Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Ҳужжат 31.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 163-модда) ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 201-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 41-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 179-модда) мувофиқ буюраман:
1. 4-банд тўртинчи хатбошисининг охирги жумласи қуйидаги мазмундаги жумлалар билан алмаштирилсин:
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 53-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
5. 57 ва 58-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
58. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда) билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим».
«581. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
802. Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади. Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади. Бунда, мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
9. 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10. 92-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «кўчмас мулкни» деган сўзлар «кўчмас мулк» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси