Театр ва мусиқа санъати ютуқларини мустаҳкамлаш ва янада юксалтириш, маданиятнинг ушбу соҳаси ижодий ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, шунингдек республика театр ва мусиқа жамоатчилигининг истакларини эътиборга олиб:
1. 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, театр ва мусиқа санъати ижодий кадрларини тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари учун:
узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик тақдирлаш пули миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пенсияга чиқишда — амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган асосий пенсияга республикада белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига нисбатан ҳар ойлик устама миқдорлари 2-иловага мувофиқ белгилансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
республикада театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришнинг истиқбол дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет катта театри ҳузурида 15 кишидан иборат стажёрлар гуруҳи ташкил этсин;
хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда театр ва мусиқа санъати учун махсус буюмлар ишлаб чиқариш бўйича корхоналар ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мусиқа санъати соҳасида кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида консерваториянинг янги комплексини қуриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу масала бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда театр-концерт ташкилотлари ва кўрсатиб ўтилган ўқув муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1996-1997 йилларда бюджетдан маблағ ажратишни назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармоннинг жорий этилишига алоқадор харажатларни маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 20 кун муддатда амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларга қўшимчалар тўғрисида таклифлар тайёрласин.
Хизмат муддатлари | Лавозим маошига нисбатан фоизлардаги ҳар ойлик тақдирлаш пули миқдорлари |
I. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган театр-концерт ташкилотлари артистлари | |
1 йилдан 3 йилгача | 10 |
3 йилдан 5 йилгача | 20 |
5 йилдан 10 йилгача | 40 |
10 йилдан 15 йилгача | 45 |
15 йилдан ортиқ | 50 |
II. Театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимлари | |
3 йилдан 5 йилгача | 10 |
5 йилдан 10 йилгача | 20 |
10 йилдан 15 йилгача | 35 |
15 йилдан 20 йилгача | 40 |
20 йилдан 25 йилгача | 45 |
25 йилдан ортиқ | 50 |
III. Ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари | |
3 йилдан 5 йилгача | 10 |
5 йилдан 10 йилгача | 15 |
10 йилдан 15 йилгача | 20 |
15 йилдан 20 йилгача | 30 |
20 йилдан 25 йилгача | 40 |
25 йилдан ортиқ | 50 |
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гуруҳлар | Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига нисбатан фоизлардаги ҳар ойлик устама миқдори |
1. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистлар | 75 |
2. Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимлари, ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерлари | 50 |
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)