23.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 23.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2203-1
Кучга кириш санаси
02.09.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2019
Ҳужжат 02.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

Тўловчилар

Коэффициент

Амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда (К1)

1. Асосий фаолият тури товар ишлаб чиқариш (саноат соҳаси) бўлган микрофирма ва кичик корхоналар

0,5

2. Асосий фаолият тури қуйидагилар бўлган ташкилотлар:

улгуржи савдо (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда);

автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш бўйича хизматлар (автотранспортни сақлаш учун ер участкалари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш;

божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) кўрсатиш

0,35

3. Машина-трактор парклари

0,35

4. Улгуржи, улгуржи-чакана ва чакана дорихона ташкилотларига

0,2

5. Янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширмаётган микрофирма ва кичик корхоналар – ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга

0,35

6. Қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар — норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда — 1 йил) учун

0,35

7. Кон ва карьерларни ободонлаштиришни, шу жумладан уларнинг рекультивациясини амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар

0,1

Юридик шахснинг жойлашган жойига боғлиқ ҳолда (К2)

Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун

0,7

»