25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2231
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 25.05.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2231
Кучга кириш санаси
04.06.2011
Ҳужжат 04.06.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136 ва 1126-моддалари ҳамда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига мувофиқ қуйидагилар нотариал тасдиқланган васиятномалар ва ишончномаларга тенглаштирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мансабдор шахслар васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Йўриқномага амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахсда васият қилувчи ёки ишонч билдирувчининг руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у васиятномани ёки ишончномани тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди. Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади. Агар мансабдор шахснинг ушбу ҳаракатидан васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи норози бўлса, мансабдор шахс унинг устидан шикоят қилиниши мумкинлигини тушунтиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар ва ишончномалар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Васиятнома ёки ишончнома қайд этилган тартиб рақами тегишли васиятнома ёки ишончноманинг барча нусхаларидаги тасдиқловчи ёзувга қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Васиятнома лойиҳасини тузишда мазкур Йўриқноманинг 2 (агар васият қилувчи ўзининг барча мол-мулкини васият қилмоқчи бўлса) ва 3-иловаларидаги (агар васият қилувчи ўз мулкининг бир қисмини васият қилмоқчи бўлса) намунавий шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ушбу Йўриқноманинг 9-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда васият қилувчининг васиятномани шахсан имзолай олмаслик сабаби кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ тасдиқловчи ёзув ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Мансабдор шахс васиятнома ва ишончномаларни тасдиқлашни рад этишда «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддаси асосида унинг сабабларини ёзма равишда баён этади. Мансабдор шахс томонидан васиятнома ва ишончномаларни тасдиқлашни рад этиш мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

ВАСИЯТНОМА


20__ йил «__» __________ куни.

Мен, ____________________________________________________

(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми

________________________________________________________

ва яшаш жойи)

_______________________________________________________да

(васият қилувчи турган «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасида кўрсатилган ташкилотлардан бирининг номи)

даволаниб туриб, ўлимим эҳтимолига кўра, қуйидаги фармойишимни (топшириғимни) бераман.

Ўлимимга қадар менга тегишли бўлган мол-мулкимни, уни қаерда жойлашганлигидан ва нимадан иборат эканлигидан қатъи назар,

_______________________________________________________га

(васиятнома кимнинг фойдасига тузилаётган бўлса, ушбу шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми)

васият қилиб қолдираман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмуни менга тушунтирилди.

Ушбу васиятнома икки нусхада тузилиб имзоланди ва биттаси васият қилувчи ______________________га берилади, иккинчиси

(Ф.И.О.)

________________________________________________________

(васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги давлат нотариал идорасининг номи)

давлат нотариал идорасига сақлаш учун юборилади.

Васият қилувчининг фамилияси, исми,
отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзо:_____________________
Кейинги таҳрирга қаранг.

ВАСИЯТНОМА


20__ йил «__» __________ куни.

Мен, ____________________________________________________

(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми

________________________________________________________

ва яшаш жойи)

_______________________________________________________да

(васият қилувчи турган «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасида кўрсатилган ташкилотлардан бирининг номи)

даволаниб туриб, ўлимим эҳтимолига кўра, қуйидаги фармойишимни (топшириғимни) бераман.

Ўлимимга қадар менга тегишли бўлган барча мол-мулкимдан уй-жойимни (уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилиши мумкин) ________________________________________________________
_______________________________________________________га

(васиятнома кимнинг фойдасига тузилаётган бўлса, ушбу шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми)

васият қилиб қолдираман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмуни менга тушунтирилди.

Ушбу васиятнома икки нусхада тузилиб имзоланди ва биттаси васият қилувчи ______________________га берилади, иккинчиси

(Ф.И.О.)

________________________________________________________

(васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги давлат нотариал идорасининг номи)

давлат нотариал идорасига сақлаш учун юборилади.

Васият қилувчининг фамилияси, исми,
отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзо:_____________________
Кейинги таҳрирга қаранг.

Васият қилувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган васиятноманинг тасдиқловчи ёзуви


20__ йил «___» _________ куни.
Ушбу васиятномани мен, __________________________________

(ташкилотнинг номи, васиятномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

тасдиқладим.
Фуқаро _____________________________________________ нинг

(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________

(саводсизлиги, касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)

туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда васиятномани фуқаро
________________________________________________________

(васиятномани васият қилувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

имзолади.
Васият қилувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.
Васиятномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.
Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди.

Васиятномани тасдиқловчи
мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси:_____________________


(ташкилотнинг гербли муҳри)

____________________________

(ишончнома тузилган жой)

____________________________

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)


Мен, қуйида имзо чекувчи, _________________________________

(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

_______________________________________________________га

(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, ота исми)

менинг барча мол-мулкимни, унинг нимадан иборат эканлиги ва қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, бошқаришга ва тасарруф этишга ваколат бераман (автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно).

У шу ваколатни бажариши юзасидан қонун билан тақиқланмаган барча битимларни тузиш, яъни, сотиш, ҳадя этиш, ҳадя сифатида қабул қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, уй-жойлар ва бошқа мулкларни гаровга олиш, ижарага бериш, тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ташкилотлардан, жумладан банклар, алоқа бўлимлари ва телеграфлардан барча асослар бўйича менга тегишли бўлган пулларни (омонатларни), қимматбаҳо қоғозларни ва ҳужжатларни қабул қилиш, менинг банкдаги ҳисоб рақамимдан фойдаланиш, менинг мулким бўйича почта, телеграф ва бошқа барча турдаги хат хабарларни олиш ҳуқуқига эга.

Ишончнома _________ муддатга берилди.

Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси:___________________
____________________________

(ишончнома тузилган жой)

____________________________

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)

Мен, қуйида имзо чекувчи _________________________________
________________________________________________________

(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

ушбу ишончнома билан __________________________________га

(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

менга тегишли бўлган _____________________________________

(сотиш учун ишончнома берилаётган уй-жойнинг манзили)

ўзи истаган нарх ва шартлар асосида сотишга ваколат бераман.

Унга лозим бўладиган барча маълумотномаларни олиш, олди-сотди шартномасини тузиш ва имзолаш, менга тегиши керак бўлган пулларни олиш ва ушбу ваколатни бажариш юзасидан лозим бўладиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бераман.

Ушбу ишончнома ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз (ҳуқуқи билан) _______________ муддатга берилди.


Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси: ___________________
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ишонч билдирувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви


20__ йил «__» __________ куни.
Ушбу ишончномани мен, __________________________________

(ташкилотнинг номи, ишончномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

тасдиқладим.
Фуқаро _____________________________________________нинг

(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________

(саводсизлиги, касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)

туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда ишончномани фуқаро _____________________________________
________________________________________________________

(ишончномани ишонч билдирувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

имзолади.

Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.

Ишончномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.

Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди.

Ишончномани тасдиқловчи
мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси: ____________________


(ташкилотнинг муҳри)