26.03.2012 йилдаги 82-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.06.2012 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Меҳнат кодексига қуйидаги нормаларни киритишни назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олаётган битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг қўшимча кафолатлари тўғрисидаги нормалар (давлат бошқаруви органларининг йўлланмаси бўйича ўқитиш ихтисослигига ва эгаллаб олинган малакага мувофиқ ишга жойлаштириш);
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган шахсларнинг ўриндошлик бўйича ишлаши тартиби ва шартлари тўғрисидаги нормалар.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2012 йил III чоракМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
2.Қуйидагилар:
одам савдоси қурбонлари;
ёш мутахассислар;
меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган бошқа шахслар учун ишга жойлашиш бўйича қўшимча кафолатлар жорий этилишини (иш ўринларини захиралаштириш) назарда тутувчи «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2013 йил I чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.Қуйидагиларни:
ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётганда ўқувчилар учун меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитларига риоя қилмаганлик учун иш берувчилар ва ходимларнинг жавобгарлигини кучайтиришни;
вояга етмаганлар учун меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлашни назарда тутувчи «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2013 йил IV чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.Оилавий тадбиркорликни тартибга солиш юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритишни, уларда 15 ёшдан 18 ёшгача болаларнинг иштирок этиши нормаларини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

Тегишли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилингандан кейин бир ой муддатда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.Таълим муассасаларининг ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2012 йилнинг II ярим йиллиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.Ўзбекистон томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинмаган конвенциялари бўйича Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини ратификация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва Халқаро меҳнат ташкилотига тақдим этиш.

Таҳлилий маълумотнома

Ҳар йили — Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларининг сўровига мувофиқ

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

II. Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш чора-тадбирлари

7.Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларини ва тавсияларини давлат тилига таржима қилиш, уларни кейинчалик аҳоли ва иш берувчилар орасида тарқатиш учун тўплам шаклида нашр этиш.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенциялари ва тавсиялари тўплами

2012 йил IV чорак

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

8.Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан болаларни меҳнат қилишга мажбур этишга йўл қўймаслик ҳамда улар томонидан вояга етмаганлар меҳнатининг қонун ҳужжатларида белгиланган нормалари ва шарт-шароитларига, шунингдек Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенция ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенция талабларига риоя этилиши устидан амалий назоратни таъминлаш.

Мониторингни амалга ошириш

Қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишлар ўтказиш

Ҳар чоракда


Белгиланган тартибда тасдиқланадиган текширишлар режа-жадвалида белгиланган муддатларда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш ва ўн саккиз ёшдан кичик ёшдаги шахсларнинг меҳнат қилиш шарт-шароитлари юзасидан жойларда меҳнат ҳақидаги қонунларга риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш.

Мониторингни амалга ошириш

Қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишлар ўтказиш

Ҳар чоракда


Белгиланган тартибда тасдиқланадиган текширишлар режа-жадвалида белгиланган муддатларда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, шу жумладан ёшлар учун мақсадли иш ўринлари ташкил этиш, бўш иш ўринларининг ихтисослаштирилган ярмаркаларини ўтказиш, таълим муассасалари битирувчиларини аниқ иш ўринларига олдиндан бириктиришни ташкил этиш йўли билан ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

ҳар йили қабул қилинадиган Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ

Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида белгиланган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги

11.Мактабларда (юқори синфлар ўқувчилари учун) лицейлар ва коллежларда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари қоидаларини ўрганишга йўналтирилган кичик ихтисосли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ўқув дастурлари

2012/2013 ўқув йилидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

12.Ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашмаслигининг ҳар бир ҳолатини аниқ муҳокама қилган ҳолда таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашишини назорат қилишни кучайтириш.
Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига тўлиқ қатнашишини ва ўқувчилар контингенти сақланишини таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш учун таълим муассасалари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ўрнатиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Қарор қабул қилиш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — доимо

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бош прокуратура, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар

13.Қуйидагиларга:
ўқув машғулотларида асоссиз равишда қатнашмаган ўқувчилар устидан назоратни таъминлашга;
ўқув машғулотларида қатнашмаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига жамоатчилик таъсирини кучайтиришга;
асоссиз равишда ўқув машғулотларида қатнашмаётган ўқувчиларни қайтаришга доир узил-кесил чоралар кўришга йўналтирилган таълим муассасалари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ҳамкорлик сифатини ошириш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Қарор қабул қилиш — 2012 йил II чорак



Амалга ошириш — доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, «Маҳалла» жамғармаси

14.Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик учун жойларда мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш.
Одам савдосига қарши кураш, мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўймаслик масалалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш йўли билан умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда тушунтириш ишлари олиб бориш.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма қарори

Қарор қабул қилиш — 2012 йил II чорак


Амалга ошириш — доимо

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудида (якка тартибдаги қурилиш, ҳунармандчилик соҳасида ва ҳоказоларда) мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори

Қарор қабул қилиш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси

16.Мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича ҳуқуқбузарликларни дастлабки ҳисобга олишни ва улар статистикасини ташкил этиш, шу жумладан ҳуқуқбузарликларни хусусияти, болаларнинг жинси ва ёши бўйича тақсимлашга доир таклифларни ишлаб чиқиш.

Халқаро меҳнат конференциясининг 100-сессиясида Халқаро меҳнат конвенцияси Қўмитасининг хулосасига мувофиқ

2013 йил I чорак

Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

17.Нобоп оилалардан бўлган болалар устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини ташкил этиш ва амалга ошириш, оилада болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва кўриш.

Тадбирлар режаси

Қабул қилиш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — доимо

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.Пахта йиғим-терими ишларида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик учун жойларда мониторинг олиб бориш. Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар билан биргаликда мониторинг натижалари тўғрисида батафсил таҳлилий маълумотнома киритиш.

Саъй-ҳаракатлар режаси

Ҳар йили — август-октябрь

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш масалалари бўйича кенг ахборот бериш-тушунтириш ишлари олиб бориш

19.Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенция ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенциянинг мазмуни тўғрисидаги ахборот материалларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш дастури лойиҳасини ишлаб ��иқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Оммавий ахборот воситаларида ёритиш лойиҳаси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — 2012-2013 йиллар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

20.Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ишлар ва зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилиш юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказиш.

Брифинг ташкил этиш ва ўтказиш, ушбу тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш

2012 йил апрель

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.«Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг асосий қоидаларини Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш» мавзусида Халқаро меҳнат ташкилоти котибияти вакиллари ва Европа Иттифоқи Комиссияси экспертлари иштирокида манфаатдор вазирликлар ва идоралар учун семинар ўтказиш.

Семинарни ўтказиш лойиҳаси дастури

2012 йил май

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.18 ёшгача шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон фермерлари ўртасида ахборот-тушунтириш ишлари олиб бориш.
Фермер хўжаликлари учун «Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва тавсиялари, уларни Ўзбекистоннинг ҳуқуқ тизимига имплементация қилиш масалалари» мавзусида кўчма семинарлар ташкил этиш.

Бажарувчиларнинг қўшма қарори

Қарор қабул қилиш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — 2012-2013 йиллар

Фермер хўжаликлари уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

23.Иш берувчилар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орасида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенция ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенция мазмунини очиб берувчи ахборот материалларини (брошюралар, буклетларни) тарқатиш.

Ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва нашр этишнинг қўшма режаси

Тасдиқлаш — 2012 йил II чорак

Амалга ошириш — 2012-2013 йиллар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

24.Болалар меҳнатининг оғир шакллари оқибатлари тўғрисида ота-оналарни мақсадли хабардор қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш — 2012 йил II чорак
Амалга ошириш — доимо

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги

25.Болаларнинг ҳуқуқларини, шу жумладан меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлаш ва болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик масалалари бўйича ахборот материалларини (плакатлар, постерларни) ишлаб чиқиш ва таълим муассасаларида тарқатиш.

Нашр проспекти ва ишлаб чиқиш жадвали

Ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, халқаро ташкилотлар

26.Жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Халқаро болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган «давра суҳбати»ни ташкил этиш ва ўтказиш.

Болалар меҳнати муаммоларини кенг муҳокама қилиш

Ҳар йилнинг 12 июлига

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

27.Болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик бўйича Ўзбекистон Республикасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар учун йиллик маърузалар тайёрлаш. Ратифиция қилинган конвенциялар бўйича Халқаро меҳнат ташкилотига янгиланган ахборотни тақдим этиш.

Болалар меҳнатининг оғир шаклларини йўқ қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлари тўғрисида маҳаллий ва халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш

2012 йил майгача, кейинчалик Халқаро меҳнат ташкилотининг талаби бўйича

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

28.Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг болалар меҳнати масалалари бўйича халқаро конференциялардаги иштирокини таъминлаш ва масалаларнинг ушбу доираси бўйича Ўзбекистоннинг нуқтаи назарини халқаро жамоатчиликка етказиш.

Болалар меҳнатини оғир шаклларини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш

Келишув бўйича

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Бош прокуратура

29.Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши масалалари бўйича Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда тушунтириш ишлари олиб бориш.

Тегишли тушунтириш ишлари олиб бориш

2012-2013 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги

IV. Болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймасликка йўналтирилган халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш

30.Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини амалга ошириш масаласини Москвада Халқаро меҳнат ташкилотининг Субминтақавий бюроси билан муҳокама қилиш учун таклифларни ишлаб чиқиш.

Йўналишларни аниқлаштириш ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликни чуқурлаштириш

2013 йил I чорак

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

31.Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг хорижий касаба уюшмалари марказлари ва касаба уюшмаларининг халқаро бирлашмалари билан ўзаро муносабатларидаги устуворликларини назарда тутадиган халқаро фаолияти стратегиясини ишлаб чиқиш.

Халқаро фаолият стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2012 йил II чорак

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги

32.Мамлакат минтақаларида туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари учун болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш масалалари бўйича семинарлар ўтказиш. Болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни меҳнатнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўқув моделини эълон қилиш.

Семинарлар дастури

Ҳар йили

Давлат бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенциялари бажарилишини ёритиш масалалари бўйича Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги консуллик муассасалари, шунингдек нодавлат нотижорат халқаро ташкилотлар билан мунтазам ўзаро ҳамкорлик қилиш.

Халқаро меҳнат ташки-лотининг конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши тўғрисидаги холисона ахборотни халқаро жамоатчилик эътиборига етказиш

Ҳар йили

Ташқи ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.