1-ИЛОВА
НАМУНА | ||||
(ишлаб чиқувчи раҳбарининг лавозими)
__________________ (ишлаб чиқувчи 20__ йил «____» ____________ | ||||
«________________________________________»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш | ||||
Т/р | Чора-тадбирлар | Ижро муддати | Масъул ижрочилар | |
1. | Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳига киритиш учун номзодлар тақдим этиш тўғрисида хат юбориш (зарурат бўлганда). | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти | |
2. | Ишчи гуруҳини тузиш бўйича ишлаб чиқувчи биринчи раҳбарининг буйруғини қабул қилиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси). | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбари | |
3. | Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хат юбориш (зарурат бўлганда). Ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишини ўтказиш (ишни ташкиллаштириш ва режалаштириш, вазифаларни тақсимлаш ва бошқ.) | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти | |
4. | Қонун ҳужжатларининг ҳолатини, қонун лойиҳасини тартибга солиш предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганиш. Ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш. Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларини, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
5. | Тайёрланган маълумотлар асосида қонун лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан маъқуллаш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 15 — 17-бандлари). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
6. | а) қонун лойиҳаси; б) қонун лойиҳасига бошқа зарур маълумотлар: тушунтириш хати; халқаро ҳужжатларнинг тегишли қоидалари ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда қиёсий жадвал; таққослаш жадвали — қонун ҳужжатларига ёки уларнинг қисмларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилган қонун лойиҳаси учун; моддий харажатлар талаб қилинадиган қонунлар лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220–III/КҚ-41–III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиёти, мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 8-банди). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
7. | Қонун лойиҳасини иқтисодий, молиявий, илмий ва бошқа турдаги экспертизалардан ўтказиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси). Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. Ишлаб чиқувчининг юридик хизмати | |
8. | Қонун лойиҳасини ва у бўйича маълумотларни манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга дастлабки келишиш учун юбориш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
9. | Қонун лойиҳасини жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамасидан (семинарлар, давра суҳбатлари) ўтказиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
10. | Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни: ишлаб чиқувчининг расмий веб-сайтига жойлаштириш. Бунда қонун лойиҳасининг матни ва у бўйича маълумотлар билан танишиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, тескари алоқа механизмларни ўрнатиш; агар ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган бўлса — Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштириш. | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
11. | Қонун лойиҳасини якуний келишиш (виза қўйиш) учун юборишдан олдин манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти масъул ходими иштирокида моддама-модда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев томонидан 2015 йил 14 декабрда тасдиқланган (2015 йил 17 декабрь, чиқиш рақами ЭДО-01-12-19-20-сон) Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг қонун ижодкорлиги ва қонунлар ижросини ташкил этишдаги фаолияти бўйича кенгайтирилган селектор йиғилишининг 114-сон баёни). | 20__ йил ___ _______ | Ишчи гуруҳи, манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари | |
12. | Қонун лойиҳасини ва у бўйича маълумотларни манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга келишиш (виза қўйиш) учун юбориш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 88–102-бандлари. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизасини бошқа турдаги экспертизалар ўтказилганидан кейин амалга оширади). | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти | |
13. | Зарурат бўлганда, қонун лойиҳасини такомиллаштириш, вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг қонун лойиҳаси юзасидан эътирозлари бўйича келишмовчиликлар жадвалини тайёрлаш (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 99 ва 100-бандлари). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
14. | Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юбориш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси). | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбарияти | |
15. | Зарурат бўлганда, қонун лойиҳасини такомиллаштириш, қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг эътирозлари юзасидан келишмовчиликлар жадвалини тайёрлаш (қайта ишлаш) (мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 99 ва 100-бандлари). | 20__ йил ___ _______ | Ф.И.О. | |
16. | Қонун лойиҳаси ва у бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг III-бўлими). | 20__ йил ___ _______ | Ишлаб чиқувчининг раҳбари |
1а-ИЛОВА
2-ИЛОВА
НАМУНА | ||
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига | ||
Амалдаги таҳрир | Таклиф этилаётган таҳрир | Асослантириш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарори | ||
3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича — тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига;ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига: Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш; Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш; Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш; Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш; аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин. | Ўз кучини йўқотмоқда | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ-834-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низом | ||
4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: а) тузилган вақти ва жойи; б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно; г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса; д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни; е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати; з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);
| 4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак: а) тузилган вақти ва жойи; б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно; г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса; д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни; е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати; з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар). Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади; и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса. Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади. | Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда протоколни тўғри тузиш мақсадида киритилмоқда. Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни амалга оширувчи ваколатли идоралар мансабдор шахсларининг мулкни олиб қўйиш протоколини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва тўлиқ тузишининг жавобгарлигини ошириш мақсадида киритилмоқда. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш протоколларида барча керакли маълумотлар, шу жумладан олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда. |
6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
| 6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади. | «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса сотиш тақиқланади. Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларига мос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим. Бунда олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат қонунчиликда белгиланади. |
24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади. | 24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади. | Ўзгартиришлар кўрсатиб ўтилган предметларни кейинчалик диний ташкилотларга бериши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага йўналтириш мақсадида киритилмоқда. |
60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади. | 60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
| Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда назарда тутилган. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисида низом | ||
7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади. Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 300 нафардан.
| 7. Спорт захирасини тайёрлаш олиб борилаётган спорт турлари ҳамда олимпия захиралари коллежи ўқувчилари контингенти олимпия захиралари коллежи тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади. Олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 600 нафар ўқувчидан иборат Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 330 нафардан. | Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти аниқ бир сон этиб шакллантирилишини аниқлаштириш мақсадида қўшимча киритилмоқда. |
|
|
|
3-ИЛОВА
НАМУНА | ||||
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича | ||||
Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатлари | Амалдаги таҳрир | Таклиф этилаётган таҳрир | Асослантириш | |
Германия Федератив Республикасининг Федерал вазирликларнинг Регламенти
.... |
|
|
Шу боис, лойиҳаларнинг Федерал Ҳукуматга юборилишидан олдин Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юборишга оид Германия қонунчилиги тажрибасини мазкур Қонуннинг 22-моддасига киритиш мақбул ҳисобланади. | |
«Хитой Халқ Республикасининг қонунчилиги тўғрисида»ги Хитой Халқ Республикасининг Қонуни
|
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар муҳокамаси тегишли тармоқлар мутахассислари иштирокида ўтказилади. ….. |
Шу боис, қонун лойиҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасидан ўтказишни очиб бериш тўғрисидаги Хитой Халқ Республикасининг мазкур тажрибасини ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Бунда муҳокама шаклини унинг тури кўп бўлганлиги сабабли қонун лойиҳасида кўрсатмаслик мақсадга мувофиқ. | |
* Ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни (уларнинг қисмларини) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда. | ||||
|
|
|
4-ИЛОВА
НАМУНА | |||
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича | |||
Халқаро ҳужжатлар ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатлари | Таклиф этилаётган таҳрир | Асослантириш | |
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Корея Республикасининг Қонуни
|
....... электрон ҳукумат соҳасидаги давлат дастурларига ва бошқа дастурларга узвий боғлиқ ҳолда ахборот тизимларини, ахборот ресурслари ва тармоқларини ривожлантиришнинг идоравий режаларини (дастурларини) ишлаб чиқади; ...... | Давлат органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёни мунтазам ҳисобланади ва уларни сифати ва умуман самарадорлигини такомиллаштириш мақсадида доимий мониторингни олиб боришни талаб қилади. Давлат органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тенденциясини доимий равишда ҳисобга олиши, чуқур таҳлил ўтказиши, шунингдек ўз фаолияти соҳасидаги электрон ҳукуматни такомиллаштириши зарур. Давлат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар соҳасидаги электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича идоравий режаларни қабул қилиш шундай чора-тадбирлардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Корея тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ. | |
«Давлат хизматлари ва муниципал хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида»ги Россия Федерациясининг Қонуни
...... 5) агар федерал қонунларда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, тақдим этилган давлат ёки муниципал хизматнинг натижасини ариза берувчи томонидан олиш. ..... |
Интерактив давлат хизматлари: ..... шахсга доир маълумотларга ишлов беришни назарда тутувчи хизматлардан ариза берувчиларнинг хавфсиз фойдаланишини таъминлаши; ..... сўров юбориш ва электрон давлат хизматининг натижасини олиш имкониятини таъминлаши; ..... | Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонунига асосан ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш электрон ҳукуматнинг принципларидан бири ҳисобланади. Мазкур масалани ахборот хавфсизлигини таъминлаш принципи орқали кўриб чиқишда, интерактив давлат хизматлари ариза берувчиларни хизматлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлашларини таъкидлаш жоиз. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгалар. Мурожаатга жавоб давлат органининг раҳбари ёки ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига кўра ахборотдан фойдаланувчи давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунга асосан, мазкур масала юзасидан Россия Федерациясининг тажрибасига таяниш ва уни қонун лойиҳасида акс эттириш мақсадга мувофиқ. | |
* Бутун (янги) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда. | |||
|
|
|
5-ИЛОВА
НАМУНА | ||
Вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича | ||
Таклиф этилаётган таҳрир | Манфаатдор органларнинг таклиф ва эътирозлари | Кўриб чиқиш натижалари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида намунавий низом | ||
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси | ||
33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин. | «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг | Қабул қилинди. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди: |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги | ||
33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин. | Намунавий низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши таклиф қилинади: «33. Ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига кўмаклашувчи ҳолатлар, сабаблар ва шароитлар, шунингдек эксперт хулосасида ўз аксини топмаган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техникавий тавсиялар экспертнинг алоҳида маълумотномаси экспертнинг хулосасига илова қилиниши мумкин». | Қабул қилинмади. «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг Шу билан биргаликда қайд қилиб ўтиш лозимки, экспертнинг алоҳида маълумотномаси процессуал ҳужжат ҳисобланмайди, бу эса ўз навбатида иш юзасидан далил бўлиб ҳисобланмаслигини билдиради. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом | ||
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги | ||
18-банд «амалий» сўзидан сўнг «назарий» сўзлари билан тўлдирилсин. | Қисман қабул қилинди. Суд экспертизасининг амалий асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли «назарий асослар» сўзлари «назарий асослар ва амалий масалалар» сўзлари билан алмаштирилган. | |
|
|
|