LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти устидан давлат бошқаруви ва назорати схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларга аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ функциялар юклансин.
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади)нинг асосий вазифаларини, фаолиятини ташкил этишни, унинг таркибини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. ФВДТ бошқарув органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган бошқа ташкилотларнинг куч ва воситаларини бирлаштиради ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар юзага келганда аҳоли хавфсизлигини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишни ҳамда тинчлик ва ҳарбий даврда давлат иқтисодиётига зарарни камайтиришни таъминлашга мўлжалланган.
3. ФВДТ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
тинчлик ва ҳарбий даврда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республика ҳудудидаги мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга, одамлар хавфсизлигини таъминлашга, хавфли технологиялар ва ишлаб чиқаришларнинг таваккалчилигини пасайтиришга, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа ташкилотлар фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва комплекс илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш, айирбошлаш ва бериш;
аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, ФВДТ кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларнинг, шу жумладан уларни тугатишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;
5. ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлардан иборат бўлади ҳамда таркибида ахборот-бошқарув тузилмаси фаолият кўрсатадиган республика, маҳаллий ва объектлар миқёсидаги уч даражага эга бўлади.
7. ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари ўз маъмурий ҳудудлари доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузилади ҳамда тегишли туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар миқёсидаги бўғинлардан иборат бўлади.
ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг вазифалари, уларни ташкил этиш, куч ва воситалари таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур Низом, маҳаллий геофизик ва табиий-иқлим шароитларини, юқори даражада хавфли объектларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади ҳамда ФВВ билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
8. ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ва объектларда атроф табиий муҳит ва юқори даражада хавфли объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилишни амалга ошириш, шунингдек идоравий мансуб объектларда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун ташкил этилади ҳамда ФВДТ хизматларидан, қуйи тизимларнинг давлат назорати органлари, куч ва воситаларидан иборат бўлади.
ФВДТ хизматлари, давлат назорати органлари ҳамда кузатиш ва назоратнинг бошқа ташкилотлари, ФВДТ функционал қуйи тизимлари фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситаларининг вазифалари, уларни ташкил этиш ҳамда таркиби ушбу Низом, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг атроф табиий муҳитнинг ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш соҳасидаги функциялари, идоравий мансуб юқори даражада хавфли объектлардаги ишлаб чиқариш технологияларининг хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб юритилади) билан келишган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
атроф табиий муҳит ва юқори даражада хавфли объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш органларининг ахборот марказлари;
алоқа ва ахборот узатиш воситалари, шу жумладан бошқариш ва ахборот билан таъминлашнинг автоматлаштирилган тизими.
ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларидан олинган сейсмологик, геологик, гидрометеорологик хавфли ҳодисалар, саноат ва транспортдаги авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотиялар, радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) аҳвол тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш, сақлаш);
раҳбар органлар, ФВДТнинг кундалик бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ҳолатлари, хусусиятлари, ривожланиш кўламлари ва кечиши, юз бериши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида хабар қилиш ва ахборот бериш;
ФВДТ қуйи тизимлари ва бўғинлари, ФВДТнинг раҳбарлик қилувчи бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситалари ўртасида ўзаро ахборотлар айирбошлаш.
Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларнинг мезонлари, мазмуни ва турлари, уларни ФВДТга, унинг қуйи тизимлари ва бўғинларига, шунингдек аҳолига етказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кундалик ҳамкорлик қилиш ва хабар бериш йўриқномасида белгиланади.
10. ФВДТ раҳбар органлари — бу ваколатига аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги масалаларни ҳал этиш кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва объектлардир:
республика даражасида — ФВВ марказий аппарати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда атроф табиий муҳит ва юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш учун масъул бўлган, шунингдек таркибида кимёвий, портловчи, ёнғин чиқиши мумкин бўлган ва бошқа хавфли объектлар мавжуд бўлган ташкилотлар;
ФВДТ, унинг қуйи тизимлари ва бўғинларининг фаолиятини ташкил этиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича уларга юкланган вазифаларни бажаришга тайёрлиги учун тўлиқ жавобгарлик тегишли раҳбар органларга юкланади.
11. ФВДТнинг кундалик бошқарув органлари — бу ФВДТнинг тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизимларига ҳамда унинг бўғинларига бевосита кундалик бошқарувни амалга оширувчи бошқарув органларидир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
республика даражасида — ФВВнинг танг вазиятларда бошқариш маркази, давлат назорати органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (шўъбалари ёки махсус тайинланган мансабдор шахслари) ва навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари, шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ташкилотлар ва объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармалари (бўлимлари)нинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
объектлар даражасида — объектларнинг фавқулодда вазиятлар бўйича бўлимлари (шўъбалари ёки махсус тайинланган мансабдор шахслари) ва навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
тегишли равишда ҳар бир даражанинг ФВДТ раҳбарлик қилувчи органларининг фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситаларини бошқариш турғун ва ҳаракатланадиган пунктлари.
ФВДТ кундалик бошқарув органларини жойлаштириш доимий жойлаштириш пунктларида, фавқулодда вазиятлар юз берганда эса — фавқулодда вазиятларни тугатиш кучлари ва воситаларини бошқариш турғун ва ҳаракатланадиган пунктларида ташкил этилади, улар олдиндан тегишли хабар бериш, алоқа, ахборотни ишлаб чиқиш ва узатишнинг тегишли техник воситалари билан жиҳозланади ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажаришга доимий тайёр ҳолатда сақланади.
фавқулодда вазиятлар шароитларида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда алоҳида муҳим юқори даражада хавфли объектлар фаолият кўрсатишининг барқарорлигини оширадиган фавқулодда вазиятлар оқибатларини имкони борича камайтирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида республика мақсадли ва илмий-техник дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
республика марказлаштирилган хабар бериш тизимини, шунингдек ахборот билан таъминлаш ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва уни доимий тайёр ҳолатда сақлаш;
бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар вилоят тармоқларидан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш;
кимёвий ва бошқа юқори даражада хавфли объектларда ҳамда уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш ва ахборотларнинг маҳаллий тизимини, шунингдек сув омборларининг гидротехника иншоотларида сигнализация ва хабар беришнинг автоматлаштирилган маҳаллий тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишни назорат қилиш;
атроф табиий муҳит ҳамда юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш, фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш;
бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;
юзага келган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, бўлиши мумкин бўлган оқибатлари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга оид қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларнинг тўпланишини ва айирбошланишини ҳамда хабар қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш;
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, шу жумладан зарар кўрган аҳолининг ҳаёт шароитларини таъминлаш ишларини, эвакуация ишларини амалга оширишга оид тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинадиган ФВДТ функционал қуйи тизимлари куч ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва ишларини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун республика (идоравий) молиявий ва моддий ресурслар захирасини, шунингдек ФВДТнинг махсус суғурта жамғармасини ташкил этишга ва ундан фойдаланишга раҳбарлик қилиш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга оширишда қатнашиш;
идоравий мансуб объектларнинг раҳбарлари таркиби ва кучлари, шунингдек ходимларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни мувофиқлаштириш;
ишлаб чиқариш ва технологиялар хавфсизлиги, шунингдек ходимларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг тармоқ нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фавқулодда вазиятлар шароитларида юқори даражада хавфли объектлар ишининг ишончлилигини таъминлашга доир ташкилий ва муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш бўйича ҳудудий (вилоят) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
вилоят ичидаги алоқа ва хабар бериш тизимлари, шунингдек бошқарувнинг ва ахборот билан таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш ва доимий тайёр ҳолатда сақлаш;
бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар вилоят тармоқларидан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш;
ФВДТнинг манфаатдор функционал қуйи тизимлари билан биргаликда кимёвий ва бошқа юқори даражада хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш ва ахборотнинг маҳаллий тизимларини, шунингдек сув омборларининг гидротехника иншоотларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини, юқори даражада хавфли объектлардаги вазиятни доимий кузатиш ва назорат қилишни таъминлаш, фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш;
бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, куч ва воситаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларга доимий тайёрлигини таъминлаш;
юзага келган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, етказиши мумкин бўлган оқибатлари, уларни бартараф этишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва айирбошлаш устидан ўз вақтида хабар қилиш ва назоратни таъминлаш;
ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари куч ва воситаларининг, шунингдек кўнгилли тузилмалар, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишига раҳбарлик қилиш ва ҳаракатларининг уйғунлигини таъминлаш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ишга жалб қилишни ташкил этиш;
аҳолини эвакуация қилиш (вақтинча олиб чиқиш)ни, эвакуация қилинган аҳолини жойлаштириш, ҳаёт шароитини таъминлаш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар бартараф этилгач доимий яшаш жойларига қайтишини режалаштириш ва амалга ошириш;
ўта танг хавфли зоналардаги аҳоли пунктларида ва хўжаликларда яшовчиларни хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш ҳамда уларнинг ҳаётий шароитини ҳар томонлама таъминлаш;
молиявий ва моддий ресурслар захираларини шакллантириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
ФВДТ хизматлари ва тузилмаларини, қутқарув тузилмалари ва қутқарув хизматларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларни, уларнинг уй-жойи ва мол-мулкини мақсадли суғурта қилишни ташкил этиш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан суғурта билан ҳимоя қилиш самарадорлигини таъминлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва суғурта ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти бўйича тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, куч ва воситаларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашга раҳбарлик қилиш.
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, объектлар ишининг фавқулодда вазиятлар чоғида ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
кимёвий ва бошқа юқори даражада хавфли объектларда хабар қилиш ва ахборотнинг маҳаллий тизимларини, шунингдек гидротехника иншоотларида сигнализация ва хабар қилишнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш ишларини ташкил этиш;
бошқарув органларининг, объектлар куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятлар чоғидаги ҳаракатларга тайёрлигини таъминлаш;
хабар қилиш, ахборот тўплашни таъминлаш ва назорат қилиш, юзага келган фавқулодда вазият, унинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, етказиши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ва зарур ёрдам тўғрисида юқори органларга маълумот бериш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирлари бажарилишини, объектнинг зарар кўрган ходимларини ва объект яқинида яшайдиган аҳолини эвакуация қилиш ва ҳаёт шароитларини таъминлаш;
юқори даражада хавфли объектлар учун техник ҳужжатлар нусхаларини яратиш ва сақлаш ишларини ташкил этиш;
объектларнинг хавфсизлигини паспортлаштириш ва декларациялаш, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар чегараларини белгилаш.
ФВВга тўғридан — тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган тузилмалари, қутқарув тузилмалари;
вазирликлар ва идораларнинг профессионал ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари, республика, маҳаллий ва объектлар даражасида ФВДТ тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, хизматлари ва тузилмалари;
Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг кўнгиллилар отрядлари (командалари, гуруҳлари), «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти.
16. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари ФВВга бўйсунади ҳамда ўз тезкор йўналишларига мувофиқ ҳарбий даврда республиканинг муҳим мудофаа ва саноат объектларида фавқулодда вазиятларни тугатишга доир ишларни олиб боради.
Фуқаро муҳофазаси қўшинлари йирик кўламдаги ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлар, табиий офатлар чоғида қутқарув ишларини ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва махсус приборлар, техникалар, асбоб-ускуналар ва тайёрланган мутахассисларни талаб этувчи фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонининг фармойишига биноан жалб этилиши мумкин.
17. ФВВга тўғридан-тўғри бўйсунувчи қутқарув тузилмалари малакали мутахассислар билан бутланган ва махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқариш воситалари билан жиҳозланган, қутқарув ишларини автоном режимда камида 72 соат ичида таъминлашга мўлжалланган, доимий тайёр ҳолатдаги қутқарув тузилмаларини ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ФВВга тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг алоҳида мураккаб ва узоқ давом этадиган ёнғинларни ўчириш бўйича республика ихтисослаштирилган отрядини, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тезкор тиббий ёрдам илмий марказини ва унинг филиалларини, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг қидирувчи ҳаво кемаларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари автоташувчилари ҳудудий уюшмалари автотранспорт ва автосанитария отрядларини, шунингдек фавқулодда вазиятларни тугатишга ҳамда ФВДТ кучлари ҳаракати ва тадбирларини таъминлашга мўлжалланган ФВДТ функционал қуйи тизимларининг бошқа таркибий бўлинмаларини ўз ичига олади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тезкор бўйсунадиган тузилмаларнинг вазифалари, тайёрланиш муддатлари, уларни жалб этиш тартиби ушбу тузилмаларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳаракат режалари ҳамда ФВДТ тегишли функционал қуйи тизимлари билан шартномаларда белгиланади.
19. Вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал авария-қутқарув, авария-тиклаш ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари идоравий мансуб объектларда ишлаб чиқариш-технология авариялари ва ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар юзага келганда махсус вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.
Вазирликлар ва идораларнинг ёнғин, кон, газ-қутқарув, қурилиш, қурилиш-монтаж, тиббиёт ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари ва ташкилотлари негизида фавқулодда вазиятларнинг тарқалишини чеклаш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича биринчи навбатдаги ишлар учун доимий тайёр ҳолатдаги идоравий тузилмалар тузилиши мумкин.
Доимий тайёр ҳолатдаги идоравий тузилмалар идорадан ташқари авария объектларидаги фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига амалдаги харажатлар қопланган ҳолда контракт асосида жалб этилади.
20. Ҳудудий қуйи тизимлар ва уларнинг бўғинларида — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда — фуқаро муҳофазаси бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда тегишли ҳокимлар қарорлари билан геофизик, табиий-иқлим ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш, монтаж-қурилиш, автокорхоналар ва бошқа ташкилотлар негизида маҳаллий давлат органларининг ҳудудий авария-қутқарув ва авария-тиклаш тузилмалари, шунингдек ФВВнинг вилоят (шаҳар, туман) автоотрядлари, тезкор тиббий ёрдам марказлари, қутқарув командалари ташкил этилади.
21. Ташкилотлар раҳбарларининг қарорлари билан юқори даражада хавфли объектларда мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва бўлинмалар (қурилиш, кимё, тиббий ва бошқалар) негизида бевосита объектларда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган штатдан ташқари ихтисослаштирилган тузилмалар тузилади.
22. Авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисалардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, туманларда ва объектларда фуқаро муҳофазаси бошлиқлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва тегишли ҳокимларнинг қарорлари билан умумий ва махсус мақсадлардаги ҳудудий ҳамда объектларнинг тузилмалари тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Табиий ва техноген тусдаги йирик кўламли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор қутқарув ишларини бажариш ҳамда зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг кимёвий ҳимоя, муҳандислик-сапёр ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ҳамда ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
24. Прогнозлаштирилаётган ёки юзага келган фавқулодда вазиятларнинг ҳолати, кўламларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи, шунингдек фуқаро муҳофазаси бошлиғи — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан муайян бир ҳудуд доирасида ФВДТ фаолият кўрсатишининг қуйидаги режимларидан бири ўрнатилади:
кундалик фаолият режими — меъёрдаги ишлаб чиқариш-саноат, радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик), сейсмик ва гидрометеорологик вазиятда, эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими — ишлаб чиқариш-саноат, радиацион, кимёвий, биологик (бактериологик), сейсмик ва гидрометеорологик вазият ёмонлашганда, фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкинлиги тўғрисида прогноз олинганда;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини, юқори даражада хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш, етказилиши мумкин бўлган зарар ва зиённи қисқартириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар шароитида турар жой бинолари, саноат объектлари, ҳаёт таъминоти тизимлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини ошириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурлар ҳамда чора-тадбирларни режалаштириш ва бажариш;
фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарув органлари ва ФВДТ кучларини фавқулодда вазиятлар чоғидаги ҳаракатларга тайёрлашни такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида муҳофаза қилиш усуллари ва ҳаракат қилишга ўргатишни ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш ва тўлдириш;
фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бериш ҳамда аҳолини хабардор қилиш;
ФВДТ тегишли қуйи тизимлари ва бўғинлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилишни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўз зиммасига олиши, зарурат бўлганда вазиятнинг ёмонлашиши сабабларини аниқлаш учун офат юз бериши мумкин бўлган минтақаларда тезкор гуруҳларни ташкил этиш, вазиятни нормаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармалар (бўлимлар)нинг тезкор гуруҳлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, объектлар ва бошқа ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари навбатчилигини ташкил этиш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолати, юқори даражада хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши эҳтимолини, уларнинг кўламлари ва оқибатларини прогнозлаштириш;
фавқулодда вазиятлар шароитларида аҳоли ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек турар жой бинолари, ҳаёт таъминоти тизимлари, объектлар ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
кучлар ва воситаларни тайёр ҳолатга келтириш, уларнинг ҳаракат режаларини аниқлаштириш ҳамда зарур бўлганда фавқулодда вазиятлар тахмин қилинаётган ҳудудга силжитиш;
фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш;
иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, зарар кўрган аҳолининг ҳаёт шароитларини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятлар ҳудудларидаги атроф табиий муҳитнинг ҳолати, авария объектлари ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазият бўйича мониторинг олиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва давлат захирасининг моддий ресурслари захираси-Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захираси — ФВДТ функционал қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий ва моддий ресурслари захираси — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан;
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамиятининг табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун биринчи навбатда зарур бўлган товарлар омборлари ва захиралари тизимларидан унинг розилиги билан фойдаланиш мумкин.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари турлари ва ҳажми уларни ташкил этган ташкилот томонидан белгиланади.
27. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш «авария объектлари», улар балансида турадиган вазирликлар ва идораларнинг, ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кучлари ва воситалари билан амалга оширилади.
28. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш объектларнинг раҳбарлари, вазирликлар ва идораларнинг тезкор гуруҳлари (мутахассислар) ва ҳокимларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилади.
29. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда улар объект маъмурияти, ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарларининг илтимосномасига биноан ФВДТнинг юқори органлари захираларидан ажратилиши мумкин.
Алоҳида ҳолларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ҳукумат комиссияси ташкил қилиниши мумкин.
30. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича дастурларни молиялаштириш, тармоқлар ва объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳар бир даражада тегишли бюджетлар, ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш фавқулодда вазиятлар зоналарида жойлашган объектларнинг маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Кўрсатилган маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилади.
31. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар юзага келганда зиён ва зарарлар миқдорини камайтириш бўйича олдиндан чоралар кўриш мақсадида ҳаракат қилишнинг республика ва идоравий режалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва объектларнинг ҳаракат қилиш режалари, шунингдек ФВДТнинг барча даражаларида ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш режалари ишга солинади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш тадбирларини амалга ошириш учун моддий ресурсларнинг идоравий захирасини жамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлаш.
Аҳолини биринчи навбатда зарур товарлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун моддий бойликларнинг идоравий захирасини яратиш ва жамлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка қарши ҳаракатлар билан курашишда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ва алоҳида даврда ҳуқуқий тартибни таъминлашда қатнашиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Фавқулодда вазиятлар чоғида жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлигини ва ёнғин хавфсизлигини, объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишни таъминлаш.
Ёнғинларни профилактика қилиш ва ўчиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар билан боғлиқ қутқарув ишларини амалга ошириш.
ФВДТ бошқаруви органлари ва аҳолини ёнғин ҳолати, юзага келган ёнғинларни бартараф этиш, зиён ва кўрилиши мумкин бўлган зарарнинг дастлабки баҳоси тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларни «Ҳаёт хавфсизлиги» ўқув фани бўйича ўқитишни ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш.
Зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги атроф табиий муҳитнинг радиоактив, кимёвий, заҳарли моддалар ва бактериал (биологик) воситалар билан ифлосланишини назорат қилишни ташкил этиш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги санитария-эпидемияга оид аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Тиббий мулк, дори-дармонлар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлаш.
Аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, кимёвий хизмат бўлинмаларини, махсус техника ва моддий ресурсларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи бўлиши мумкинлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш объектларини қуришнинг аниқ йўналтирилган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида моддий ресурсларни яратиш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказишни ташкил этиш.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз барқарор нархларда таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси зарур бўлган ҳажмда шакллантирилишини ташкил этиш.
Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудийқуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширлаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.
ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ва назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Юқори даражада хавфли объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.
Саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши ва саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган чиқитлари, шунингдек зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши ва чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитда заҳарли моддаларнинг отилиб чиқиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
атроф табиий муҳитни қўриқлаш ҳамда экологик хавфсизлик бўйича назорат-инспекция хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш; уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш; ёнбағирларнинг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.
Аҳоли пунктлари доирасида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган зоналарда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш, линияли иншоотлардан (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар) фойдаланувчи кон-руда корхоналари ва идораларнинг хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.
Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган, аҳолисини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган посёлкалар ва хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни келишиш; уларни ўзлаштиришда тоғ қияликлари барқарорлигининг сақланишини назорат қилиш.
Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларнинг компьютер банкини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни баҳолаш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини геодезия ва картография ахбороти, шунингдек ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Экстремал шароитлардаги минтақаларда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишнинг, шунингдек ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандислик жиҳатидан муҳофаза қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларини такомиллаштириш.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя этилиши юзасидан қатнашиш.
Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш.
шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошиб кетишлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида огоҳлантириш.
табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон)
Фавқулодда вазиятларда минтақалараро сув қувури тизимлари иншоотлари ишининг барқарорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
минтақалараро сув қувурларининг коммунал-техник хизматини ташкил этишга ва унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Республика ва маҳаллий даражаларда ҳамда ФВДТ фаолият кўрсатишининг барча режимларида телекоммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларни тугатишга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.
Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Радиоэшиттириш станциялари ва телевидение орқали фавқулодда вазиятлар хавфи ва юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни аҳолига етказиш.
ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган эшиттиришларни ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидириш ва қутқаришни таъминлайдиган хизматлар фаолияти соҳасида давлат назорати.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текшириши.
Темир йўл транспортида хавфли юклар, портловчи моддалар ва буюмлар транзитини амалга оширишда хулосалар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Гидротехника иншоотларининг ҳолати, уларга табиий таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.
Сув хўжалиги ва энергетика объектларининг мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини диагностика қилиш ва хавфсизлигини баҳолаш.
Мукаммаллиги I, II ва III класс бўлган, шунингдек республика ва минтақа сув хўжалиги энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш.
Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.
Йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан лойиҳаларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш, қурилишнинг сифати ва фойдаланишга қабул қилиб олинишини назорат қилиш.
Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш объектлари (қурилмалари)ни монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга қаратилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш.
Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогнозлаштириш.
Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланишининг бориши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.
кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва «Тошметроқурилиш» объектларини қуришда ер ости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ва хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Авиация техникасидан авариясиз фойдаланиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун зарур бўлган ФВДТнинг қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини, ҳарбий бўлинмалар ва юкларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига ва орқага биринчи навбатда етказишни таъминлаш.
Қидирув экипажлари, қидирув ҳаво кемалари ва қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда қатнашишини таъминлаш.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатидан таъминлаш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.
Идоравий мансуб объектларда авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогнозлаштириш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш.
Нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектлар ҳамда уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш маҳаллий тизимларини яратиш.
Тармоқ объектларида фавқулодда вазиятларни тугатишда идоравий ихтисослаштирилган тузилмаларнинг қатнашишини таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини идоравий мансуб объектлардаги авариялар ва ҳалокатлар, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини, шунингдек иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Чорвоқ сув омборидан сувнинг ҳалокатли чиқариб юборилишидан огоҳлантирувчи хабар бериш тизими ишларини доимий назорат қилиш.
Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёр ҳолда сақлаш ҳамда энергия объектларидаги фавқулодда вазиятларни тугатишда иштирок этишини таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органларини «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси объектларида юзага келган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятлар чоғида улар ишларининг барқарорлигини ошириш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.
тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситалари, ҳарбий бўлинмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.
Эвакуация қилиш мақсадида ташишни амалга ошириш учун фавқулодда вазиятларда эвакуация поездларини ташкил этиш.
Ёнғин ва тузатиш-тиклаш поездлари, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва бошқа идоравий мансуб авария-қутқарув бўлинмаларининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини темир йўл транспортидаги авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишнинг бориши тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
Зарар кўрган аҳолини ва эвакуация қилинган аҳоли жойлаштирилган минтақалардаги аҳолини таъминлаш учун табиий офат зоналарига озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган товарлар етказиб берилишини ташкил этиш; тузилмаларнинг шахсий таркибига ва зарар кўрган аҳолига ошхоналарда (овқатланиш шохобчаларида) овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.
Сақлаш, технологик қайта ишлаш ва сотиш чоғида дон ва дондан қайта ишланган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар ва бошқа товарларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувларнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан йўл қўйилиши мумкин бўлган концентрацияларнинг белгиланган даражасидан ортиқча ифлосланишини назорат қилишни амалга ошириш.
Маҳсулотлар ва бошқа товарларни зарарсизлантириш, технологик қайта ишлаш ёки зарарсизлантириб бўлмайдиганларини йўқ қилиш.
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан маҳаллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда)
Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар минтақаларида қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.
шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш муҳандислик хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фавқулодда вазиятларни тугатиш ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситалари, ҳарбий бўлинмалар ва юкларнинг биринчи навбатда ташилишини таъминлаш.
Портловчи, ёнғин чиқиши хавфи бўлган хавфли юклар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ташиш чоғида хавфсизликни таъминлаш.
Йўл ва йўл иншоотларини ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.
Идоравий тармоқлар орқали ФВДТ бошқарув органларини, шунингдек йўловчиларни фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилишни ташкил этиш.
Республика иқтисодиёти ва ҳудудлари учун хос бўлган антропоген ва табиий фавқулодда вазиятларнинг юзага келишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳолини муҳофаза қилиш ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича тармоқлар ва объектларнинг фаолият кўрсатиши барқарорлигини оширишга доир тадбирларнинг самарадорлигини прогнозлаштириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш.
Зилзилаларни сейсмик минтақалаштириш ва прогнозлаштиришнинг, республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатишни амалга оширишнинг илмий асослари ва усулларини ишлаб чиқиш.
Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи бўлган минтақаларда яшайдиган фуқароларни, шунингдек бинолар ва иншоотларни, моддий бойликлар ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини суғурталашни таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида касаллар ва зарар кўрганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда парвариш қилиш масалалари бўйича тайёрлаш.
Санитария дружиналарини тузиш, уларни юкланган вазифаларни бажаришга жиҳозлаш, тайёрлаш ва тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига ёрдам кўрсатиш.
Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, энг аввало, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш амалиётига контракт асосида ўқитишни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш.
Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.
Маҳалла фуқаролар йиғинининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 650-сонли қарорига асосан бўлим билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 892-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши мумкинлигини прогнозлаштириш.
Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.
ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқинлар сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини сув омборлари тўғонлари ва гидротехник иншоотлари ҳамда бошқа сув манбаларининг ўпирилиб кетиши билан боғлиқ кутилаётган сув тошқинлари ва ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизими ўсимликларни муҳофаза қилиш ва агрокимёвий назорат хизматининг фаолиятига раҳбарлик қилиш.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан бўлимлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, бошқариш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш.
ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялаштирилган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.
Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.
Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ахборотларни тўплаш ва айирбошлаш, шунингдек фавқулодда вазиятлар хавфидан ёки юзага келишидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва хабар бериш.
Гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.
Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар масъул мансабдор шахслар мавжуд эмаслиги туфайли чекланган ҳудудларда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш.
Ҳалокат зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш; ошхоналарда (овқатланиш шохобчаларида) тузилмаларнинг шахсий таркиби ва зарар кўрган аҳоли учун овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.
Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлаш, технологик қайта ишлаш, ташиш ва реализация қилишда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан белгиланган чекланган йўл қўйиладиган концентрациялардан ортиқ ифлосланишини назорат қилиш.
вилоят, шаҳарлар (туманлар) ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.
Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техника базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг ҳудудий ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши мумкин:
автойўл хизмати — фавқулодда вазиятларни тугатишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;
автотранспорт хизмати — темир йўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни тугатиш учун куч ва воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация туманига олиб чиқиб кетиш;
газ таъминоти хизмати — газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
сув таъминоти хизмати — сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик суви сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;
ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудларида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати — эпифитотийларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотийларни тугатиш;
сув хўжалиги хизмати — сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогнозлаштириш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Сув омборларида олдиндан хабар бериш тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан огоҳлантириш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;
муҳандислик хизмати — тинч даврда ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойларга томон ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;
коммунал-техника хизмати — коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни тугатиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шохобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
моддий-техника таъминоти хизмати — эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;
тиббий хизмат — аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, зарарланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
санитария жиҳатидан ишлов бериш ва зарарсизлантириш хизмати — зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати — бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, шунингдек уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;
жамоат тартибини сақлаш хизмати — шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, иқтисодиёт объектларида, зарарланиш жойларида, одамлар тўпланадиган жойларда ва транспортда, аҳолини эвакуация қилиш йўналишларида жамоат тартибини сақлаш, шунингдек моддий ва тарихий-маданий бойликларни муҳофаза қилиш;
ёнғин хавфсизлиги хизмати — шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларининг ёнғинга қарши хавфсизликни оширишга йўналтирилган муҳандислик-техник, ташкилий ва ёнғиннинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғин жойларида, табиий офат ҳудудларида, шунингдек йирик авариялар ва ҳалокатлар юз берганда ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш;
ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати — фавқулодда вазиятларни тугатишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш;
техник хизматлар — техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарнинг йиғма пунктларига ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда шакллантириш;
савдо ва овқатланиш хизмати — озиқ-овқат захираларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар захирасининг махсус омборларида озиқ-овқат захираси ғамланишини ташкил этиш. Тузилмаларни ва аҳолини бир кеча-кундузлик таъминот нормалари бўйича озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;
бошпаналар ва бекиниш жойлар хизмати-ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;
энергетика хизмати — фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларида барқарор ишлашни таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Зарарланиш жойларида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш.
Зарурат бўлганда ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари: авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ва шу кабилар ҳам ташкил этилади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида» 1997 йил 23 декабрдаги 558-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 6-банди ва қарорга 3-илова.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда) илованинг 4-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сон Фармони)» 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 39-модда) илованинг 3-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарори)» 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 69-модда) илованинг 8-банди.