07.03.2012 йилдаги 64-сон
Ҳужжат 07.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
*1 илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Белгилаб қўйилсинки, технологик жараёнларни оқилона ташкил этиш, хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрлари тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида ўзгариши, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини камайтириш, бир йил учун ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига таннархни пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг 2012 йилда пасайиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг бузилиши деб ҳисобланмайди.
«17. Агар олдинги ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъект тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига маблағларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, юқорида кўрсатилган харажатлар эса аниқлаштирилган параметрлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади».
2. 36-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: