«КРЕДИТ АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ва гаровхоналар» ҳамда «ва гаровхоналарни» деган сўзлар тегишинча «ломбардлар ва кредит бюролари» ҳамда «ломбардлар ва кредит бюроларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги «гаровхоналар» деган сўз «ломбардлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «ва гаровхоналар» деган сўзлар «ломбардлар ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) VIII бўлимнинг номидаги «ва гаровхоналар» деган сўзлар «ломбардлар ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номи ва биринчи қисмидаги «ва гаровхоналар» деган сўзлар «ломбардлар ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «банклар» ва «гаровхоналар» деган сўзлар тегишинча «банклар, кредит бюролари» ва «ломбардлар, кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми «Банклар» деган сўздан кейин «кредит бюролари» деган сўзлар билан тўлдирилсин, ўзбекча матнидаги «гаровхоналарга» деган сўз эса «ломбардларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «гаровхоналарга» деган сўз «ломбардлар, кредит бюроларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «гаровхоналар» деган сўз «ломбардлар ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги «ва гаровхоналарнинг» деган сўзлар «ломбардлар ва кредит бюроларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «гаровхоналарнинг» деган сўз «ломбардлар ва кредит бюроларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «банкларнинг» деган сўз «банклар ва кредит бюроларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «ва гаровхоналарга» деган сўзлар «ломбардлар ва кредит бюроларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошисидаги «ва микрокредит ташкилотлари» деган сўзлар «микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «гаровхоналар» деган сўз «ломбардлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми ўзбекча матнидаги «гаровхоналар» деган сўз «ломбардлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «гаровхоналар» деган сўз «ломбардлар ва кредит бюролари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 491-модда, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 337-модда) 38-моддаси қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Банклар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этади».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги 343-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2006 йил, № 9, 498-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) кредит бюросига унинг сўровига кўра тақдим этилади»;
«битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни (маълумотларни) кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши»;
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда) 6-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
«26) солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги ахборотни кредит бюроларининг сўровига кўра тақдим этиши»;
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222-II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этиш банк сирининг бузилиши деб ҳисобланмайди»;
«Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 майда қабул қилинган «Истеъмол кредити тўғрисида»ги ЎРҚ-33-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 5, 216-модда) 17-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасига кредит тарихини шакллантириш учун жойлаштирилади» деган сўзлар «кредит тарихини шакллантириш учун Кредит ахбороти давлат реестрига жойлаштирилади ҳамда кредит бюроларига тақдим этилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
LexUZ шарҳи