлиқ қийматини йўқолиш ва шикастланиш хавфларидан суғурта қилиши, агар мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган олинган кредит суммаси ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар миқдоридан ортиқ бўлса, у ҳолда банк олдидаги ушбу мажбурияти суммасидан паст бўлмаган суммага суғурта қилиши шарт;
тижорат банки судья, прокуратура органлари ходими билан «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган ипотека тўғрисида шартнома, шунингдек кредит шартномаси тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Кредит комиссияси (кредит қўмитаси) томонидан ипотека кредити беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тижорат банки қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда судьяга прокуратура органлари ходимига хулосани ёзма равишда, ипотека кредити беришнинг рад этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун тижорат банки томонидан ипотека кредити бериш судья, прокуратура органлари ходими номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисоб рақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани олди-сотди шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси илова қилинган ҳолда судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ёзма топшириқномаси асосида, сотувчининг (мулкдорнинг) омонат ҳисоб рақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Судья, прокуратура органлари ходими томонидан ипотека кредитини қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;
судьянинг, прокуратура органлари ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.
Судья, прокуратура органлари ходими асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин, кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати бошлангунгача, кредитни муддатидан олдин қайтарганлиги учун воситачилик тўлови тўламасдан қайтариш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Тижорат банклари судьялар, прокуратура органлари ходимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича ўз мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан доимий мониторингни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мониторинг жойига борган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Тижорат банки томонидан мониторингни амалга ошириш тартиби кредит шартномасида белгиланган бўлиши керак.
31. Асосий қарз ва унинг бўйича ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтарилмаган тақдирда тижорат банки ходими судья билан шахсан учрашиб мажбуриятларнинг бажарилмаётгани сабабларини аниқлайди ва муддатида қайтарилмаган ипотека кредитининг қайтарилишини таъминлаш чораларини кўришни талаб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Судья, прокуратура органлари ходими томонидан ипотека кредити ва ҳисобланган фоизлар бўйича тўловлар тўланмаганда ёки ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тижорат банки ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаровга қўйилган мулкка қаратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига) кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади) ҳамда прокуратура органлари ходимларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) доимий яшаш жойидан ташқари минтақада лавозимга тайинланган (сайланган) ҳамда уй-жойлар билан таъминланмаган судьяларга, прокуратура органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари ва туманлар марказларида — энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, прокуратура органлари ходимининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьянинг, прокуратура органлари ходимини тайинлаш (сайлаш) жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Судьяга, прокуратура органлари ходимига пул компенсацияси тўлаш уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб тайинланган (сайланган) жойига келгандан кейин, нотариус томонидан тасдиқланган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Судьяга, прокуратура органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари бухгалтериясига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган (сайланган) жойида уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тайинланган (сайланган) жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган судьяларга, прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Судья, прокуратура органлари ходими пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун амалдаги харажатлар суммасини, коммунал хизматлар қийматисиз, кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
судьяни тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, прокуратура органлари ходимини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли орган тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Тегишли органлар шахслар ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судьяга бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ судья ушбу уй-жойда яшаши шарти билан, судья этиб тайинланган (сайланган) муддатдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Прокуратура органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ прокуратура органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Пул компенсацияси суд, прокуратура органи жойлашган жой бўйича тегишли органнинг бухгалтерияси томонидан, ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ чиқарилган буйруқ асосида, иш ҳақи тўлаш билан биргаликда ўтган ой учун тўлов ведомости бўйича тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пул компенсациясини олиш учун ҳужжатлар тегишли органларда қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тамом бўлгунгача сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, судьянинг, прокуратура органлари ходимининг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Судья, прокуратура органлари ходими томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади.
Ушбу Низомга мувофиқ прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пул компенсацияси тўлашга пул маблағлари сарфи тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Пул компенсацияси тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш тегишли органлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 2-сон, 21-модда)