21.02.2012 йилдаги ПФ-4423-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 21.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сон Фармони 4-иловасининг ўн иккинчи хатбошидаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармони иловасининг ўн бешинчи хатбошидаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони 2-иловасининг ўн еттинчи хатбошидаги «иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва» сўзлари «таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.