06.09.2012 йилдаги 260-сон
Ҳужжат 06.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи контракт тузишни рад этган ёки бошқача тарзда бош тортган тақдирда буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф этган етказиб берувчи, ушбу етказиб берувчи уни савдолар ғолиби деб эътироф этишга ва контракт тузишга рози бўлган тақдирда, савдолар ғолиби деб эътироф этилади. Савдоларнинг иккинчи ғолиби билан контракт Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия протоколи асосида тузилади, у савдолар ғолиби аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай буюртмачига ва етказиб берувчига юборилади. Иккинчи етказиб берувчи билан намунавий контракт савдоларда иккинчи етказиб берувчи таклиф қилган нархни ҳисобга олган ҳолда биржа томонидан шакллантирилади ҳамда биржа (буюртмачи рўйхатдан ўтказилган жойдаги биржанинг минтақавий бўлинмаси) ва буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф қилган етказиб берувчи ёки унинг агенти томонидан имзоланади, буюртмачи учун навбатдаги энг яхши нархни таклиф қилган етказиб берувчини савдолар ғолиби деб эътироф этиш тўғрисида Давлат харидлари масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб беш иш кунидан кечикмай имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. 5-банднинг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. 9-банд ва қарорга 1-илова чиқариб ташлансин.